Сабзавот экинларидан мўттасил ва юқори ҳосил олиб туришда маҳаллий
Download 3.5 Mb. Pdf ko'rish
|
Сабзавот экинлари селекцияси ва уруғчилиги
сифатларини яхшилаш усуллари. Уруғчиликнинг энг муҳим вазифаси
навни тоза ҳолда сақлаб боришдир. Шунинг учун ҳам уруғлик қилиб экиш учун мўлжалланган уруғларни сақлаш, уруғлик экинларни жойлаштириш, уларни парваришлаб, етиштириш технологияси навнинг механик ва биологик ифлосланишига йўл куймайдиган бўлиши керак. Биологик ифлосланишнинг олдини олиш учун ҳар бир уруғчилик хўжалигида ҳар бир полиз экинйнинг фақат битта навини ўстириб бориш ўринлидир. Битта экиннинг иккита ѐки учта нави ўстириб борилганида қуйидагича фазовий изоляцияга амал қилиб бориш: битта полиз экинининг уруғликка эқилган навлари орасида очиқ ерда камида 1000 м, усти ѐпик ерларда камида 500 м; хураки тарвуз билан хашаки тарвуз навлари орасида - тегишлича 2000 ва 1000 м; бир хил, аммо турли категория, яъни тоифада бўлган нав экинлари орасида очиқ ерларда - камида 500 ва усти ѐпик ерларда камида 250 м буш жой қолдириш кузда тутилади.Элита экинлари билан биринчи репродукция экинлари орасида фазовий изоляция бўлмайди. Қовоқдинг одатдаги шароитларда бир-бири билан чатишмайдиган ҳар ҳил ботаник турлари орасида фазовий изоляция очиқ ерларда 50 м, усти ѐпик ерларда - 20 м қилиб белгиланади. Полиз экинлари асосан хали арилар учмасидан туриб, эрта саҳарда чумолилар, трипслар ва кичик масофаларда юрадиган бошқа хашаротлар томонидан чангланишини ҳисобга олиб, кўпгина олизчилар 1000 м ли фазовий изоляцияни ортиқча деб ҳисоблайдилар. Чунончи, Волга бўйида бу изоляцияни 100-700 м, Туркманистонда - 100-200 м, Молдавияда эса - 300- 500 м қилиб олиш кифоя деб ҳисоблашади. А. Ҳаримов кўрсатиб ўтганидек (1973), Ичи қизил, Аравакаш, Ола тириш, Умрбоқий қовун навлари бегона чангни ўзига олмайди ва бошқа навлар билан ѐнма-ѐн қилиб ўстириб борилганида ҳам ўз навита хос сифатларни яхши сақлаб қолаверади. Босволди, Ханд ал ақ Шаҳар палак навлари ва оқ этли бошқа навлар бегона чангни ўзига олаверади ва фазовий изоляция қолдирмай, бошқа навлар билан бирга ўстирилганида, аксинча, ўзларининг нав сифатларини тез йўқотиб қўяди. Фазовий изоляциянинг қанча бўлиши кераклигини, афтидан, экинларнинг нав хусусиятлари ва уларни ўстириш шароитларини назарда тутиб туриб, аниқ қилиб белгилаб олиш талаб этилади. Қовун навлари биологик ифлосланишининг олдини олиш учун уруғлик экинлар орасида ѐки яқин-атрофдаги бошқа экин участкаларида далада ўзи ўсиб чиққан бегона қовун ўсимликлари ўсиб боришига йўл қўйиб бўлмайди. Бундай ўсимликларни гулламасидан илгари йўк қилиб ташлаш зарур. Уруғлик экинларда етипггирилаѐтган навнинг юқори даражада тоза бўлишини таъминлаш учун вегетация даври давомида 3-4 марта нав тозалаш ишларини ўтказиш керак. Экинлар 1-2 та чин барг чиқарган махалда ўтказиладиган биринчи тозалаш пайтида суст ривожланаѐтган ва касал теккан ўсимликлар олиб ташланади. Иккинчи тозалаш ишини ўсимликларнинг гуллаши олдидан ўтказилади, бунда нимжон ва касал ўсимликлар, шунингдек аралашиб қолган бошқа навдаги ўсимликлар олиб ташланади, аралашиб қолган бундай ўсимликлар нав учун ҳарактерли бўлмаган белгнларига: Тупининг габитуси, барглари ва шоналарининг улчамлари ва шакли ҳамда бошқа белгиларига қараб ажратиб олинади. Учинчи тозалаш иши Тугунчалар ҳосил бўлган махадца ўтказилса, тўртинчиси - меваларни йиғиштириб олиш олдидан ўтказилади. Бунда касал ҳамда Тугунчалари ва мевалари нав учун ҳарактерли бўлмаган ўсимликлар юлиб ташланади. Навли экинлар ҳосилининг уруғликка нечоғлик яроқлилиги Даланинг ўзида текшириб кўриш, яъни дала апробацияси йўли билан баҳоланади, бу иш нав тозалаш юмушлари ўтказилганидан кейин мевалар физиологик жиҳатдан етилган махалда олиб борилади. Кўпайтириладиган материалнинг нав тозалигини аниқлаб олишга имкон берадиган апробацион белгилари шу вақтга келиб аниқ билинадиган бўлиб қолади. Қовун ва тарвуз мевалари этининг рангти . билан уруғларининг етуклик даражасини аниқлаш учун текширилаѐтган ҳар унта ўсимликнинг биттадан меваси ўзиб олинади. Полиз экинларининг уруптари навининг тозалиги жиҳатидан уч тоифага, яъни категорияга бўлинади: ховунда биринчи категория уруғлар - 99, иккинчиси - 97, учинчиси - 92 фоиз тоза бўлади; тарвузда бу ракдмлар тегиншича 99, 98 ва 90 фоизни; қовоқаа - 95, 93 ва 85 фоизни ташкил этади. Учинчи категория уруғларида умумий аралашма қаторида аралашиб қолган навлар ва тасодифий дурагайлар бўлишига йўл қўйилади, лекин булар тарвузда кўп деганда 1 фоиз, ховун билан қовоқаа - кўпи билан 3 фоиз бўлиши мумкин. Полиз экинлари уруғчилигида навни яхшиловчи танлаш усулларини қўлланиш шарт. Бу усуллар морфологик ва хўжалик белгилари жиҳатидан навга хос хусусиятларга эга бўлган энг маҳсулдор ўсимликларни ажратиб олишга имкон беради. Бундай танлаш ишлари навни тозалаш ишлари билан бир йўла ва ҳосилни йиғиб-териб олиш махалида ўтхазилади. Айни вақтда навнинг жуда яхши, маъхул белгилари энг кўп даражада билиниб турган ўсимликлар танлаб олинади. Энг ҳосилдор ўсимлик Тупларининг мевалари танланади. Ҳосилни сакланишга яроқлилиги жиҳатидан танлаш иши уни маълум муддат сақлаб қўйилганидан кейин ўтказилади. Меваларининг таъми- мазаси ва таркибидаги хандларининг миқдорига қараб танлаш мевалардан уруғларни ажратиб олиш махалида ўтхазилади. Шу белгилар бўйича танлаш ишини ўтхазмаслик мевалар сифатининг анча ѐмонлашиб қолишига олиб хелади. Ўзбехистон сабзавот-полиз экинлари ва картошкачилик илмий текшириш институтининг маълумотларига ҳарагавда, хандлар миқдори жиҳатидан ўтхазилган 3-4 йиллих танлаш сершира ховун меваларидаги ханд миқдорини қўшимча равиища 5,6-5,8 фоизгача оширишга имкон беради. Мамлакатимизнинг полизчиликда мохир бўлган соқибқорлари уруғлик меваларни бошқа белгиларига қараб ҳам танлаб борадилар. Улар ўсимлик Тупининг асосига яхинроқ жойида, бош поясида ѐки биринчи тартиб новдаларида биринчи тугилган меваларни танлаб олишади. Ана шундай таршаш навга тезпишарлик белгисини ато этиш учун ѐрдам беради. Навнинг маҳсулдорлигини ошириш учун кўп мева туккан ўсимликларнинг мевалари танланади. Меваларнинг сақлаб қўйишга чидамлилигини кучайтириш учун узоқ сақлаб қўйилган меваларнинг уруғлари танлаб олшвди. Ўсимликларнинг уруғ маҳсулдорлигини ошириш ва уруғларнинг экинбоплик ҳамда ҳосил бериш сифатларини яхшилаш учун ўсимликлар қулай экологик шароитларда парвариш қилиб борилади. Чунончи, С. Кучхоров Анжидон вилоянида етиштирилган Куўйбош 476 нави, Сурхонҳарѐ вилоянида етиштирилган йирих мевали Ичиқизил нави, Хоразм вилоянининг Гурлан тумани ва Қорахалпогистоннинг Беруний туманида етиштирилган Ҳарихиз 700 навининг уруғлари энг яхши сифатларга эга бўлишини аниқдаган Л 985)- Ўзбекистон сабзавот-иолиз экинлари ва картошкачилик йлмий-текшириш институтида уруғлар нечоших йирик мевалардан динадиган бўлса, уларнинг абсолют оғирлиги шунча кўп бўлиши мевалардан тўла қимматли уруғлар шунча кўп чиқиши аниқданди.Йирик мевалардан олинган уруғлар майда мевалардан олинган урукларга қараганда 4-7 фоиз кўпроқ, ҳосил беради. Сабзавот экинлари уруғларининг экинбоплик сифатлари билан ҳосилдорлик сифатларини оширишнинг самарали усули ўсимликларни нав ичида чатиштирищцир, бунга битта навнинг ўзидан турли йилларда олинган уруғларни аралаш қилиб экиш йўли билан эришилади. Шунда бундай ўсимликлар бир-бирини қайта чанглантирадиган бўлади. Маълумки, қовоқаа уруғланиш ҳодисаси одатдагича, нормал ўтадиган бўлиши учун ҳосил бўладиган бир дона урукда 4-6 та чанг доналари тўғри келадиган бўлиши зарур. Тумшуқчага 100-200 та чанг донаси тушадиган бўлса, чангланиш ҳодисаси юзага чихмайди, тумшуқчага 300 та чанг донаси туширилганида эса, 100-150 та уруға бўладиган мева ҳосил бўлади ва шу хилдаги чангланишдан юзага келадиган авлод жуда хилма-хил бўлиб чиқади. Модомики шундай экан, чангланиш ѐмон ўтганида уруғлар ҳосили камайиб кетишидан ташҳари, уларнинг нав сифатлари ҳам ѐмонлашиб ҳолади. Бу нарса бошқа сабзавот экинлари учун ҳам ҳарахтерлидир. Шунинг учун асаларилар ѐрдамида чанглатишдан фойдаланиш жуда муҳим. Бизнинг маълумотимизга ҳараганда, уруғлих эқилган уўтстха асалари уяларига нечоғлих яхин бўлса, уруғларнинг эхинбоплих сифатлари шунча яхши ва ҳосилдорлиги шунча Юқори бўлиб чиқади. Ари уяларига яхин жойлашган участкада гектарига 735 хг дан, улардан 1500 м ўзоқдаги участкада эса, 375 кг дан қовоқ уруға ҳосили олинган. Сабзавот эхинларининг яхши чангланадиган бўлиши учун ҳар хайси 100 хв. м майдогща 100 та ари учиб турадиган бўлиши херак. Бунинг учун ари уяларини полиз атрофига қўйишда уларни 1 гехтар ерга 1 уя ҳисобидан жойлаштириш херак. Download 3.5 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling