Ўрта махсус, касб-хунар


Турбобурларни ишлатиш жараёнида қўйиладиган талаблар


Download 5.05 Mb.
Pdf ko'rish
bet33/112
Sana16.08.2023
Hajmi5.05 Mb.
#1667485
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   112
Bog'liq
Нефт ва газ қудуқларини бурғилаш

Турбобурларни ишлатиш жараёнида қўйиладиган талаблар. 
 
Хар бир заводдан олинадиган турбобур, бурғилаш майдончасига
юборишдан олдин бурғилаш корхонасининг қувур ремонт қилинадиган 
цехида қайта текширувдан ўтказилади. Гайкаларни, боғловчиларни, 
ниппелларни 
ва 
айланувчи 
вални 
қотирилганлиги 
текширилади. 
Турбобурнинг вали химояловчи қалпоқ ва боғловчилари ёпқич (заглушка) 
билан жихозланади. 
Хар бир турбобур бир нусхадан завод паспорти ва карточкасига эга 
бўлади. Турбобурнинг паспорти бурғилаш корхонасининг ремонт базасида 
сақланади, карточкаси эса бурғилаш майдончасига юборилгандан кейин 
бурғилаш устасида булади. Турбобурни таъмирлаш жараёнида карточкаси 
ҳам база ёки заводга жўнатилади. Турбобурларни ташишда албатта махсус 
автомашиналар (тушириш ва кўтариш ускунаси билан жихозланган) дан 
фойдаланиш керак. Турбобурни тушириш вақтида, уни ташлаб юбориш 
мумкин эмас, чунки қаттиқ зарбадан унинг вали қайрилиши мумкин. 
Янги ёки ремонтдан қайтган турбобурни қудуққа туширишдан олдин, 
уни қудуқ устида синаб кўриш керак. Бунинг учун турбобур бошқарувчи
қувурга боғланади ва бурғилаш насослари нормал ҳолатда қўшилган холда
текшириб кўрилади, бурғилаш насосларини зулфинлар очиқ шароитда ишга
туширилади. Кейин эса зулфинларни секин-аста ёпган ҳолда монометрдаги
босим кузатилади. Яхши йиғилган ва тартиблаштирилган (регулированный) 
турбобур 2 МПа босимгача ишга туширилади. Валнинг ўқ бўйлаб люфти, 
резьбали боғланишларнинг герметиклиги текшириб кўрилади. Синаб 
кўришнинг барча натижалари бурғилаш журналига ёзиб қўйилади. Агар 


67 
Телеграм каналимиз: @ng_uz (Neft va Gaz KITI) 
синаб кўриш жараёнида бирор камчиликлар аниқланса, турбобур қудуққа
туширилмайди. Айрим холларда захира турбобур бўлмаганда юқорида
айланмаган турбобур қудуққа туширилади. У бурғига ўқ бўйлаб оғирлик 
берилгандан кейин ишлаб кетиши мумкин. Агар бу турбобур шунда хам 
ишламаса, ундай холда бурғига оғирлик берган холда секин-аста ротор билан 
айлантирилади. Ротор билан айлантиришга 20-30 минут рухсат берилади. 
Қудуқ тубида турбобурни нормал ишлашини манометр ва индикатор 
тарозиси кўрсаткичлари асосида назорат қилинади. Насосларнинг бир хил
узатмасида турбобурда режим ўзгариши билан босим тушиши кўп 
ўзгармайди. Хайдовчи тармоқда босимнинг кескин тушиши ёки ошиб 
кетиши турбобурнинг нормал ишламаётганидан дарак беради. Турбобурнинг
нормал ишламаётганини - турбобур қабул қиладиган ўқ бўйлаб оғирликнинг 
тушиб кетишидан ва бурғилаш тезлигининг кескин тушиб кетишидан билиш 
мумкин. 
Турбобурнинг асосий катталикларидан бири валнинг айланиш 
частотасини тўхтовсиз назорат қилиб туриш учун турботахометрлардан 
фойдаланилади. 
Турбобурнинг талабга жавоб бермайдиган ишидаги сабабларни кўриб
чиқайлик: Хайдовчи тармокда босимнинг пасайишига турбобурга келадиган 
суюқлик миқдорини камайиши сабаб бўлади. Бунинг сабаби қуйидагилар 
бўлиши мумкин: 
1) Бурғилаш насосларининг носозлиги (поршен ва клапанларда 
герметикликни бузилиши, насослар ҳаво тортиб қолиши, қабул қилувчи
сетканинг ифлосланиши ва бошқалар) 
2) Бурғилаш қувурлари ва боғловчиларнинг резьбали боғланишларида
бузилишлар бўлиши. 
Бурғилаш қувурларининг герметиклигини текшириб кўриш учун хар 5-
6 та шам кўтариб олингандан кейин, қудуқда қолган тизма ичига бурғилаш 
эритмаси хайдаб кўриш керак. Босимни кўтарилиши шундан дарак 
берадики, сўнги кўтариб олинган партиядаги шамларнинг бирида бузилиш 
(тешик) бўлиши мумкин. Агар қувурларда бузилиш кузатилмаса, унда 
турбобур текшириб кўрилади (балки турбобур боғловчиларида бузилиш 
бўлиши мумкин). Босимнинг кескин тушиб кетиши (нолгача) шундан дарак 
берадики турбобур боғловчилари билан, қулф резбалари ва қулфлардан 
айримларининг синиб кетишидан дарак беради.
Босим асосан турбобур турбиналарининг каналлари тўлиб, ифлосланиб 
қолганда ошиб кетади. Буни олдини олиш учун турбобурлар билан бурғилаш 
ва синаб кўриш даврида фильтрлар ўрнатилади. 
Агар бурғилаш эритмаси ифлосланган (тозаланмаган) бўлса, 
циркуляция тўхтатилган вақтда шлам булаклари бурғилаш эритмасида 
пастга чўкади ва турбинага ўтириб қолади. Шунинг учун турбобур 
ифлосланишини олдини олиш учун бурғилаш насосларини ўчиришдан 
олдин қудуқни яхшилаб ювиш керак. 
 


68 
Телеграм каналимиз: @ng_uz (Neft va Gaz KITI) 

Download 5.05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling