Ревматизм


Download 349.5 Kb.
bet19/21
Sana29.04.2023
Hajmi349.5 Kb.
#1400161
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21
Bog'liq
3.Revmatizim

БАКТЕРИАЛ ЭНДОКАРДИТ

Инфекцион эндокардитлар (ИЭ) эндокард клапанли аппаратнинг бирор бир инфекция таъсирида яллиғланишидир. Касаллик ўткир ёки ўткир ости сепсис ҳолатида кечади, иммунологик ва эмболия асоратига сабаб бўлади.




Эпидемиологияси:
патологоанатомик текширишлар натижасида бу касаллик диагностикасида учраш частотаси 0,57-3,26% гачалиги аниқланган. Митрал комиссуротомиядан кейин 0,4-23% учраши, юрак клапанлари протезланганда 1,2-9,5% учраша аниқланган.
Хозирги пайтда энг кўп юқуш йўли одонтоген йўли аниқланган. Асосий қўзғатувчи яшил стрептококк ҳисобланади. Лекин хозирги пайтда энтерококк 10-18% холларда, тилларанг стафилококк-8,35% холларда, эпидермал стафилококк3-25% холларда инфекцион эндокардитга олиб келиши аниқланган. Грамм манфий микрофлора хам касаллик келиб чиқишига сабаб бўлмоқда: эширихия, пртей, салмонелла, кўк йиринг таёқчаси, клебсиелла 3-8% холларда учрамоқда. Замбуруғли эндокардит 1,4-5,6% холларда, кандида ва аспергик авлодига кирувчи замбуруғлар асосий қўзғатувчилардандир.


Патогенези:
қонга турли йўллар билан тушган қўзғатувчи томир девор олдидаги қоннинг агрегат ҳолатига ва гемодинамик хусусиятига таъсир қилади. Сунъий протез, фистула, сунъий клапан, катетр юракка қўйилганда ёд модда сифатида қабул қилинади. Юқоридаги билан бирга организмга қўзғатувчи тушиб қолиши мумкин.натижада бу қўзғатувчи қон секинлашган жойда ўрнашиб қолади. Инфекцион эндокардит ривожланишида 3та гемодинамик фактор ахамиятга эга:



  1. қон регуляцияси.

  2. бўшлиқ ичи босимининг ошиши.

  3. бшўлиқлараро туташмаларнинг торайиши.

Инфекцион эндокардит ривожланишида 3та фазаси бор:



  1. инфекцион-токсик фазада клапаннинг бактериал жарохатланиши кетади. Актив бактериемия жарохатланган жойда микроблар фиксацияга олиб келади.

  2. Иммун яллиғланиш фазасида прцесснинг иммун яллиғланишининг генераллашуви, яъни иммунокомплекс гломерулонефрит, гепетит, капиллярит ривожланади. Бунда гепатоспленомегалия, оқсил ўзгаришлари, моноцитоз, мия кўмиги плазмоцитози, лейкопения ва плазмоцитопения ривожланади.

  3. Патофизиологик босқич бўлиб, бунда касалликнинг клиник белгилари намоён бўлади.


Download 349.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling