Ўрта махсус, касб-хунар


Download 5.05 Mb.
Pdf ko'rish
bet29/112
Sana16.08.2023
Hajmi5.05 Mb.
#1667485
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   112
Bog'liq
Нефт ва газ қудуқларини бурғилаш

Назорат саволлари. 
1. Бурғилаш миноралари қандай турларга бўлинади? 
2. Бурғилаш миноралари қандай танланади? 
3. Бурғилаш минораларининг мустахкамлиги деганда нимани 
тушунасиз? 
4. А-симон минора билан 4-оёқли миноранинг фарқини тушунтириб 
беринг? 
5. Миноранинг фойдали баландлиги деганда нимани тушунасиз ва у 
қандай
аниқланади? 
6. Крон-блокнинг оғирлиги қайси формуладан аниқланади? 
7. Шамол тазйиқи деб нимага айтилади? 
8. Аэродинамик ва динамик коэффициентларни тушунтириб беринг? 
9. Бурғилаш минорасининг асоси қандай кўринишда бўлади? 
10. Кўтарма йўлакчаларнинг вазифаси нимадан иборат? 
11. Бурғилаш минорасида химоя воситаси нима учун кўлланилади? 
12. Химоя воситаси нечта гурухга бўлинади? 
13. Бурғилаш ускуналарини қуриш нечта босқичда олиб борилади? 
14. Фундаментни қуриш қандай амалга оширилади? 
15. Қудуқни қуришни лойихалаётганда асосан нималарга эътибор 
бериш
керак? 
16. Минорани қуриш қандай амалга оширилади? 
17. ВБА-58-400 минораси қандай қурилади? 
18. Денгизда бурғилаш усулларини тушунтириб беринг? 
19. ЛАМ пойдеворининг афзаллиги нимада? 
20. МОС пойдеворининг тузилиши қандай? 
21. Гипроморнефт пойдеворлари билан денгиз сатхидан неча метр
чуқурликкача бўлган қудуқларни бурғилаш мумкин? 
22. Сузувчи бурғилаш қурилмалари қандай бўлади? 
23. Денгиз қудуқларини тузилиши қандай? 
 
 
 
 
 


57 
Телеграм каналимиз: @ng_uz (Neft va Gaz KITI) 
V-БОБ. ҚУДУҚЛАРНИ БУРҒИЛАШ УСУЛЛАРИ 
 
Роторли бурғилашда ускуналарга қўйиладиган талаблар. 
Ҳозирги вақтда чуқур нефт ва газ қудуқлари айланма харакат орқали 
бурғиланади. Бунда бурғига харакат қудуқ устида турган ротордан бурғилаш 
тизмаси орқали узатилади. Чуқур бўлмаган, кичик диаметрли қудуқларни 
бурғилашда асосан шпиндель туридаги айлантиргичлар қўлланилади. Шу 
жумладан ротор - бурғилаш ва химоя тизмаларини тушириш, кўтариш ва 
қотириш вақтида ушлаб туради (элеватор ёки клинлар ёрдамида). Шунинг 
учун ротор қудуқ туби двигателлари билан бурғилаш жараёнида ҳам керак 
бўлади. Роторга узатма чиғирдан кардан вали орқали занжирли узатма 
орқали берилади. Айрим бурғилаш шароитлари учун роторни узатиладиган 
қуввати рухсат этилган кучланиш ва бурғини ўтказиш учун тешигининг 
диаметрига қараб танланади. Роторли бурғилашнинг асосийлиги қудуқ 
тубига энергияни етказиш учун иккита каналнинг мавжудлиги – ротор 
узатмасидан механик ва насосдан - гидравлик. Бу бурғига катта механик 
энергия етказишга шароит яратади. 
29-расм. Роторнинг схематик кўриниши. 
1-корпус; 2-ёрдамчи таянч; 3-асосий таянч; 4-роторни айлантирувчи 
катта ғилдирак; 5-ротор столи; 6-йўналтирувчи қувурни қисувчи мослама;
7-ротор тешигидаги вкладиш; 8-химоя тўсиғи; 9- роторнинг тўхтатгичи;
10 вал; 11-горизонтал подшинник; 12-цепли юлдузчалар. 
Роторли бурғилаш усулида, гидравлик қудуқ туби двигателларидан 
фарқли ўлароқ, бурғининг айланиш частотаси бошқарув пультида 
бурғиловчи томонидан аниқ бошқариб турилади. 
Бурғидаги айланиш моменти, роторнинг айланиш частотасига боғлиқ 
эмас, балки ўқ бўйлаб оғирликнинг ўзгаришига, тоғ жинслари қаттиқлигига, 
бурғи тишлари ва шарошкалар таянчининг емирилишига боғлиқ. Бу 


58 
Телеграм каналимиз: @ng_uz (Neft va Gaz KITI) 
бурғининг қудуқ деворларига ишқаланишидан аниқланадиган минимал М
1
дан, қудуқ тубига етказилган M
мax
=Nд/n – максималгача ўзгаради. 
Роторли бурғилаш усулида оптимал бурғилаш режимини танлаш жуда
осон, чунки бурғининг ишлашини, ўқ бўйлаб оғирликни ва айланиш 
частотасини бурғиловчи постидан ўзгартириб (бошқариб) туриш мумкин. 
Бурғилаш тизмаси айланиб турганда, қудуқ деворига ёпишиб қолиш ёки 
қисилиб қолиш хавфи камаяди. Индикатор тарозиси кўрсатадиган бурғига
бериладиган ўқ бўйлаб оғирлик, хақиқийсига яқин бўлади, бурғиланган тоғ 
жинси парчаларини олиб чиқиш эса насоснинг иш унумдорлиги паст 
бўлганда хам бажарилиши мумкин. 
Шу билан бирга қудуқ стволининг қийшайган жойларида айланиб 
турган тизма яна ўпирилиш ҳосил қилиши мумкин. 
Замонавий ускуналардаги бурғилаш насосларининг қуввати 600 
Квт.дан ортиқ. Бу Nr чиғирнинг қувватидан ва қудуқ тубини тозалаш ва 
қудуқни ювишда керак бўладиган қувватдан анча ортиқ. Шунинг учун 
гидромониторли бурғиларни қўллаб тоғ жинсларини парчалашда бу 
қувватнинг керакли қисмидан фойдаланиш керак. Акс холда ғовак қатламлар
ёпилиб қолиши, қатламда гидроёрилиш бўлиши мумкин. 
гн
тн

Download 5.05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling