Ўрта махсус таълим вазирлиги


Download 1.45 Mb.
bet82/151
Sana31.03.2023
Hajmi1.45 Mb.
#1313261
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   151
Bog'liq
СПОРТ ВА ҲАРАКАТЛИ ЎЙИНЛАР ВА УНИ ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ

Ўйин қоидалари. 1. “Муз” ўйинбошилар фақат ўзи “музлатадиган” жойида “музлатиш”и мумкин. 2. Ўйинчилар муз жойидан югуриб, сакраб ўтадилар. 3. Ўйин сўзларини ўйинбошилар жўр бўлиб, бир вақтда айтадилар, сўнгра музлатадиган жойдан ўтишлари керак. 4. Музларнинг қўли ўйинчига тегиши билан жойда тўхтаб қолишлари шарт.
Педагогик аҳамияти. Ўйин болаларни жамоада ташкилий равишда ҳаракат қилишга ўргатади; шунингдек ташкилий равишда югуришга, сигнал бўйича бир вақтнинг ўзида ҳаракат қилиш ва ўйинбошига бўйсунишни тарбиялайди. Ўйин енгил ва тез ҳаракат қилишга ёрдам беради. Ўйин мустақиллик, диққат, зийракликни ривожлантиради. Ўйинни ўзига хос ҳаракати – югуришдир.


ҚИДИРИБ ТОП” ЎЙИНИ
Ўйинга тайёрланиш. Ўйин спорт майдончасида, дам олиш богларида ўтказилади. Ўйинда тўртта ўқувчи онабоши қилиб сайланади.
Ўйин тавсифи. Ўқитувчи сигналидан сўнг тўртта ўқувчи ўйинбоши сифатида болаларга орқасини ўгириб кўзларини юмиб турган ҳолда қуйидаги сўзларни айтадилар.
Оёғинг тагида ош тахта,
Кўзингга қуму, пахта
Шу айтиб бўлганларидан сўнг ҳам орқаларига қарамайдилар, қолган ўйинчилар эса ҳар томонга тарқалиб яширинадилар. Улар турли жойлар – чуқурлар, буталар, дарахтлар, предметлар орасига яширинишлари мумкин. Шундан сўнг ўйинбошилар яширинган ўйинчиларни майдон ўртасига олиб келадилар. Агар бир ёки иккита ўйинчини тополсалар, унда ўйинбошилар ўртага чикқб биз енгилдик деб айтиб, сўнг майдон ўртасига олиб келадилар
Ўйин қоидалари. 1. Рўмол бошни сиқмайдиган қилиб боғланади. 2. Агар рўмол адрас бўлмаса, кўп қатламлили бўлиши шарт. 3. Ҳар иккала томонда ўйинчиларининг янги номлари сир сақланиши керак. 4. Чертаётган ўйинчи оғритмай аста чертиши даркор.
Педагогик аҳамияти. Ўйин болаларда диққат-эътибор, сезгирлик қобилиятини тарбиялайди, чидамлилик, эпчиллик, тезкорлик, аниқ мўлжал олиш имкониятларини ривожлантиради. Ўйиннинг ўзига хос ҳаракати – секин, билдирмай юриш.


ҚАДАМА ТАЁҚ” ЎЙИНИ

Download 1.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling