Тузувчилар: катта ўқит: Н.М.Джалилова
асс: Ш.А.Юлдошева
“ТАСДИҚЛАЙМАН”
“Инновацион иқтисодиёт” кафедраси мудири
________________ и.ф.д.,проф.С.Н.Хамраева
“Микроиқтисодиёт. Макроиқтисодиёт” фанидан якуний назорат вариантлари
Вариант –5
1. Макроиқтисодиёт предмети ва методлари.
Таянч иборалар:Макроиқтисодиёт предмети, уч асосий масала, макроиқтисодиёт субъектлари, агрегатлаш, макроиўтисодий моделлар, эндоген ва экзоген ўзгарувчилар.
2. Замонавий халқаро савдо назарияларининг моҳиятини ёритиб беринг.
Таянч иборалар: Портернинг рақобат устунлиги назарияcи. Миллий иқтисодиётнинг рақобатга бардошлилиги, давлатнинг иқтисодй сиёсати, экспортёрларни қўллаб қувватлаш, “миллий ромб” ни ташкил этувчи тўрт шароит.
3.Ишсизликнинг макроиқтисодий оқибатлари.
Таянч иборалар: Ишсизлик турлари, даражаси, табиий ишсизлик, тўлиқ бандлилик,потенциал ЯИМ, ЯИМнинг узилиши, Оукен қонуни.
Тест
1. Агар иқтисодиёт ликвидлилик тузоғи ҳолатида турган бўлса, у ҳолда:
а) товарлар ва хизматлар ҳамда пул бозорларидаги мувозанатга LM эгри чизиғининг кейнс кесимида эришилади;
б) иқтисодий агентлар нақд пулларни сақлаб туришни афзал кўришади;
в) пул таклифи бўйича самарали талаб эластик эмас;
г) барча келтирилган фикрлар нотўғри.
2. Агар А мамлакат В мамлакатга янги бурғулаш ускунасини сотса, бу операция А мамлакатнинг тўлов балансида қуйидагича акс эттирилади:
а) жорий операциялар счети активи кўпайтилади;
б) жорий операциялар счети активи камайтирилади;
в) капитал ҳаракати счети активи камайтирилади;
г) молия счети бўйича актив кўпайтирилади.
3.Солоу моделига кўра аҳоли сонининг ўсиш суръати n га, технологик тараққиёт даражаси эса g га тенг бўлса барқарор ҳолатдаги ялпи ишлаб чиқаришнинг ўсиш суръати тенг бўлади:
а) n га; б) 0 га; в) g га; г) n+g га .
Do'stlaringiz bilan baham: |