Русс нашриётига сўз боши
Download 1.05 Mb. Pdf ko'rish
|
Rework (2)
Қумда чизиқ чизинг Ўз ишингизни амалга ошираётган вақтингизда нима учун айнан шу иш билан шуғулланаётганингизни эсингиздан чиқарманг. Яхши бизнеслар шунчаки маҳсулот ва хизматларидан ташқари ўз нуқтаи назарига эга бўлади. Сиз албатта нимагадир ишонишингиз керак. Кучли иродага эга бўлишингиз керак. Нима учун курашаётганингизни билишингиз керак. Кейин эса бу ҳақида бутун дунёга айтсангиз бўлади. Барқарор фикр – бу айнан содиқ мижозларни ўзига тортувчи жиҳатдир. Улар сизни мисол қилиб кўрсатишади ва ҳимоя қилишади. Улар сиз ҳақингизда дўстларига гапиришади ва бу ҳар қандай рекламадан кўра яхшироқ фойда беради. Қатъий ишончда туриш текинга тушмайди. Бу баъзибир одамларнинг сиздан узоқлашишига сабаб бўлиши мумкин. Улар сизни манманлик ва баландпарвозликда айблашади. Бу ҳаёт. Ҳар кимнинг атрофида уни яхши кўрувчилар билан биргаликда уни ёқтирмайдиганлар ҳам топилади. Агар сиз гапираётган нарсалар ҳеч кимни қизиқтирмаётган бўлса, эҳтимол сиз етарлича ҳаракат қилмаётгандирсиз (балки бир оз зерикарлидир). Бизнинг маҳсулотимиз бошқа рақобатчиларимизникига қараганда камроқ функция бажарганлиги учун кўпчилик одамлар бизни ёқтиришмайди. Биз улар томонидан таклиф қилинган имкониятларни рад этганимиз учун ҳафа бўлишади. Лекин биз ўз маҳсулотизнинг бажарётган функциялари билан қанчалик фахрлансак, унинг бошқа функцияларни бажармаётганлиги билан ҳам шунчалик фахрланамиз. Биз шундоқ ҳам ўта мураккаб бўлган таъминотни лойиҳалаштирамиз (ҳаддан ташқари кўп имконият ва тугмалар чалкашликни келтириб чиқаради). Айнан шунинг учун ҳам мана шу муаммолардан йироқ бўлган қўшимча функцияларнигина ишлаб чиқарамиз. Бизнинг маҳсулотимиз ҳаммага ҳам мос келавермайди – бу оддий ҳолат. Агар биз мижозларимизнинг бир қисмини йўқотсак-у, лекин қолганлари бизнинг маҳсулотимизни яхши кўришда давом этаётганига ишончимиз комил бўлса, биз шуни афзал кўрамиз. Сиз нимага ишонишингизни билмай қолган вақтингизда далиллар ва муҳокамалар ниҳоясиз бўлиши мумкин. Лекин агар сиз ўзингизга ишонсангиз ва фикрингизда қатъий турсангиз, ечим аниқ равшан бўлади. Масалан, Whole Foods компанияси ўзининг асосий мақсади қилиб, юқори сифатли табиий маҳсулотларни сотишни белгилаб қўйган. Улар вақтларини шунга ўхшаш сунъий таъмларни топиш борасидаги ниҳояси йўқ муҳокамаларга сарфлашмайди. “Шунақа таъм берувчи сунъий амортизаторлар қўшилган бу маҳсулот ҳарид қилишимизга арзийдими?”- деган саволни ҳеч ким сўрамайди, чунки жавоб равшан. Шунинг учун уларнинг дўконларидан сникерс ёки кола сотиб ола олмайсиз. Бу қатъий ишонч туфайли Whole Foods компаниясининг маҳсулотлари қиммат туради. Баъзи бир ҳасадгўйлар компанияни ҳатто “Катта пул” деб аташади ва у ердан ҳарид қилувчиларнинг устидан кулишади. Хўш бу билан нима ўзгараяпти. Whole Foods ўзининг ажойиб ўрнини топди. Яна бир мисол – Vinnie’s Sub Shop компанияси бизнинг Чикагодаги офисимиз билан битта кўчада жойлашган. Улар ўзларининг сендвичларига уй шароитида тайёрланган райҳон мойини қўшишади ва бу ажойиб таъм беради. Қандай бўлмасин уларнинг дўконига киришингизга арзийди. Улар соат нечагача ишлашади деган саволга эса пештахта олдида турадиган аёл: “Биз нонимиз тугаши билан дўконни ёпамиз” деб жавоб беради. “Наҳотки?” – “Ҳа. Биз дўконимиз яқинидаги новвойхонадан эрта тонгда янги пишган нон оламиз. Уларнинг новвойхонаси ёпилиши билан (одатда кундузги соат икки-уч атрофида), биз ҳам дўконни ёпамиз. Биз бутун кунга етадиган нон сотиб олиб қўйишимиз мумкин, лекин у эрталабки янги пишганидек яхши бўлмайди. Агар нон унчалик яхши бўлмаса, бир иккита ортиқча сендвич сотишдан маъни йўқ. Бу билан топилган бир неча доллар, биз ўзимиз ғурурлана олмайдиган маҳсулотни сотишимизга арзимайди”. Ахир сиз ҳам шунга ўхшаш оддий, лекин ўз меҳнатини қадрлайдиган бир тамаддихонани афзал кўрмайсизми? Download 1.05 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling