Ўрта махсус таълим вазирлиги


ТЎПНИ УЗАТ Ўйинга тайёрланиш


Download 1.45 Mb.
bet139/151
Sana31.03.2023
Hajmi1.45 Mb.
#1313261
1   ...   135   136   137   138   139   140   141   142   ...   151
Bog'liq
СПОРТ ВА ҲАРАКАТЛИ ЎЙИНЛАР ВА УНИ ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ

ТЎПНИ УЗАТ
Ўйинга тайёрланиш. Ўйин гилам устида ўтказилади. Иккита ўйинбоши тайинланади (уларнинг сонини ўйин давомида тўрттагача етказиш мумкин), қолган ўйинчилар доира бўйлаб оёқларни ўртага узатиб ўтирадилар. Ўйинчилар ўртасида узатилган қўлга тенг масофа қолиши лозим. Ўйинчиларга озроқ дам урилган футбол тўпи берилади.
Ўйин таснифи. Ўқитувчининг сигнали бўйича ўйинчилар тўпни доира бўйлаб қўлда оширадилар, ўйинбоши ҳоҳлаган усулда ҳаракатланиб, тўпни ушлаб олишга ёки ўтирганлар қўлидан уриб туширишга ҳаракат қилади.
Сўнг ўйинбоши тўпни йўқотган ўйинчи ўрнини эгаллайди, у эса ўз ўрнига онабоши бўлади. Бироқ ўйин тобора мураккаблашиб боради, яъни ўйинбошилардан бири тўпни эгаллаб олса, унга қолган ўйинбошилар ва доирадаги тўпни йўқотган ўйинчи ҳужум қиладилар. Кураш ўтирган ўйинчилардан бирига тўпни узатмагунга қадар давом этади. Бу узатишни бажарган ўйинчи доирадан чиқади ва тўпни йўқотган ўйинчи ўрнини эгаллайди. Ўйин 10-12 дақиқа давом этади. Улар ўрнида бўлмаган энг яхши ўйинчи ва ўйинбошилар қайд қилинади.
Ўйин қоидалари. 1.Оёқни фақат доира ичига қаратиб ўтиришга рухсат этилади. Бу ҳолатни ўзгартириш ва тўп учун курашга киришишга фақат тўпни йўқотган ўйинчининг ҳаққи бор. 2.Оғриқли ва бўғиш усулларини қўллашга рухсат этилмайди. 3.Тўпни узатишда у доирадан ташқарига чиқса, тўпни аниқ ташламаган бола ўйинбоши бўлиб, ўйинбоши эса унинг ўрнини эгаллайди.


БИРИ ИККИНЧИСИ КЕТИДАН
Ўйинга тайёрланиш. Ўйин гилам устида ўтказилади. Курашчилар турли вазн тоифа вакилларидан (енгил, ўрта ва оғир) иборат тенг икки гуруҳга бўлинадилар ва гиламдан ҳар томонида жойлашадилар.
Ўйин таснифи. Энг енгил вазн тоифасидаги икки спортчи чиқиб, улар биринчи марта йиқилгунларича (қоида бўйича) курашадилар. Ғолиб гиламда қолади. Мағлуб команда иккинчи курашчисини гиламга чиқаради ва кураш давом этади. Ғолиб ўйинда йиқилмагунча қатнашиши мумкин. Шундан сўнг уни команданинг янги вакили ёки ўйинчиси билан алмаш-тирилади. Курашчилар сардор кўрсатмаси билан бирин-кетин яккама-якка олишувга киришадилар. Курашни давом эттирадиган курашчиси қолмаган команда мағлуб ҳисобланади. Кураш ёки олишувга мураббий ҳакамлик қилиб, у усулларнинг тўғри бажарилишини кузатиб боради.
Ўйин қоидаси. 1.Курашчилар вазн тоифаси бўйича якка олишувга киришадилар. 2.Дастлаб гиламга оғир вазнли курашчиларни чиқариш мумкин эмас. 3.Кураш олдиндан келишиб олинган ва рухсат этилган усуллар ёрдамида олиб борилади.



Download 1.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   135   136   137   138   139   140   141   142   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling