Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Download 328.73 Kb.
bet8/24
Sana02.02.2023
Hajmi328.73 Kb.
#1147054
TuriДиссертация
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   24
Bog'liq
Йўлдошев А.Б. Диссертация ОАК

Биринчи бобга хулоса
Марказий Осиёда ўзбеклар таркалишига оид манбалар ва мавзу тарихшунослиги таҳлили асосида қуйидаги хулосаларга келиш мумкин. Марказий Осиё ҳудудлари бўйлаб ўзбеклар жойлашуви, уларнинг сони, демографик ўсиши, ўзбекларнинг ижтимоий ҳолати, улар турли даврларда шуғулланган машғулотлар, миллий менталитети, Ўзбекистонга муносабати, ўзаро қавм-қариндошлик алоқаларидаги иштироки билан боғлиқ жиҳатларни ўрганишда аввало, Ўзбекистон Миллий архивининг юқорида қайд этилган фондларидаги ҳужжатлар бой маълумотлар беради. Архив манбаларининг аҳмияти шундаки, уларда “ўзбек диаспораси” ҳақидаги аниқ далил ва рақамлар келтирилган, шунингдек, ўзбеклар тарихидаги ўзгаришлар динамикаси ҳақида ҳам бой маълумот ларни олиш мумкин. Манбаларнинг иккинчи гуруҳига эса, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари ҳақида халқаро миқёсда қабул қилинган қонун, декларация, меморандум, резолюция, пактлар киритилиб, улар туб жой аҳоли ва миллий озчилик ўртасидаги муносабатларни мувофиқлаштиришда, инсон омилига умуминсоний қадриятлар тамойиллари асосида ёндашувда асосий мезон ҳисобланади.
Мустақиллик йилларида Марказий Осиё давлатларида инсон эрки ва ҳуқуқи, мигрант ва қочоқларга, шунингдек, миллий озчиликка муносабат масалаларида бир қатор қонун, фармон, қарорлар қабул қилинди. Ёш давлатлар халқаро ташкилотларнинг бу борада ўнлаб уюшма ва комиссияларига аъзо бўлиб киришди. Халқаро ва субминтақавий ташкилотлар билан ҳамкорликда тўпламлар чоп этилди. Катта манбавий база ҳисобланган расмий ҳужжатлардаги материалларда илгари сурилган масалалар ҳар бир давлатдаги миллий озчилик ҳуқуқларини белгилашнинг дастурий асоси бўлди.
Диссертация манбавий асосларини мустаҳкамлашда Марказий Осиё давлатларида турли йилларда аҳолини рўйхатга олиш материаллари, статистик ҳисоботлар ҳам аҳамиятга эга ҳисобланади. Ишда улардаги далил ва рақамлар Марказий Осиё давлатларидаги ўзбек миллий-маданий марказлари жорий архив материаллари, хориждаги ўзбек матбуотида босилган юзлаб мақолалар, Ўзбекистон миллий матбуоти маълумотлари умумлаштирилди. Шунингдек, Марказий Осиё республикаларидан етишиб чиқган ўзбек зиёлилари ва турли касб эгалари билан йиллар давомида олиб борилган шахсий мулоқотлар, яъни оғазки тарих, респондентларнинг маълумотлари илмий муомалага олиб кирилди. Ўзбекистондаги чет эл ўзбеклари билан ҳамкорлик қилишга ихтисослашган ташкилотларнинг жорий архив ҳисоботлари манбавий асослардан бири бўлди.
Диссертация тарихшунослиги таҳлил қилинар экан, мустақиллик йилларида Марказий Осиё давлатларида кечган этносоциал, этномаданий, этномиллий жараёнларга оид ёзилган ишлар гуруҳларга ажратилди. Айниқса МДҲ давлатларидаги ижтимоий гуманитар соҳа олимлари ва мутахасисларининг китоб ва мақолаларига холисона баҳо берилиб, тегишли хулосаларга келинди. Ўзбекистон, МДҲ давлатлари ва хорижда яратилган мавзуга оид ишларда Марказий Осиё давлатларидаги миллий озчилик, жумладан, ўзбек миллати ҳаёти ва фаолиятига баҳо берилганлиги муҳимдир. Хуллас, Марказий Осиё ўзбекларининг тарихи ва хозирги даврда кечаётган муаммовий жараёнлари, улар ечимига қаратилган тадқиқотлар ва манбаларнинг базаси кенг қамровлидир.


Download 328.73 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling