Тузувчилар: катта ўқит: Н.М.Джалилова
асс: Ш.А.Юлдошева
“ТАСДИҚЛАЙМАН”
“Инновацион иқтисодиёт” кафедраси мудири
________________ и.ф.д.,проф.С.Н.Хамраева
“Микроиқтисодиёт. Макроиқтисодиёт” фанидан якуний назорат вариантлари
Вариант –4
1. Ички ишлаб чиқарувчиларга субсидияларнинг импортга тариф киритилишидан афзал жиҳатларини ва камчиликларини очиб беринг.
Таянч иборалар: Субсидиялар, ишлаб чиқаришнинг ўсиши, баҳоларнинг кўтарилмаслиги,импортнинг камайиши, ресурслардан нооқилона фойдаланиш, бюджетдан молиялаштириш имкониятлари.
2.Истеъмаол ва жамғариш функциялари.
Таянч иборалар: Ихтиёридаги даромад, истеъмол, жамғармалар. Истеъмол ва жамғариш функцияси, графиги, APC, APS,MPC,MPS.
3.Пул мультипликатори.
Таянч иборалар: Пул базаси Пул мультипликатори. Cr-коэффициенти. rr-коэффициенти. Мажбурий заҳиралар нормаси. Пул базаси.
Тест
1.Агар дастлаб иқтисодиёт узоқ муддатли мувозанат ҳолатида бўлса унда нефт баҳоларининг ўсиши натижасида келиб чиққан таклиф шоки қисқа муддатли даврга олиб келиши мумкин:
а) иқтисодиётда баҳолар даражаси ва ишлаб чиқариш ҳажмининг ўсишига;
б) иқтисодиётда баҳолар даражаси ва ишлаб чиқариш ҳажмларининг пасайишига.;
в) баҳолар даражасининг ўсиши ва ишлаб чиқариш ҳажмининг ўзгармай қолишига;
г) баҳолар даражасининг ўсиши ва ишлаб чиқариш ҳажмининг камайишига;
2.Агар Марказий Банк миллий валютани ревалвация қилса :
а) мамлакатдаги импорт қилинадиган хомашёдан фойдаланидиган тармоқлар зарар кўради;
б) экспортга йўналтирилган маҳсулот ишлаб чиқарувчи тармоқлар зарар кўради;
в) бу мамлакатнинг савдо ҳамкорлари бўлган мамлакатларда ишсизлик даражаси ўсиши мумкин;
г)мамлакатнинг соф экспорти кўпаяди.
3. Агар иқтисодиёт ликвидлилик тузоғи ҳолатида турган бўлса, у ҳолда:
а) товарлар ва хизматлар ҳамда пул бозорларидаги мувозанатга LM эгри чизиғининг кейнс кесимида эришилади;
б) иқтисодий агентлар нақд пулларни сақлаб туришни афзал кўришади;
в) пул таклифи бўйича самарали талаб эластик эмас;
г) барча келтирилган фикрлар нотўғри.
4. Ишлаб чиқариш функцияси ва жамғариш меъёри ўзгармас, аҳоли сонининг ўсиши ҳамда технологик тараққиёт суръатлари доимий бўлган шароритда иқтисодиётда капиталнинг чиқиб кетиш (амортизация) меъёри оширилса:
а) битта ходимга тўғри келувчи капитал заҳирасининг барқарор даражаси пасаяди;
б) битта ходимга тўғри келувчи капитал заҳирасининг барқарор даражаси ўсади;
в) фонд билан қуролланганликнинг барқарор даражаси ўзгармайди;
г) аниқ бир фикр билдириш мумкин эмас.
Do'stlaringiz bilan baham: |