Ўрта махсус таълим вазирлиги
Download 1.45 Mb.
|
СПОРТ ВА ҲАРАКАТЛИ ЎЙИНЛАР ВА УНИ ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ўйин таснифи.
- Ўйин қоидаси
- СПОРТ ЎЙИНИ МАШҒУЛОТЛАРИДА БЕРИЛАДИГАН ҲАРАКАТЛИ ЎЙИНЛАР
ТИЗЗАДА РЕГБИ ЎЙНАШ
Ўйинга тайёрланиш. Формасининг ранги ҳар хил, кучлари тенг икки командага бўлиниб (куртка, кўйлакда), гиламнинг икки томонида тиззалаб турадилар, гилам ўртасига тўлдирма тўп қўйилган. Ўйин таснифи. Ўқитувчининг сигнали бўйича ўйинчилар тиззада турган ҳолда тўпни эгаллаш учун ҳаракат қиладилар. Тўп билан силжиш ва узатиб, ўйинчилар рақиб томонидаги гилам чеккасига яқинлашиб, тўпни гилам ташқарисидаги полга тегизишга ҳаракат қиладилар (тўшакка, гилам орқасидаги тулупга текказиш мумкин). Бошқа команда вазифаси–тўпни олиб, худди шу ҳаракатларни амалга ошириш. Ўйин 10 ёки 15 дақиқа давом этади. Рақиб томонидаги буюм ёки полга кўп марта тўп теккизган команда ўйинда ғолиб чиқади. Ўйин қоидаси: 1. Ўйинчиларга фақат тиззада ёки ўмбалоқ ошиб ҳаракатланишга рухсат этилади. 2. Оғриқли усулни қўллаш, туриб юриш, гилам ташқарисига чиққан тўпни ташлашга ҳалақит беришга рухсат берилмайди. Қоида бузилса, тўп рақиб командага берилади. СПОРТ ЎЙИНИ МАШҒУЛОТЛАРИДА БЕРИЛАДИГАН ҲАРАКАТЛИ ЎЙИНЛАР Ўйин, умумий ёки жамоа фаолияти бўлиб, у бошқа спорт турларидан спортчи ҳар бир метр, килограмм, сония учун “мусобақалашиб”, шахсий муваффақиятга эришишга ёки ҳаракатнинг мукаммал шаклини эгаллашга ҳаракат қилиши билан жиддий равишда ажралиб туради. Бир қарашда спорт ўйинида ўйин услубининг роли бир мунча бўш акс этиб, спорт ўйинининг ўзи жуда эмоционал ва у жамоани тарбиялашга ёрдам беради. Бу фикр нотўғри.. Замонавий спорт ўйини кўп режали фаолият бўлиб, унда тўпни эгаллашнинг юксак техникаси билан бирга, чидамлилик, ирода кучи ва стратегик фикрлай олиш талаб қилади. Мусобақаларда ушбу таркибий қисм (компоненти) ларини ўргатмай туриб спортчини тарбиялаш мумкин эмас. Машғулотлар нақадар қизиқарли ва хилма-хил бўлмасин, якунда у жонга тегади, чарчатади. Шунинг учун машғулот жараёнида “Қизиқарли яхши ҳаракатли ўйинлар фойдаланиш керак” деган эди машҳур футболчи Пеле. Спорт ўйинлари бўйича ўқув машғулот ишларида махсус машқлар билан бир қаторда спортчиларнинг жисмоний, техник ва тактик тайёргарлиги вазифасини ҳал этишга ёрдам берадиган ҳаракатли ўйинлар ҳам қўлланилади. Кўпчилик мураббийлар ўргатиш жараёнида шуғулланувчиларга тўп билан машқни ўйин шаклида бажаришни тавсия этадилар. Шу билан бирга ҳаракатли ўйинларни аста-секин мураккаблаштира бориб, уларга кураш элементлари киритилади ва шу билан бирга ўқувчиларни мустақил равишда қарор қабул қилишга ўргатади. Шу каби ўхшаш ҳаракатланиш мусобақасига яқин шароитда унинг малакаларини такомиллаштиради ва зарур малакани мустаҳкамлаш имконини беради. Турли спорт ўйинлари техник ва тактик ҳаракат компонентлари кўпроқ ўзаро ўхшаш. Шунинг учун ўйинбошидан тўпни тортиб олиб ўйинда ҳаракатланиш, шериклари билан бирга ҳаракат қилишларини бирдай муваффақиятли қўллаш мумкин, масалан, баскетболда, футболда (узунликка ёки чизиқли ва қарши эстафеталар, “Тўп ўртага”, “Ўйинбошига тўп берма” каби ўйинларда). Шулар билан бирга ҳар бир ҳаракатли ўйиннинг ўзига хос усуллари ва техник вариантларига эга. Масалан, баскетбол, урилиб қайтган тўп учун кураш олиб бориш билан характерланса, хоккейда эса куч ёрдамида якка кураш олиб борилади, волейболда тўр олдида тўсиқ қўя билиш, футболда бош ва оёқ билан ўйнаш ва ҳ.к. Бу ерда ёрдамчи машқларни танлаш спорт ўйинларининг ўзига хос хусусиятига боғлиқ. Қуйида баскетбол, волейбол, шунингдек футбол ўйинларида қўлланадиган бир нечта махсус ҳаракатли ўйинларни келтирамиз. Download 1.45 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling