Ўрта махсус касб-ҳунар таълими тизими кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc


Download 0.83 Mb.
bet12/31
Sana08.03.2023
Hajmi0.83 Mb.
#1254364
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   31
Bog'liq
Автореферат

Креатив (юқори даража) – талаба муаммони аниқлайди ва шакллантиради, ўз фаолиятини ўзи ташкиллаштира олади. Илмий-тадқиқот фаолиятини олиб бориш учун восита ва методларни танлай олади. Илмий-тадқиқот фарази, мақсади, объекти ва предметини мустақил аниқлай олади. Олинган натижаларни такомиллаштириш мақсадида ўз фаолиятини таҳлил қила олади.

  • Қисман изланишли (ўрта даража) – талаба мавжуд намуна ва тўпланган тажрибага асосланиб топшириқ бўйича ўз лойиҳавий-конструкторлик фаолиятини қуриш кўникмасини намойиш этади. Мавжуд шароитга кўра ўз фаолиятини ташкил эта олади, фаразни шакллантиради, мақсадни аниқлайди ва методни танлай олади. Ўз фаолиятини ва ўзини ўзи мустақил таҳлил қила олади.

  • Репродуктив (паст даража) – талаба мавжуд намуна ва конструкцияга кўра топшириқлар бўйича лойиҳалаш ва тадқиқотчилик фаолиятини қуришни намойиш этади. Аммо у қўйилган лойиҳалаш ва тадқиқотчилик масалаларини ечиш ҳолатида эмас. Педагог ёрдамида фаразни шакллантириш, мақсадни аниқлаш ва методни танлай олади, лекин лойиҳалаш ва тадқиқот объекти ҳамда предметини мустақил аниқлаш ҳолатида эмас. Талаба ўз фаолиятини мустақил таҳлил қила олмайди.

    Тажриба-синов даврида қуйидаги: кузатиш, анкета, тест, талабалар ва ўқитувчилар билан суҳбат қилиш, ўзлаштиришни таҳлил қилиш, ўқитувчилар педагогик тажрибасини умумлаштириш ва шахсий тажриба, маълумотларга статистик қайта ишлов бериш методлардан фойдаланилди.
    Тажриба бошида ва тажриба охирида талабаларнинг лойиҳавий-конструкторлик ва илмий-тадқиқотчилик фаолиятига тайёрлиги бўйича олинган натижалар кўрсаткичлари ўртасидаги фарқларни қуйидаги жадвалда келтирамиз (1-жадвал):
    1-жадвал.
    Талабаларни лойиҳавий-конструкторлик ҳамда илмий-тадқиқотчилик фаолиятига тайёргарлик даражалари

    Даража кўрсаткичлари

    Тажриба-синов гуруҳлари
    (219 нафар талаба)

    Назорат гуруҳлари
    (225 нафар талаба)

    Тажриба
    бошида

    Тажриба охирида

    Тажриба
    бошида

    Тажриба охирида

    Талаба-
    лар сони

    %

    Талаба-
    лар сони

    %

    Талабалар сони

    %

    Талабалар сони

    %

    Креатив
    (юқори)

    92

    40.7

    112

    51.1

    97

    42.3

    85

    37.8

    Қисман изланишли (ўрта)

    104

    46

    100

    45.7

    101

    44.1

    102

    45.3

    Репродуктив (паст)

    30

    13.3

    7

    3.2

    31

    13.6

    38

    16.9

    Олиб борилган тажриба-синов ишлари натижасига кўра талабаларни лойиҳавий-конструкторлик ҳамда илмий-тадқиқотчилик фаолиятига тайёргарлик даражалари қуйидагича бўлди:

    • назорат гуруҳларида тажриба бошида 42,3% талаба юқори даража кўрсатган бўлса, тажриба охирда 37,8% талаба юқори даражага эришди, тажриба-синов гуруҳларида эса тажриба бошида 40,7% талаба юқори даража кўрсатган бўлса, тажриба охирда 51,1% талаба юқори даражага эришди;

    • ўрта даражадаги талабалар сони назорат гуруҳларида тажриба бошида 44,1% бўлган бўлса, тажриба охирда бу кўрсаткич 45,3% ни ташкил этди, тажриба-синов гуруҳларида дастлаб бу кўрсаткич 46% бўлса, тажриба охирида 45,7 % кўрсаткич аниқланди;

    • паст даражадаги талабалар сони назорат гуруҳларида 13,6% дан
      16,9 % га ортди, тажриба-синов гуруҳларида эса 13,3% дан 3,2% га камайди.


    3-расм. Тажриба ва назорат гуруҳларида тажриба бошида ҳамда тажриба охирида талабаларнинг лойиҳавий-конструкторлик ва илмий-тадқиқотчилик фаолият турларига тайёргарлик ҳолатининг умумий диаграммаси.

    Download 0.83 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   31




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling