Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
Мавзу тарихшунослиги масалалари таҳлили
Download 328.73 Kb.
|
Йўлдошев А.Б. Диссертация ОАК
Мавзу тарихшунослиги масалалари таҳлили
Тарихнинг барча босқичларида “миллат”, “миллий озчилик”, “миллатлараро муносабатлар” каби масалалар долзарб бўлиб келганн. XIX аср бошлариданоқ тадқиқотчилар “миллат” тушунчасига аниқлик киритиш, дунёда асрлароша давом этиб келаётган миллий муаммоларни ҳал этишнинг илмий-назарий, методологик асосларини яратишга ҳаракат қилишган. Хорижлик олимлардан К.Реннер (Австрия.1870-1950 йй.): “Миллат-бир хилда фикрлайдиган, битта тилда сўзлашадиган шахсларнинг иттифоқидир. Бу замонавий кишиларнинг маданий жамияти бўлиб, “ер билан” боғлиқ эмас. Назарий асослардан келиб чиқилса, австриялик йўлбошчилар миллий муаммоларни ҳал этишда кўп миллатли Европа давлатларининг маданий-миллий мухториятлар тузиш тажрибасини қўлладилар” деб ёзганди24. Инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари, миллий ҳаракатлар, миллий озодлик курашлари, этник миллатчилик, этнослараро муносабатлар, сиёсий ва миллий бирлик, миллийлик ва байналминалликда сиёсий-ижтимоий жиҳатлар мужассамлиги ҳақида назарий-методологик аҳамиятга эга кўплаб тадқиқотлар яратилган25. Миллий озчиликни ҳимоя қилиш учун дастлабки амалий ҳаракатлар эса XX асрдан бошланган бўлиб, ундан олдин фақатгина 1815 йил 28 майда Венга конгрессида мамлакатлардаги озчиликни ташкил этганлар ҳуқуқий-сиёсий масалалари илк бор расман қараб чиқилган. “Миллий озчилик” муаммоси ҳозирги кунда нафақат мамлакатлар ички сиёсати, шунингдек, халқаро, минақалараро тинчлик ва хавсизликни таъминлашнинг муҳим омилларидан бирига айланди. Кўп миллатли давлатларда миллатлараро муносабатларни мустаҳкамлаш, миллий барқарорликни таъминлаш давлатлар сиёсатининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Юқоридаги каби назарий-методологик асосга эга илмий хулосалар мавзу тарихшунослигининг базавий асосиларидан бирини ташкил этади. Ўзбекистон тарихшунослиги фанида ўзбекларнинг шаклланиши, ўзбек этнономи, миллий бирлик сифатида тараққий этиши, уларда кечган этно-социал, этно-маданий жараёнлар таҳлилига бағишланган кўпгина ишлар чоп этилган. Ўзбек халқининг шаклланиши масаласи совет ҳокимияти йиллрида ҳам, мустақиллик даврида ҳам тарихий ва этнографик изланишларнинг марказий мавзулардан бўлиб қелди. Кейинги йилларда Марказий Осиё республикаларининг демографик муаммоларига қаратилган бир қатор тадқиқотлар яратилди. Уларда минтақада яшаётган аҳоли миллий таркибидаги ўзгаришлар, аҳоли сонининг ўсиши даражаси ва унга таъсир этаётган омиллар, шаҳар ва қишлоқ аҳолиси сонидаги кўпайиш ва пасайиш тенденциялари ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирилган. Шунингдек, Марказий Осиё халқлари демографик жараёнида ўзбекларнинг ўрни ҳам ушбу тадқиқотларда назардан четда қолмади. Бу борада В.В.Козина, Ш.Х.Кадиров, А.А.Кочербаева, Т.А. Долбик-Воробей, О.Д.Воробьева, М.Х.Ходжамуродова ва бир қатор муаллифлик асосида ёзилган асарларни қайд этиш мумкин26. ХХ аср дастлабки ўн йилликларида Марказий Осиёдаги давлатлар этнографияси ва миллий манзарасига оид ишлар эълон қилиш ҳам кенг тус олди. Туркман, қирғиз, қозоқ халқлари этнографиясига оид ёзилган ишлар доираси кенгайиб, Ш.Қодиров Туркманистон аҳолиси, Туркманистон халқлари демографияси ва этнографиясига тегишли бир қатор ишларни эълон қилди27. Қирғизистон ва Қозоғистон аҳолисининг ўзига хос жиҳатлари (идентификацияси) ҳақида Е.Текумов, А.Крылов, Э.Усубалиев, А.Таллиев, В.Пряхин, Ж.Нуриддинова, О.Б.Молодов, Н.С.Эшимбаева, У.Ж.Эргашбаев, Д.Эшчанова, Б.Т.Максытова28 кабиларнинг мақола ва китобларини кўрсатиш мумкин. Тадқиқотлар тизимида Маркази Осиё республикаларида мустақиллик йилларида этнослараро кечган жараёнлар, уларнинг мамлакатлар барқарорлиги ва миллатлараро муносабатларга таъсири кабилар яхлит ҳолда қаралган ишлар ҳам талайгинадир. Ш.М.Шукуров, Р.М.Шукуров, А.Б.Белоглозов, Е.Понамрева, Г.Рудов, Ж.Нуриддинов, Е.А.Дмитриева, Г.К.Искаков ва бир қатор муаллифдошлик асосида ёзилган китоб ҳамда мақолаларда Марказий Осиёдаги ҳудудий муаммоларнинг миллий жиҳатлари таҳлил этилган29. Мавзуга тегишли адабиётлар ўрганилар экан, бевосита Хориждаги қозоқ ва ўзбеклар Марказий Осиё ўзбеклари тақдирида миграция таъсирига қаратилган ишлар ҳам муҳимдир. Т.М.Мендикулова, Ш.А.Ҳайитов, Ғ.Ҳайдаров, М.Тошмухаммедов, К.Р.Несипбаева, Ш.Ҳамроқулова, Т.Раҳмонов, Ш.Шомуродов30 кабиларнинг изланишлари бу борада эътиборга лойиқдир. Ш.Ҳайитов ва Г.Агзамоваларнинг тадқиқотлари ўзбек диаспораси ва муҳожирлиги масалаларини таҳлил этишга қаратилган бўлса, тадқиқотчи олима Т.Мендикулова ўзининг монаграфиясида қозоқ диаспорасининг тарихий муаммоларини очиб берган. Ғ.Ҳайдаров ва М.Тошмухаммедовлар-нинг илмий изланишларида ХХ аср 90-йилларида Тожикистонда кечган фуқаролар уруши оқибатида юз берган муҳожирлик тўлқинлари таҳлил қилинган. XXI асрнинг ортда қолган икки ўн йиллиги давомида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) давлатларида истиқлол йилларида Марказий Осиё минтақасида ва алоҳида олинган минтақа давлатларида кечган этно-социал, этно-маданий жараёнларга қаратилган бир қатор номзодлик ва докторлик диссертациялари яратилди. Бундай тадқиқотлар сирасига Ш.М.Абдуллаев, М.С. Мурзаев, Д.А. Омукева, Д.В. Жамалян, Б.Х. Золотова, Е.А. Кубкина, С.А. Афанасыв, Д.В. Харакка-Зайцев, Л.Н. Лискова, С.В. Рыжева, О.С.Трехов, Т.С. Турсунова, О.С. Шапалова, Д.Г. Папов, С.Н. Абашин, А.К. Пиров, В.А. Харченко, С.Ч. Халитон, А.В. Шустов, М.З. ташиева, Э.С. Токтасунова, Ю.В. Якушева, Н.А.Назаровлар, С.В.Йўлдошевнинг31 диссертация ишларини киритиш мумкин. Ушбу жиддий илмий ишларда Марказий Осиёдаги этно-социал, этно-иқтисодий, этно-маданий тараққиётнинг ўзига хос хусусиятлари, муаммолари ҳақида илмий фикр-мулоҳазалар билдирилади. Иккинчи гуруҳ тадқиқотлар сирасига Марказий Осиё республикаларида миллий масала ва миллатлараро муносабатларга бағишланган ишларни киритиш ўринли бўларди. Бу каби тадқиқотларда миллатлараро муносабатлардаги тўқнашувларнинг сабаб ва омиллари, миллий озчиликка нисбатан янгича қарашлар вужудга келиш сабаблари ва динамикаси, миллатлар ўртасидаги зиддиятларни бартараф этиш тарихий тажрибаси ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирилган. Тадқиқотлар Марказий Осиё ҳудудини яхлит холда ва алоҳида олинган бирор бир мамлакат мисолида ўрганишга қаратилган. Бу каби ишлар қаторига Р.Г. Ғуломов, Н.А.Зотова, Д.М.Зоиров, С.В.Шишков, В.В.Сивков, О.Е.Герасимова, Х.К.Бедилов, Р.Р. Ражабова, И.Ш.Ражабов, С.А.Деҳқонов, В.В.Дубинский, Ю.А.Кожевенекова, С.Ш.Казиев32 каби ўнлаб олимлар миллий масаланинг назарий-методологик асослари, тубжой миллат ва миллий озчиликка нисбатан юритилаётган давлат сиёсати ҳақида қимматли маълумотлар берганлар. Юқорида келтирилган тадқиқотлар таҳлил қилинар экан, Марказий Осиё мамлакатларининг инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари билан боғлиқ расмий ҳужжатларда, қонунларда миллий озчиликка нисбатан муносабатда деярли бир хил жиҳатлар акс эттирилгани кўрсатилган. Жумладан, миллий озчилик ҳар бир мамлакатда ўз она тилидан эркин фойдаланиш, унда мулоқот қилиш, таълим олишда тилни эркин танлаш, миллий маданият ва таълим олишда давлатдан моддий ёрдам олиш, ўз оммавий ахборот воситалари ва нашриёт фаолиятини ташкил этиш ҳуқуқига эга бўлиш, миллий характердаги миллий-маданий уюшма ва ташкилотлар тузиш, давлат органларига эркин сайлаш ва сайланиш, ўзлари яшаб турган мамлакатдан ташқаридаги миллатдошлари ва тарихий Ватанидаги юртдошллари билан маданий алоқа ўрнатиш, миллий озчиликка нисбатан дискриминацияга йўл қўймаслик кабилар кўрсатилган. Бироқ, тарихий адабиётларда тубжой аҳолидан фарқлаш мақсадида бошқа миллатларни “миллий озчилик”, “миллий кам сонли”, “бошқа этник жамоалар”, “этник гуруҳ” каби атамалар билан аталган халқларга “миллий-маданий мухторият” бериш тажрибаси мавжудлиги ҳам назардан четда қолмаган. Миллий-маданий мухторият оз сонли миллатлар ўзини бошқариш сохасида махсус органларга, маъмурий идораларга эга бўлиши, демократик бошқарувнинг юқори пағонаси сифатида қаралади33. Тадқиқотларда Марказий Осиё республикаларида ҳам “миллий-маданий мухторият”га эришиш муаммо эканлиги, миллий озчилик таълим олиши, уларга эътибор, ўқув даргоҳлари, ўқув қўлланма ва дарсликлар, ўқитувчилар билан боғлиқ масалалар тўла ечимини топмаганлиги ҳақида ҳам муносабатлар билдирилган. Миллий озчилик муаммоларини ҳал этишда халқаро ташкилот ва халқаро ҳуқуқ меъёрлари асосида иш кўриш лозимлиги ўрганилган илмий ишлардан жой олган34. Маълумки, ўзбек миллати вакилларининг қўшни республикалар бўйлаб тарқалишида совет ҳокимиятининг аҳолини ихтиёрий, мажбурий-ихтиёрий, мажбурий кўчириш сиёсати каби омиллари ҳам ўзига хос ўрин олган. Кейинчалик аҳолини сургун ва қатағон қилишлар даврида кўчирилиши билан боғлиқ зўравонлик воситалари қўлланилган. Бу жараён айниқса, Тожикистонга ўзбекларнинг кўп сонли бўлиб кўчирилишида намоён бўлади. Айниқса, Г.В.Колов, Н.А.Бабажанова, Ю.И.Барженева, У.М.Рашидова, Ф.М.Абдурашитов, М.С.Мавлонов, Д.Х.Алимов35 кабиларнинг диссертацияларида миграция масалалари манбалар асосида очиб берилган. Ижтимоий-гуманитар фанларнинг мутахассислари Марказий Осиё мамлакатларида кечган кескин миллий-этник ва сиёсий жараёнларга, айрим мамлакатлардаги тўқнашувли воқеликларга қаратилган тадқиқотлар яратдилар. Уларда миллатлараро муносабатлар ривожига таъсир этадиган жиҳатлар тарихий таҳлил қилинди. Тожикистондаги ХХ асрнинг сўнгги ўн йиллигида юз берган фуқаролар урушига қаратилган Т.Р.Мирзаев, Ф.М.Сатторов, О.К.Еськина, М.К.Ашуров, О.Х.Шарафиева, С.А.Мутов, Т.Г.Қаюмжонов, С.С.Фаттоев36 кабиларнинг диссертация ишлари ҳам ўрганилаётган муаммонинг айрим жиҳатларини ёритган. Шунингдек, Қирғизистон Республикасида юз берган этно-миллий тўқнашувлар ва Марказий Осиё мамлакатлари чегара муаммоларига бағишлаб ёзилган илмий ишларни ҳам кўрсатиб ўтиш ўринли бўларди. Жумладан, И.И. Джакупованинг диссертациясида Қирғизистон жанубида 1990 йиллардаги воқеалар таҳлил қилинса, Н.А.Сатилганова тадқиқотида Қирғизистон Республикасининг қўшни давлатлар билан чегаравий муаммолари ва унинг сабаблари таҳлил этгилган37. Марказий Осиё минтақаси тарихига оид маълумотлар қозоқ ва ўзбек муҳожирлиги тарихи ҳақида илмий изланишлар олиб борган Г.А.Сугирбаева, А.С.Муратов, Г.А.Агзамова, Ш.А.Хайитовларнинг номзодлик ва докторлик диссертацияларида, О.О. Сирожовнинг Марказий Осиё минтақасида ҳамкорлик жараёнларига бағишланган монаграфиясида ҳам қисман очиб берилган38. Муаммонинг тарихшунослиги таҳлил қилинар экан, бугунга қадар Марказий Осиё ўзбеклари тарихи мустақиллик даврида алоҳида илмий иш мавзуси сифатида яхлит ҳолда мустақил тадқиқот сифатида ўрганишга имкон беради. Муаммонинг тарихшунослиги ўрганилар экан, Марказий Осиё республикалари орасида Қозоғистон Республикасидаги ўзбеклар диаспораси нисбатан кенгроқ ўрганилган бўлиб, бу масалада бир қатор жиддий илмий тадқиқотлар39, монография40, рисола41, ва илмий мақолалар яратилди. Г.Д.Сугирбаева ва А.А.Бактибаеваларнинг номзодлик диссертациялари ҳамда ўнлаб илмий мақолаларида Қозоғистон ўзбекларининг Россия империяси мустамлакасидан бошлаб, XX аср 20-30 йилларига қадар босқичи ўрганилган. А.С.Каумбаева ҳамда А.С.Муратовлар тадқиқоти Жанубий Қозоғистон ўзбекларининг Россия империяси мустамлакасидан XXI асрга қадар бўлган узоқ тарихий даври илмий жиҳатдан таҳлил қилинган. Ш.Ш.Ҳамроқулованинг илмий тадқиқоти айнан Қозоғистон ўзбеклари тарихига бағишланган42. А.Н.Жилин ва К.Н.Тайжановлар Қозоғистон ўзбекларининг этно-социал, этно-маданий, этно-сиёсий жараёнлари ҳақида этнографик дала материаллари асосида маълумотлар беришган. М.Мирхолдоров рисолаларида ўзбеклар нисбатан зич яшаётган Чимкент ва Сайрам тарихи ҳақида бой маълумотлар келтирилган. Юқоридаги фикрлар асосида хулосага келиш мумкинки, Жанубий Қозоғистон ўзбеклари масаласи қозиғистонлик тарихчилар қаторида Ўзбекистон ва Россия Федерациясидан бўлган ижтимоий-гуманитар фан эгаларини ҳам диққатини жалб этган. Тадқиқ қилинаётган муаммонинг тарихшунослигига оид навбатдаги адабиётлар гуруҳига хорижда чоп этилган китоб ва мақолалар киради. Марказий Осиё республикалари мустақилликка эришгандан сўнг минтақада вужудга келган янги суверен давлатлар ўртасидаги муносабатларда кечган интерпретация жараёни, этно-миллий, этно-социал жиҳатлардаги ички масалалар, давлатлараро вужудга келган ва кескин тус олган ҳудудий-чегаравий муаммолар хориж тадқиқотчиларнинг диққатини тортди. Хориж олимлари асарларида ушбу мамлакатларда сув ва гидроэнергетика заҳиралари манбаларидан фойдаланиш, транспорт-коммуникация тизимларини интеграциялаш, ягона иқтисодий макон яратишга қаратилган конфликтоген масалаларнинг тарихий илдизлари, хозирги холати ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирилган. Айниқса, демографик, этно-миллий, этно-ҳудудий муаммоларнинг маркази ҳисобланган Фарғона водийсида кечган ижтимоий-сиёсий воқеаларга баҳо беришда хорижлик тадқиқотчилар нуқтаи-назари муҳим бўлди. Айниқса Е.В.Сиверс, М.Б.Олкотт, Л.П.Никлас кабилар томонидан эълон қилинган асар ва мақолаларда Марказий Осиё аҳолисининг миллий таркиби, демографик жараёнлар, ишсизлик муаммолари, миллий-этник барқарорликка таъсир қиладиган муҳим омиллар таҳлил қилинган43. Марказий Осиё республикалари учун хос бўлган муҳим жиҳатлардан бири, бу ҳар бир республика аҳолиси полиэтник хусусиятга эга эканлиги, уларда яшаётган миллатлар минтақага тарихнинг турли босқичларида кириб келганлиги, мустақиллик йилларида миллий ўзликни англаш, миллий уйғониш тенденциялари кучайиб, тубжой миллатлар билан миллий озчилик муносабатида барқарорлик мезони бузилиб турганлиги хориж олимлари асарларида очиб берилган. Хорижда чоп этилган китобларда 1990-йилларда Тожикистон республикасида юз берган фуқаролар уруши оқибатида келиб чиққан конфликтоген воқеалар, 1990 йилда ва 2010 йилдаги қирғиз-ўзбек миллий тўқнашувлари ҳақида ҳам фикр-мулоҳазалар билдирилган. Ираж Баширнинг рисола ва мақолалари Тожикистон фожеалари тарихини очиб беришга қаратилган44. Чет эл нашрларида Марказий Осиёдаги Ўш, Андижон, шунингдек, 2010 йил Қирғизистон жанубидаги воқеалар Тожикистон фожеалари кабилар ҳақида хорижда кўплаб ишлар, хроникалар, мақолалар эълон қилинган45. Хорижда чоп этилган адабиётлар таҳлили натижасида амин бўлиндики, Марказий Осиё давлатларида мавжуд бўлган чегаравий анклавлар, сув, гидроэнергетика, экин ерлари ва яйловлар, масаласидаги муаммолар ҳал қилинмаса, бу омиллар охир-оқибатда этно-миллий туқнашувларга олиб келади ҳамда ҳар бир мамлакатда истиқомат қилувчи миллий озчилик ҳуқуқ ва эркинликларига ўз салбий таъсирини кўрсатишда давом этади. Марказий Осиёда Ўзбекистондан бошқа давлатларда кўп сонли бўлиб яшаётган ўзбек миллати ҳам бундан мустасно эмас. Марказий Осиё давлатларидаги миллий озчилик ҳадиксиз, ишонч ва барқарор муҳитда яшаши жиҳатдан Марказий Осиё давлатларини яқин қўшничилик ҳамда дўстлик алоқларига боғлиқ бўлиши каби хулосавий фикрлар хорижда чоп этилган ишлардан ўрин олганлиги ҳам муҳимдир. Download 328.73 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling