Сабзавот экинларидан мўттасил ва юқори ҳосил олиб туришда маҳаллий


Селекциясининг дастлабки материали ва методлари


Download 3.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet88/151
Sana03.12.2023
Hajmi3.5 Mb.
#1806389
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   151
Bog'liq
Сабзавот экинлари селекцияси ва уруғчилиги

Селекциясининг дастлабки материали ва методлари. Крвоқ; 
селекцияси учун бу экин нав-намуналарининг жаўон коллекцияси ва шу 
коллекцияда мавжуд бўлган 140 тадан ортиқ; жайдари намуналари жуда бой 
дастлабки материал' бўлиб ҳисобланади. 
Мускат қовоқҳар жумласидан Хоразм воқ;асига тегишли жайдари навлар: 
Оқ, кади (синонимлари: Қора ошкрвоқ;, Ошқовоқ;, НонқовоқО, Палов кади-
2, Палов кади-10 деган навлар, йирик мевали крвоқҳардан эса Салла қоюқ-33 
биринчи галда тикланиши ва селекция йўли билан яхшиланиши керак. 
Юқори ҳосилдорликка к.аратилган селекция учун каталогда К-1, К-7, К-
12, К-37, К-84, К-108, К-38, К-87, К-15, К-83, К-185 рақамлар билан 
белгиланган жайдари намуналар дастлабки материал бўлиб хизмат кцлиши 
мумкин. 
Қовоқҳарни ун-шудринг касаллигига чидамли қилиш учун олиб 
бориладиган селекцияда намуна навлар, хусусан мускат кдвоқцинг Фортуна 
деган америка нави, йирик мевали қовоқ;нинг Грибовская зимняя деган 


навини дастлабки материал сифатида олиш мумкин. 5у мақсадлар учун 
жайдари нав-популяциялардан К-10, К-37 ва К- 75 навлар боп келади. 
Жайдари намуналардан К-79, К-97, К-114, К-150, К-172, К-185 намуналари 
фўзариоз сўлиш касаллигига ҳаммадан кўра кўпроқ чидамлидир. 
Палаги калта, Тупли қовоқҳар селекциясида йирик мевали қовоқ; 
навларидан - Жанубий Американинг Чино (К-1477), Мексиканинг Кустовая 
2243, Украинанинг Кустовая крупноплодная навлари, жайдари Ош кади 85 
намунаси; каттик пўстли қовоқ навларидан - Днепропетровская кустовая, 
Кустовая дастлабки материал бўлиб ҳисоб- ланади. 
Таркибида қуруқ моддалари ва крахмали кўп бўладиган навларни 
яратишда Франциядан келтирилган йирик мевали қовоқнинг К-98, АҚШ дан 
келтирилган К-2627, Чилидан олиб келинган К-1464, Аргентинадан олинган 
К-3025 нав намуналарвдан дастлабки материал тариқасида фойдаланиш 
мумкин, буларнинг меваларида 30-35% қуруқ моддалар ва 12-24% крахмал 
бўлади. Мускат қовоқҳар орасида зарафшон ва куйи амуҳарѐ экотипларига 
мансуб қовоқҳар, йирик мевали қовоқҳар орасида шимолий-шаркий ва 
фаргона экотипларининг қовоқҳари таркибида қанд моддалари кўп бўлиши 
билан ажралиб туради (зарафшон ва куйиамуҳарѐ экотиплари қовоқҳарида 
тегишлича 6 ва 5,8% шимолий-шаркий ва фаргона экотиплари қовоқҳарида 
эса, - 6,4 ва 7% қанд бўлади). Ҳаротин (провитамин А) га бой навларни 
етиштириб чиқаришда она ўсимлик тариқасида мускат қовоқ навларидан 
бизнинг шароитларимизда 90-112 мг% ҳаротин Туплайдиган Витаминная, 
Ҳаротинская 102 деган россия навларини, К-123 Колумбия нави билан К-
1170 Мексика навини, 52-7 мг% миқдорида ҳаротин Туплайдиган жанубий, 
шимолий-шаркий ва зарафшон экотипларига мансуб жайдари навларни олиш 
мумкин. Бу мақсадлар учун йирик мевали қовоқ навларидан, чунончи 
Бирючекўтская деган россия нави, Ўзоқ Шаркдан келтирилган К-2737, 
Мексикадан келтирилган Кустовая К-2243 нави, шунингдек фаргона ва 
шимолий- шаркий экотипларига мансуб жайдари намуналардан фойдаланиш 
ҳам мумкин, булар бизнинг шароитларимизда 58-67% мг% миқдорида 


ҳаротин Туплайди. Мевасининг эти тўқ сариқ ва пуштинамо рангда, 
тумшуқчасининг туси ҳам шунга яраша бўладиган навлар одатда таркибида 
ҳаротин моддаси кўп бўлиши билан таърифланади. 
Уруғ ҳосили юқори ва уруғининг таркибида ѐги кўп бўладиган навларни 
яратишда каттик пўстли қовоқнинг очиқ уруғи навлари: Голосемянная 14 
деган россия ва Голосемянная деган белорус нави; Каттик пўстли қовоқнинг 
2 фоиз ва бундан кўра кўпроқ уруғ берадиган баъзи навлари яхшигина 
дастлабки материал бўлиб хизмат қилиши мумкин. 
Езги жазирама иссиқҳар бопшангунича гуллаш фазасидан ўтиб, яхши 
мева тугиб оладиган тезпишар навларни етиштириб чиқаришда куйи амуҳарѐ 
экотипи мускат ковогининг жайдари навларини, куйиамуҳарѐ ва шимолий-
шаркий экотипларнинг каттик пўстли қовоқ навларини дастлабки материал 
сифатида олиш мумкин. К-2, К-91, К-77, К-168, К-173, К-126 нав намуналари 
вегетация даврининг ҳаммадан кўра қисқа бўлиши билан ажралиб тур ад и, 
булар 72-95 кунда етилиб, пишади. 
Йирик мевали қовоқҳар чатиштирилганида доминант бўлиб чиқадиган 
белгилар қуйидагилардир: пўст ва мевасининг яшил ранги бўзранг ва қизил 
ранг устидан, мевасининг салласимон шакли ярим салласимон шаклидан, 
ярим салласимон шакли эса, одатдали шаклидан, поясининг судралиб ўсиши 
Туп қўйиб ўсишидан, меваси юзининг ғадир-будир, сугаллилиги силлиқдиги 
устидан доминант бўлади. Меваларнинг шакли ва катта-кичиклиги, этииинг 
ранги ва қалинлиги, таркибидаги қанд моддаларининг миқдори, вегетация 
даврининг муддати оралиқ тарзда наслдан-наслга ўтиб боради. 
Мускат қовоқ йирик мевали қовоқ билан чатиштирилганида мускат қовоқ 
белгилари: дағал тукли, пўстлогининг ѐгочсимон бўлиши доминантлик 
қилади. Қаттиқ пўстли қовоқ бошқа қовоқҳар билан чатиштирилганида у ўша 
қовоқҳарнинг белгиларини сўсайтириб қўяди. 
Қовоқ селекциясининг методлари бошқа полиз экинлари селекциясининг 
методларига кўп жиҳатдан ўхшаш. Жайдари нав- популяцияларни тиклаш ва 
яхшилашда қўлланиладиган асосий селекция методи танлашдир: олдин якка 


тартибда танлаш ўтказилиб, ўсимликлар авлодига яримлар методи бўйича 
баҳо бериб чиқилади- да, кейин ялпи танлаш усулидан фойдаланилади. 
Селекция йўли билан популяциялар яратишда полиплоидия ва сунъий 
мутагенез методла- ридан фойдаланиш мумкин, лекин кўпинча навлараро ва 
турлараро дурагайлаш методи қўлланилади. 
Дурагайлаш йўли билан қовоқ навларини яратишда, худди бошқа полиз 
экинлари селекциясида бўлгани каби, аввал нав модели яратилади, кейин ота-
она жуфтлари танланиб, авлодга баҳо бериш ва уни синаб кўриш усулларр 
белгилаб олинади. Чатиштириш махалида икки жинсли гулларни бичиш ва 
чанглатиш ишлари уларнинг очилишидан 20-22 соат илгари ўтказилади. Чин 
урғочи гуллар бичилмайди, эркак гуллар шоналик махалида изоляция қилиб 
қўйилади. Дурагайлаш йўли билан янги қовоқ навларини етиштиришда 
авлодни баҳолаш учун қўлланиладиган методлар юқорида айғиб ўтилган 
методлар билан бир хил. Қовоқ четдан чангланадиган, меваларининг катта-
кичиклиги ва шаклига тааллуқли белгилари эса жуда мулойим бўлганлиги 
муносабати билан бу ўсимлик навлараро ва айникса турлараро 
чатиштирилганида жуда сезиларли даражада ажралиш ҳодисаси рўй бериб, 
талайгина янги хилма-хил формалар ҳосил бўлади. Шунинг учун бу экинда 
ялпи танлаш методлари қовун ва тарвуздагидан кўра анча сустроқ таъсир 
кўрсатиб боради. 
Полиз экинлари уруғ-чилиги
Уруғлик экинларни етиштириш технологияси. Полиз экинларининг 
мевалари билан уруғлари бир вақтнинг ўзида, баравар пишиб, етилади. Шу 
муносабат билан улар хоқ уруғликка, хоқ овқатта щплатиш мақсадларида 
эқилсин, бу экинларни парвариш қилиб бориш технологияси ҳам деярли бир 
хил. Лекин бу технологиянинг баъзи хусусиятлари ҳам бор. 
Бир экин экиб олинганидан кейин улар жойнинг ўзига яна шу экиннни 
уруғликка экишга йўл куйилмайди, чунки бунда ўсимликларнинг 
касалланиши зўрайиб, ҳосили камайиб кетишидан ташқари нав биологик 
жиҳатдан ифлосланиши мумкин, сабаби шуки, олдинги йилда қолиб кетган 
меваларнинг уруғлари униб чиқиб, экинга аралашиб қолиши мумкин. 


Полиз экинлари уруғчилигида дастлабки уруғ материалининг сифатига 
катта аҳамият берилади. Элита экинлари учун фақат 1-нав тоифасига мансуб 
уруғлардан, уруғчилик хўжаликларидаги навли экинлар учун эса, камида 2-
тоифага мансуб уруғлардан фойдаланилади. Уруғлик экинлар учун 
ишлатиладиган уруғлар ўзининг экинбоплик сифатлари бўйича лоакал 
биринчи синфга мансуб ва унувчанлиги камида қуйидагича бўлиши керак: 
қовун - 90%; тарвуз - 92%; қовоқ - 95%. 
Уруғларга экиш олдидан силикат кислотанинг 1/5000 эритмаси, 
шунингдек мис кўпоросининг 0,05% ли эритмаси билан ишлов бериш 
уларнинг экинбоплик сифатларини оширишга ѐрдам беради, бунда экинларга 
энди гуллашга бошлаган махалда яна ўша модданинг 0,01% ли эритмаси 
пуркалади. 
Уруғликка эқилган полиз экинларини парвариш қилишда уғитлардан 
тўғри фойдаланиш алоҳида аҳамиятга эга. Фосфорли ва ҳалийли 
ўғитларнинг овқатта ишлатиш мақсадида экиладиган экинларга солиш учун 
тавсия этиладиган дозалари уруғчилик хужа- ликларида оширилиши керак. 
Азот дозасини ўзгартирмасдан фосфор дозасини тавсия этиладиган миқдорга 
Қараганда икки баравар (240 кг/га гача етказиб) ва ҳалий дозасини бир ярим 
баравар (100 кг/га гача) кўпайтириб, азот, фосфор ва ҳалий 1:2:0,75 нисбатда 
ишлатилганида уруғларнинг ҳосилдорлиги 30 фоизга ошиб, экинбоплик ва 
ҳосил бериш сифатлари яхшиланади. Уруғликка эқилган экинларга органик 
уғитларни ишлатиш алоҳида аҳамиятга 
э
га. Тўла-тўкис тахт қилиб қўйилади 
минерал ўғитларга 20 т/га Ҳисобидан гунг кушиш полиз экиш1арининг уруғ 
маҳсулдорлигини14 фоизга оширади. 
Уруғликка эқилган экинларни суғориш тартиби ҳам бир мунча 
бощқачароқ бўлади. Т. Г. Муминов маълумотларига Қараганда (1981), 
°рганиқ ва минерал ўғитлар солинган ерларда Тупроқ намлиги суғориш
°ДЦидан туйинган намлик миқдорига нисбатан 65-70-65% бўлганида


Кукча 588 ва Ичи қизил 331 навли, минерал ўғитлар солинган ерларда эса, 
70-70-70% бўлганда Кукча 588 навли қовун уруғлари росмана етилиб, экиш 
сифатлари яхши бўлиб чиқади. Органик ва минерал ўғитлар солинган 
ерларда Тупроқ намлиги Кукча 588 навли қовун учун 70-70-70% ва Ичи 
қизил навли қовун учун 65-78-65% бўлганида уруғларининг ҳосилдорлиги 
ҳам энг юқори даражага етади. Тарвузда органик ва минерал ўғитлар 
солинган ерларда Тупроқ намлиги 70- 80-70% бўлганида, минерал ўғитлар 
солинган ерларда эса 80-80-80 ва 70-80-70% бўлганида экиб етиштирилган 
ўсимликларнинг уруғлари экинбоплик сифатларининг жуда яхши ва 
ҳосилдорлиги ҳаммадан юқори бўлиши билан ажралиб туради. Крвоқ учун 
органик ва минерал ўғитлар солинган ерларда Тупроқ намлиги 80-80-80 ва 
минерал ўғитлар солинган ерларда 90-90-90 бўлганида уруғларнинг 
экинбоплик сифатлари яхши ва ҳосилдорлиги юқори бўлиб чиқади. 
Уруғликка эқилган ўсимликларнинг озиқланиш майдони овқатта 
ишлатиладиган экинларнинг озиқланиш майдонидан кўра кам бўлмаслиги 
керак. Қовун билан қовоқ учун қатор ўсимликлари орасидаги масофа 90 см 
ни ташкил этиши лозим. 
Уруғлик экинларга ўсиш регуляторларини ишлатиш самаралидир. 
Испанская 73 ва Палов кади 268 навли қовоқ билан ўтказилган 
тажрибаларимизда ўсимликларга 2-3 та чин барг чиқарган даврида щцрел ва 
кампазан эритмаларини пуркаш (300-400 мг/л) новдаларининг ўсиб 
кетишини сўсайтириб, урғочи гуллари ва ypyғ туккан мевалари сонини 
кўпайтирди, мева ва уруғлар ҳосилдорлигини оширди. 
Уруғларнинг навга хос сифатларини сақлаб колиш ва экинбоплик 

Download 3.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling