Сабзавот экинларидан мўттасил ва юқори ҳосил олиб туришда маҳаллий


Download 3.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet97/151
Sana03.12.2023
Hajmi3.5 Mb.
#1806389
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   151
Bog'liq
Сабзавот экинлари селекцияси ва уруғчилиги

сифатларини яхшилаш усуллари. Экиладиган экинларнинг нав сифатлари 
ѐмонлашиб қолишининг олдини олиш учун аввьпо уруғларнинг механик ва 
биологик ифлосланишига йўл куймаслнк керак. Экиладиган навларни тоза 
сақлаб бориш учун хўжаликда хўР бир экиннинг фақат битта навини экиш 
зарур. Мабодо бир неча нав экиладиган бўлса, очиқ, жойларда камида 1000 м 
ва ѐпик жойларда 500 м фазовий изоляция бўлишини кузда тўтиш керак. 
Нави бир хил, лекин тоифаси ҳар ҳил экинлар ўртасидаги фазовий изоляция 
бодринг хусусида икки баравар, кабачки билан патиссон хусусида эса, 50 м 
га қадар қиск;артирилади. 
Бодринг, кабачки ва патиссон экинларининг нав тозалигини сақлаб бориш 
учун вегетация даври давомида камида уч марта: экинлар гуллашидан олдин, 
кук мевалари пайдо бўлганида, уруғлик мевалари етилганида нав тозалаш 
ишлари ўтказилади. Мевалари етилиб келаѐтганида дала апробацияси 
ўтказилади. Зарур бўлса, апробациядан кейин ҳам нав тозалаб олинади. Нав 
тозалаш билан бир вақтда касал теккан ва майиб-мажрух меваларни ўзиб 
ташпаб, физиологик тозалаш ишлари ҳам олиб борилади.
Бодринг, кабачки ва патиссон экинлари асал арилар ѐрдамида 
чанглатиладиган бўлса, бу экинларнинг уруғ маҳсулдорлиги анчагина ошади, 
шунингдек урупгарнинг экинбоплик сифатлари яхшиланади. Ўсимликлар 
нормал чангланиши учун уруғлик экинлар билан банд бўлган майдонларнинг 
ҳар 2 гектар ерига 5 тадан мўлжаллаб ари уяси қўйиш зарур. 
Етиштириладиган уруғларнинг экинбоплик сифатларини ошириш учун 
тавсия этиладиган экиш муддатларига, экинларни озиқлантириш ва суғориш
тартибига риоя қилиш, агрофонни юксак даражада сақлаб бориш, уруғлик 
меваларни ўз вақтида йиғиштириб олиш ва навни яхшилайдиган танлаш 
ишларини олиб бориш зарур. 
Уруғлар навини яхшилайдиган танлаш ишлари ўтказилаѐтганда энг йирик 
шакли ва ранги рисоладагидек бўлган етўқ мевалар саралаб олинади. 


Ўсимликлар уруғини олиш учун танланганда суперэлита берадиганлари 5 
фоизни, элита берадиганлари 40-50 фоизни ва биринчи репродукция 
берадиганлари 70 фоизни ташкил этади. Уруғлик ўсимликлар палагининг 
биринчи тартиб шокларида битган меваларидан олинган уруғларнинг 
экинбоплик сифатлари ҳаммадан яхши бўлади. 
Бодринг, кабачки ва патиссон уруғлари навининг тозалиги бўйича уч 
тоифага бўлинади: бодрингда уруғларнинг биринчи тоифаси 98, иккинчи 
тоифаси - 96, учинчиси - 90 фоиз, кабачки билан патиссонда эса тегишлича 
99, 97, ва 95 фоиз бўлади. Учинчи тоифа уруғларига бошқа нав ва дурагайлар 
аралашган бўлиши мумкин, лекин буларнинг бодрингда кўпи билан 2, 
кабачки билан патиссонда эса 1 фоиз бўлишига йўл қўйилади. 
Экинбоплик сифатларига қараб бу экинларнинг уруғлари 1- ва 2- 
синфларга бўлинади. 1-синф бодринг уруғларининг унувчанлиги кам деганда 
90, 2-синф уруғлар унувчанлиги эса, 70 фоизни ташкил этади, кабачки билан 
патиссонда бу ракдмлар тегишлича 95 ва 80% дир. Асосий экин 
уруғларининг миқдори барча экинларда 99 ва 96 фоизни ташкил этади, 
бодринг билан кабачкида бошқа экинлар уруғларининг миқдори 0,1ва 0,2, 
патиссонда - 0,2 фоиз бўлиши мумкин. 
Уруғлик меваларни ўзиш, уруғларини ажратиб олиш ва ишлаш. 
Бодрингнинг уруғлик мевалари ялписига ўз навига хос рангта кирган, 
айримлари эса юмшаб қолган, ўсимликларнинг барглари билан поялари 
кўришга бошлаган даврда ўзиб олинади. Кабачки билан патиссонда уруғлик 
меваларининг етилганини пўстининг каттикдигига ўараб аниқданади. 
Нотўғри шакддаги, етилмай қолган мевалар алоқдда йиғалади. Уруғлик 
мевалар кенг қамровли трактор гшатформалари ѐрдамида бир ѐки икки марта 
йиғиб олинади. Бодринг ҳосилини йиғиб оладиган комбайн қўлланиладиган 
бўлса, уруғлик меваларни бир марта йиғиштириб олиш мумкин. 
Иигаб олинган мевалар сараланади. Одатдагидан бошқача, касал теккан ва 
майиб-мажрух бўлиб қолган мевалар яроқсизга чиқарилиб, молга бериш учун 
жунатилади. Яхши етилган типик мевалар димлаб куймасдан, уруғани олиш 


учун ишлатилади. Етилмай қолган типик мевалар етуклик даражасига қараб, 
5-20 кун давомида димлаб қўйиб етилтирилади. Димлашда мевалар 
баландлиги билан эни кўпи билан 1-1,5 м келадиган Туп қилиб ѐйиб 
қўйилади. 
Уруғлик меваларни ўзиш ва улардан уруғларни ажратиб олиш 
муддатларини уруғларнинг етуклик даражасига қараб белгилаган маъқул. 
Меваларни уруғларининг намлиги 35-38% бўлиб турган пайтда ўзиш, бу 
мевалардаги уруғларни эса, уруғ намлиги 33-35% га келган вақтда ажратиб 
олиш керак. Уруғларнинг намлиги меваларни ўзиш олдидан ѐки димлаб, 
етилтирилганидан кейин уч ҳарра 5-6 донадан уруғлик мева намунасини 
олиб, текшириб кўриш йўли билан аниқданади. 
Мевалардан уруғлар СОМ-2 марҳали машина ѐки қайта ускуналанган СК-
5, СК-4 комбайнлари ѐрдамида ажратиб олинади. Уруғлар барбатирлаш ѐки 
бижгатиб қўйиш йўли билан турпидан тозаланади. Бижгитиш 2-3 кун давом 
этади. Турпни қўл
га
олиб, кисиб қурилганида қўлда тоза уруғлар қоладиган 
бўлса, шунда уларни ювиб, центрифугадан ўтказилади ва намлиги 13-14% га 
келғунча олдин офтобда, кейин эса, 35-40°С ҳароратдаги куритгичларда 
қуритилади ва намлиги 8-10% га келғунча шамоллатиб қўйилади (муштга 
олиб, кисиб қурилганида бундай уруғлар қўлга санчиладиган бўлади). Катта 
кажмдаги ишларда уруғлар бижгатилмасдан туриб, ЛСВ-20 линиясида 
ажратиб олинади. 
Кабачки билан патиссон уруғлари меваларидан қўлда ажратилади. Бунда 
уруғлик мевалар узунасига кесилиб, уруғлари кошик билан олинади-да, 
бижгатиб куйилмасдан, ҳарров ювилади, сўнгра намлиги 
13- 
14% га келгунича офтобда, кейин 7-8% намликкача куритгичларда 
қуритилади. 
Куритиб олинганидан кейин уруғлар оқданади, яъни ѐпишиб қолган 
пардалари, 
чанг-тўзон, 
плацента 
бўлакларидан 
тозаланиб, 
кейин 
машиналарда сараланади. Уруғларни зичлигига қараб саралаш ишлари ОРС-
2 марҳали пневмоқолонка ва МОС-2,5 марҳали пневмостолда ўтказилади. 


Уруғлар К-531/1, К-541, 00-1, ОВ-Ю, ОСВ-2 марҳали уруғ тозаловчи 
машиналарда узил-кесил сараланади ва тозалаб олинади. 
Бодринг меваларидан чиқадиган уруғ миқдори экиннинг нави ва қандай 
шароитларда етиштирилганига боғлиқ бўлиб, бир тонна уруғлик мева 
ҳисобидан олганда 15 кг дан 25 кг гача боради. Бир дона уруғлик мевадан 
ўртача 5 г уруғ олинади. Ўртача уруғ ҳосилдорлиги гектарига 150-200 кг. 
Греческие навидаги бир тонна кабачки меваларидан чиқадиган уруғ миқдори 
10-15 кг га борса, Белие навли патиссоннинг шунча меваларидан 13-15 кг 
уруғ чиқади. Кабачки уруғларининг ҳосилдорлиги гектарига 250-300 ва 
патиссон уруғларининг ҳосилдорлиги 100-120 кг бўлади. 

Download 3.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling