Ўрта махсус, касб-хунар


Турбобурнинг ишчи характеристикаси


Download 5.05 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/112
Sana16.08.2023
Hajmi5.05 Mb.
#1667485
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   112
Bog'liq
Нефт ва газ қудуқларини бурғилаш

Турбобурнинг ишчи характеристикаси. 
Турбобурнинг иш характеристикаси турбинаникидан фарқли ўлароқ, 
турбобур таянчларида сарфланадиган қувватни ҳисобга олади. Бунда 


64 
Телеграм каналимиз: @ng_uz (Neft va Gaz KITI) 
айланиш моменти ва ўқ бўйлаб оғирликни аниқлаш мумкин. Турбобур билан
бурғилашнинг афзалликлари қуйидагича: 
1. Роторли бурғилашга нисбатан қаралганда бурғилаш тизмасининг 
ишлаш шароити яхшиланади, бу эса юпқа деворли ва енгил бурғилаш 
қувурларидан фойдаланиш имконини яратади.
Бурғига бериладиган оғирлик, роторли бурғилашдаги каби бурғилаш 
тизмасининг бир қисми билан узатилади, аммо оғирлаштирилган бурғилаш 
қувурлари (ОБҚ) нинг узунлигини камайтириш мумкин. Бурғилаш 
тизмасини қудуқ деворларига тегиб, ёпишиб қолишини олдини олиш учун 
вақти-вақти билан тизма ротор ёрдамида айлантириб турилади. 
Бурғилаш тизмасининг ишлаш муддати роторли бурғилашдагига 
нисбатан 2 марта ортади. Аммо циркуляцион системадаги юқори босим 
натижасида резьбаларда ювилиш бўлиши мумкин, шунинг учун резьбаларни 
назорат қилиб туриш, яхши қотириш, юқори герметикликка эга бўлган 
боғловчилардан фойдаланиш зарур. 
2. Бурғининг айланиш частотаси юқори бўлгани учун бурғилашнинг 
механик тезлиги ортади.
3. Фақатгина ҳаво орқали бурғилашдан ташқари барча турдаги 
бурғилаш эритмаларини қўллаш мумкин. 
4. Қудук танаси талаб қилинган йўналишга қийшайтириш 
осонлашади. 
5. Бурғилаш бригадасининг ишлаш шароити яхшиланади, негаки ротор 
шовқини бўлмайди ва бурғилаш майдончасида силкинишлар камаяди.
Турбобур билан бурғилашнинг юқорида кўрсатилаган афзалликлари 
туфайли бизнинг республикамизда ундан кенг кўламда фойдаланилади. 
Республикамизда нефт ва газ қудуқларини катта тезликда бурғилашда
турбобур усули катта ёрдам беради. 
34- расм. Т12М3-81 турбобури. 


65 
Телеграм каналимиз: @ng_uz (Neft va Gaz KITI) 
Мухандис П.П.Шумилов турбинанинг иш унумдорлигига таъсир 
этувчи бурғилаш эритмасининг миқдори хақидаги қуйидаги асосий
қонуниятларни яратди.
1. Турбинанинг айланиш частотаси хайдаладиган суюқликнинг 
миқдорига пропорционал: 
2
1
2
1
/
/
Q
Q
n
n

(5.6) 
Масалан, хайдаладиган суюқлик миқдорини 3 марта оширилганда
турбинанинг айланиш частотаси хам 3 марта ортади. 
2. Турбинадаги босим ўзгариши хайдаладиган суюқлик миқдорининг 
квадратига пропорционал: 


2
2
1
2
1
/
/
Q
Q
P
P

(5.7) 
Масалан, хайдаладиган суюқлик миқдорини 2 марта оширилганда, 
турбинадаги босим 4 марта ортади. 
3. Турбинанинг айланиш моменти ва босим ўзгариши, хайдаладиган 
суюқлик миқдорининг квадратига пропорционал: 


2
2
1
2
1
/
/
Q
Q
М
М

(5.8) 
4. Турбинанинг қуввати хайдаладиган суюқлик миқдорининг кубига 
пропорционал: 


3
2
1
2
1
/
/
Q
Q
N
N

(5.9) 
Масалан, хайдаладиган суюқлик микдорини 2 марта оширилганда, 
турбинанинг қуввати 8 марта ортади. 
(5.6) ва (5.9) формулаларни тахлил қилганда, шундай хулосага келиш 
мумкинки, турбобурнинг самарали ишлаши учун бурғилаш насосларининг 
максимал ишлашини таъминлаш керак. 
Ҳозирги вақтда бир неча турдаги турбобурлар қўлланилади: 
1. Т12 (Т12 МЗБ-172; Т12 МЗБ-195; Т12 РТ-240; Т12 МЗБ-240) 
туридаги турбобурлар қудуқларни юқори қисмини шарошкали бурғилар
билан бурғилаш учун ишлатилади. 
Диаметри 394-920 мм бўлган чуқур нефт ва газ қудуқларини юқори
қисмини бурғилаш учун - реактив турбинали агрегатлар ишлатилади. 
Қайсики уларда 2 та турбобур параллел жойлаштирилган ва бир-бири билан 
мустахкам боғланган бўлади.
Диаметри 1730-2660 мм бўлган қудуқларни бурғилаш учун 3 та, хатто 4 
та турбобурлардан бирлаштирилаган агрегатлардан фойдаланилади. 
2. ТС (ТС4А-104,5; ТС4А-127; ТС5Е-172; ТС5Б-195; ТС5Б-240; 3ТС5Е-
172; 3ТС5Б-195; 3ТС5Б-240) секцияли турдаги турбобурлар чуқур 
қудуқларни шарошкали бурғилар билан бурғилашда ишлатилади. 
Бу турбобурлар - 1 та турбобур шаклида бирлаштирилган (боғланган) 2 
ёки 3 та турбинали секциялардан иборат. 


66 
Телеграм каналимиз: @ng_uz (Neft va Gaz KITI) 
Бунда юқори секциялар валидаги айланувчи момент, кейинги
секцияларнинг валидан - валлар муфтаси орқали узатилади. Секция корпуси
буйича боғловчилар орқали резьбали қулфда боғланади. 
3. КТД (колонковое турбодолото) туридаги турбобурлар қудуқларни 
бурғилаш жараёнида намуна олиб бурғилашга мўлжалланган.
КТД4С-172-190/40, КТД4С-195-214/60 колонкали турбобурлар 2 та
секциядан иборат. 
Колонкали турбобурларнинг конструкцияси шундайки, бурғилаш 
тизмаларини кўтармасдан туриб хам намуна олиш мумкин. Бунда олинадиган 
юк олиб чиқувчи (съемной-грунтоноска)нинг юқори қисмида тутқични 
ушлаб қолиш учун бурт мавжуд ва бу бурт бурғилаш тизмаси ичидан махсус 
чиғир орқали туширилади. 
4. ЗТСШ (ЗТСШ-172, ЗТСШ-195Л, ЗТСШ-215, ЗТСШ-240) турдаги
шпинделли секцияли турбобурлар ва (ЗТСШ1-172, ЗТСШ1-195, ЗТСШ1-
195Л, ЗТСША-195ТЛ, ЗТСШ1-240Ш) туридаги ўзгартирилган турбобурлар. 
Бу турбобурлар 1 та турбобурга бирлаштирилган 3 та тубинали ва 1та
шпинделли секциядан иборат. 
Бу турбобурларда шарошкали бурғилар билан оддий ювиш усулида
хамда гидромониторли ва олмосли бурғилар билан ҳам бурғилаш мумкин. 

Download 5.05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling