Ўрта махсус таълим вазирлиги


Download 1.45 Mb.
bet140/151
Sana31.03.2023
Hajmi1.45 Mb.
#1313261
1   ...   136   137   138   139   140   141   142   143   ...   151
Bog'liq
СПОРТ ВА ҲАРАКАТЛИ ЎЙИНЛАР ВА УНИ ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ

ГЛАДИАТОРЛАР
Ўйинга тайёрланиш. Ўйин гиламда ўтказилади. Ўйин учун матодан ясалган ҳалқа керак (самбочилар камзули белбоғидан фойдаланиш мумкин). Ўйинчилар тенг икки командага бўлиниб, гиламнинг турли томонида турадилар. Ўқитувчининг сигнали бўйича “гладиаторлар” кураши бошланади.
Ўйин таснифи. Ҳар бир командадан биттадан ўйинчи гилам ўртасига чиқиб, қарама-қарши жой эгаллайдилар. Улардан бирининг қўлида ҳалқа ёки сиртмоқ бўлиб, уни пастроқ ушлаб туради. Бошқа ўйинчи эса ҳалқасиз курашчилар билан бирга туради. Ҳалқали ўйинчининг вазифаси уни рақибининг қўли, оёғи, боши ёки гавдасидан илиб, уч сония давомида ушлаб туриш. Агар у шундай усулни бир дақиқа давомида ўтказишга улгурса, бу унга ғалаба келтиради, шу билан ўз командасига икки очко олиб беради.
Қўлида ҳалқаси бўлмаган гладиатор, нафақат чап беришга интилиш, балки рухсат этилган усулларни қўллаб, ҳужум қилиш ҳам мумкин. Агар ҳалқа тутган гладиатор орқасига йиқилса, унда олишув белгиланган вақтдан аввал ҳалқасиз ўйинчи фойдасига ҳал бўлади (шунингдек у ҳам командасига 1 очко олиб беради). Ҳалқали ўйинчи ҳалқани кийгизсаю, бироқ белгиланган тутиб туролмаса, командасига бир очко берилади. Ҳалқасиз гладиатор рақибини гилам устига ташласа, фаол курашгани учун унга бир очко берилади. Барча ўйин қатнашчилари ўзаро беллашиб бўлганларидан кейин рол алмашадилар ва ўйин такрорланади. Ғолиб-команда тўплаган очколарига қараб аниқланади.
Ўйин таснифи. Ҳужумчиларнинг вазифаси тулуп (чучело) томон ёриб ўтиб уни гиламнинг ўз томонларига олиб ўтишлари керак. Бунинг учун уларга уч дақиқа вақт берилади. Ўйин ўқитувчининг сигнали бўйича бошланади. Ўйин давомида ҳимоячилар тулупни ҳужумчиларга олдирмас-ликка ҳаракат қиладилар. Келишилган вақт ўтганидан кейин ўйин тўхтати-лади ва ўйинчилар рол алмашадилар. Ўз томонига кўпроқ тулуп олиб ўтган ёки вазифани вақтидан олдин бажарган команда ғолиб ҳисобланади.
Ўйин қоидаси. 1.Тулуп учун курашишда ўртоқларига ёрдам беришга рухсат этилади, лекин оғриқли усулларни қўллаш мумкин эмас. 2. Тулуп келишилган чизиқ орқасига ўтказилгандан кейин, уни орқага қайтаришга рухсат этилмайди. 3.Тулуп ўрнига оғирлиги 3-5 кг бўлган тўлдирма тўплардан фойдаланиб, “Ўз тасмангни ол” ўйинини ўтказиш мумкин. Бундай ҳолатда бир команда орқа тарафига бошқа команда ўйинчиси гимнастика деворига ўз тасмасини осиб қўяди. Ўйин давомида ҳар бир ўйинчи ўз тасмасини чизиқ орқасида белгиланган “уй”га олиб ўтишга ҳаракат қилади. 2-3 дақиқа давомидаги курашдан сўнг ўйинчилар жойларини алмашадилар ва ўйин қайтадан такрорланади.



Download 1.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   136   137   138   139   140   141   142   143   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling