Ўрта махсус, касб-хунар


Электробурларнинг конструкцияси


Download 5.05 Mb.
Pdf ko'rish
bet35/112
Sana16.08.2023
Hajmi5.05 Mb.
#1667485
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   112
Bog'liq
Нефт ва газ қудуқларини бурғилаш

Электробурларнинг конструкцияси. 
Электробур - мой тўлдирилган асинхрон двигателдан, қисқа ёпилган 
ротор ва шпинделдан иборат. 
Двигателнинг айланувчи моменти шпиндел валига тишли муфта орқали 
узатилади. Валлар бирлашувчи резина халқали шарнир втулкаси билан 
қотирилади. Марказий тешик орқали двигател ва шпиндел валига бурғилаш 
эритмаси ўтказилади. 
Электробурларнинг асосий характеристикаси қуйидаги жадвалда 
келтирилган. 
11- жадвал 
Электробур 
Электро-
бур диа- 
метри, 
мм 
Номи-
нал 
қуввати, 
кВт 
Номи-
нал
кучла-
ниши, 
В 
Бурғи-
нинг 
айл. 
часто-
таси,
айл\
мин. 
Айланиш 
моменти, 
кН*м 
ФИК

СОЅ
φ
Оғир-
лиги, 
кг 
Номи 
нал 
Мак 
си 
мал 
Э290-12 
Э250-8
Э250-16 
Э240-8 
Э215-8М 
Э215-10М 
Э185-8 
Э170-8М 
Э164-8М 
290 
250 
250 
240 
215 
215 
185 
170 
164 
240 
230 
110 
210 
175 
125 
126 
75 
75 
1750 
1650 
1200 
1700 
1550 
1500 
1250 
1300 
1300 
455 
675 
335 
690 
680 
545 
676 
695 
685 
5,10 
3,32 
3,20 
2,97 
2,50 
2,25 
1,80 
1,10 
1,10 
11,0 
7,5 
7,0 
7,6 
6,5 
5,05 
3,6 
2,4 
2,4 
72,0 
72,0 
56,5 
75,5 
72,0 
65,0 
67,5 
63,5 
61,0 
0,670 
0,700 
0,600 
0,660 
0,690 
0,660 
0,660 
0,630 
0,625 
5100 
3500 
4000 
3600 
2900 
2700 
2050 
1800 
1650 


70 
Телеграм каналимиз: @ng_uz (Neft va Gaz KITI) 
Электробурларни ишлатиш усуллари. 
Бурғилаш майдончасига келтириладиган хар бир электробур ўз 
паспортига эга бўлиши керак. 
Электробур валига бурғини қотиришдан олдин шпиндель валининг ўқ 
бўйлаб люфти текшириб кўрилади. Электробурни қудуққа туширишдан 
олдин унинг ташқи томони кўриб чиқилади, клапанларнинг қотирилганлиги, 
поршеннинг ахволи, двигател ва шпиндель компенсаторларида мойнинг 
борлиги текшириб кўрилади. 
Электробурни қудуққа туширишдан олдин контакт стержени 
тозаланади, махсус мой билан ювилади, ундан кейин корпусга нисбатан 
двигател обмоткаси изоляциясининг қаршилиги текшириб кўрилади. 
Изоляцияси текшириб бўлингандан кейин электробурга изоляцияни назорат 
қилувчи мослама ўрнатилади ва кейин марказлаштирувчи (центратор) ва 
ОБҚ боғланади. Электробурларни нормал ишлатиш учун бурғилаш 
бригадаси қуйидагилар билан таъминланган бўлиши керак: тоза, қуруқ 
махсус мой (касторового масла) нинг 2 хафтага етадиган захираси билан; шу 
мой билан контактли боғланишларни тозалаш, ювиш ва мойлаш учун 
мослама; клапан ва тиқинларни таъмирлаш учун асбоблар жамламаси; 
электробурда мой миқдорини ўлчаш учун мослама; шпинделга мой хайдаш 
учун мой таъминловчи; захира ток қабул қилувчи (токоприёмник); 
бошқарувчи қувурнинг захира кабель секциялари; (шу тумладан ОБҚ ва 
марказлаштирувчи учун хам); изоляцияни назорат қилувчи мослама; 
электробур двигателига трансформатор мойидан хайдаш учун мой хайдовчи 
ускуна; ток келтириш учун (қотириш учун) болт ва пружинали шайбалар; 
контактли боғланишларни текшириш учун калибрлар. 
Кабел секцияли бурғилаш қувурлари бурғилаш майдончасига 
келтирилгандан кейин профилактик текширувдан ўтказилиши керак;
- бурғилаш қувурларининг кабелли секциялари қотирилишини ва 
изоляциянинг қаршилигини текшириб кўриш керак. Камчилиги ёки 
бузилишлар бўлган қувурлар қудуққа туширилмайди. 
Бурғилаш тизмасини тушириш ва кўтариш вақтида кабель 
секцияларининг контактли боғланишларини сув билан тозалаб ювиб, 
иситилган махсус мой билан мойлаш керак. Бурғилаш қувурлари 
кўтарилгандан кейин электробур элеваторга ўрнатилади ва лубрикатордаги 
поршенлар аҳволи ва двигател изоляциясидаги қаршилик текшириб 
кўрилади. Лубрикатордаги поршенларнинг аҳволи электробур паспортига 
ёзиб қўйилади. Поршенлар аҳволини ёзиб бормасдан туриб, электробурни 
қудуққа қайта тушириш ёки туширмаслик кераклигини тахлил қилиб 
бўлмайди. Электробурни хар бир қудуқ юзасига кўтарганда шпинделнинг 
остки қисмида мойнинг сифати текшириб кўрилади. Шпинделга бурғилаш 
эритмаси кирган бўлса, электробурни қудуққа тушириш мумкин эмас. 


71 
Телеграм каналимиз: @ng_uz (Neft va Gaz KITI) 

36-расм. Электробур. 
1-боғловчи; 2-шпинделнинг сальникли қотиргичи; 3-17-лубрикатор 
пружинаси; 5-роликли радиал таянч; 6-шпиндел вали; 7-резина қотиргичли 
втулка; 8-остки сальникли қотиргич; 9-11-радиал шарикли подшипниклар
10- статор секцияси; 12-ротор секцияси; 13-юқориги боғловчили 
электродвигател корпуси; 14-ўрта сальникли қотиргич; 15- 
трансформатор мойининг лубрикатори; 16-лубрикатор поршени; 18-
кабелнинг кириш жойи; 19-контактли стержен таянчи; 20-контактли 
стержен; 21-химоя қилувчи стакан; 22-юқориги боғловчи; 23-лубрикатор 
корпуси; 24-қовушқоқ мой лубрикатори; 25-юқориги сальникли қотиргич;
26-кабель қотиргичи; 27-электродвигател вали; 28-статор обмоткаси; 29-
ўрнатиладиган диамагнит халқалар; 30-электродвигател корпуси; 31-35- 
шарикли таянч подшипниклари; 32-остки боғланувчи электродвигател 
корпуси; 33-боғловчи муфта; 34-шпиндел корпуси; 36-резинали 
амортизатор; 37- шпиндел лубрикатори. 


72 
Телеграм каналимиз: @ng_uz (Neft va Gaz KITI) 

Download 5.05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling