Ўрта махсус таълим вазирлиги
Download 1.45 Mb.
|
СПОРТ ВА ҲАРАКАТЛИ ЎЙИНЛАР ВА УНИ ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ўйин таснифи.
- Ўйин қоидаси.
- ТЎП БИЛАН БИР-БИРИДАН ЎЗИБ КЕТИШ Ўйинга тайёрланиш.
УЗАТДИНГМИ, ЎТИР!
Ўйинга тайёрланиш. Ўйинчилар тенг икки командага бўлиниб, бири иккинчисининг қаршисида параллел бир кишилик қатор бўлиб турадилар. Ҳар бир команда ўз ўйинбошисини сайлаб, улар 5-8 қадам масофада ўз командалари қаршисидан жой оладилар. Ўйинбошилар қўлида биттадан тўп бўлади. Ўйин таснифи. Раҳбар сигнали бўйича ўйинбошилар тўпни қаторда турган биринчи рақамли ўйинчига (кўкракдан икки қўллаб ёки келишилган бошқа усулда) узатади. Ўйинчи уни илиб олиб, тўпни орқага, ўйинбошига қайтаради ва тезлик билан ўтириб олади. Сўнгра ўйинбоши ва коман-данинг иккинчи, учинчи ва бошқа ўйинчиларига тўп узатади. Ҳар бир ўйинчи, жавоб тўпини, узатганидан кейин ўтириб олади. Қаторда турган охирги ўйинчи тўпни ўйинбошига узатганидан сўнг, у тўпни юқорига кўтаради ва команданинг барча аъзолари тезда ўринларидан турадилар. Тўпни узатишни қоидани бузмай, биринчи бўлиб тугатган команда ғолиб бўлади. Ўйин қоидаси. Спортчилар ўз навбатини ўтказиб юбормасликлари шарт. Тўпни ушлаб ололмаган ўйинчи, тўп ортидан югуриб, яна жойига қайтиб, уни узатиб юборади. Ўйинни қуйидагича мураккаблаштириш мумкин. Бунда қатор охиридаги ўйинчи, ўйинбошидан тўпни олиб, тўпни югуриб олиб юриб, ўйинбошининг ўрнига, у эса қатор бошига туради. Шундан сўнг, қатор бошидаги ўйинчи, қолган ўйинчилар билан яна бир мартадан тўпни узатади. Шундан қилиб, ўйин давомида ҳар бир ўйинбоши ролида бўлиб чиқади. Ўйинни биринчи бўлиб бошлаган ўйинчи жойига қайтиб келганидан кейин ўйин тугайди. ТЎП БИЛАН БИР-БИРИДАН ЎЗИБ КЕТИШ Ўйинга тайёрланиш. Ўйинчилар майдончанинг ён чизиғида саф туриб марказга қараб турадилар. Бир команда шитнинг ўнг томонида, бошқаси чап томонида туради. Ўйинчилар ўртасидаги масофа 3 м бўлади. Ўйинчилар тартиб билан санайдилар. Ўйин таснифи. Раҳбар тўпни шитга отади ва хоҳлаган рақамини чақиради. Шу рақамдаги икки ўйинчи олдинга югуриб чиқади ва тўпни эгаллаб олишга ҳаракат қилади. Бунинг уддасидан чиққан ўйинчи тўпни ўз командасидаги охирги ўйинчига узатади, у ўз навбатида сафда турган кейинги ўйинчиларга (қўлдан-қўлга ёки тўпни ерга уриб) узатади. Тўпни эгаллай олмаган ўйинчи ўз ўйинчиларини чап томонидан айланиб ўтиб, бошқа команда ўйинчисига узатилган тўпга етиб олишга ҳаракат қилади. Агар югурувчи ўйинчи сафнинг охирига тўпдан олдин борса, унинг командасига очко берилади. Шитга отилган тўпни унинг ўйинчиси эгал-ласа бошқа команда ҳам бир очко олади. Агар финиш чизиғини биринчи бўлиб тўп кесиб ўтса, унда командага иккита очко берилади. Сўнгра раҳ-бар бошқа рақамларни чақиради. Тўп учун курашда қатнашган ўйинчилар, яна ўз жойларига турадилар. Кўп очко тўплаган команда, ғолиб бўлади. Download 1.45 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling