Сабзавот экинларидан мўттасил ва юқори ҳосил олиб туришда маҳаллий
Гуллаши, мева ва уруғлари шаклланишининг биологияси
Download 3.5 Mb. Pdf ko'rish
|
Сабзавот экинлари селекцияси ва уруғчилиги
Гуллаши, мева ва уруғлари шаклланишининг биологияси. Кабачки ва
патиссон гуллари айрим жинсли бўладиган бир уйли ўсимликлардир. Улар асал ари ва бошқа ҳашаротлар ѐрдамида четдан чангланади. Эркак ва урғочи гуллари беш аъзоли. Тузилиши каттик пўстли қовоқдаги билан бир хил. Эркак ва урғочи гуллари бош поясида ва биринчи хдмда иккинчи тартибдаги ѐн шокларда ҳосил бўлади. Гуллаш майсалар пайдо бўлганидан 35-40 кун ўтганидан кейин бошланади. Олдин эркак гуллари, кейин эса, урғочи гуллари очилади. Офтоб чиқиб турган иссиқ кунларда гуллаш соат 6 дан 11 гача, гулларнинг жадал чангланиши соат 10 гача бўлиб ўтади. Эркак ва урғочи гуллари бир кун гуллаб туради. Чангдонларида чанг икки кун давомида сақланиб турса, эксиқаторларда то 10 кунгача сақланиб тура олади. Ўзбекистон шароитларида мевалари тугилганидан бошлаб то етилгунича орадан тахминан 70-75 кун ўтади. Дастлабки уруғлик мевалари, экин майса берган вақтдан бошлаб ҳисоблаганда, 100-120 кундан кейин пишиб етилади. Қовоқдошларга мансуб бошқа экинларнинг мевалари билан уруғлари ўзининг ривожланишида қандай боскнч ва даврлардан ўтса, кабачки билан патиссон мевалари билан уруғлари кам Худди ўша босқич ва даврларни бошдан кечиради. Ўсимликда етилаѐтган уруғлари 50-55 кунлик ѐшида 45- 47% қуруқ моддалар Туплайди, унувчанлиги 85-90% га боради ва йириклиги энг катта даражага етади. Уруғлар 60-70 кунлик бўлганида намлиги 45- 50% гача, 70-75 кунлик бўлганида эса, 35-38% гача камаяди, унувчанлиги ўзгармай қолаверади. Уруғини олиш учун меваларини 70-75 кунлик бўлганида ўзиб, қўшимча равишда етилтирмасдан уруғларини ажратиб олиш мумкин. Мевалар унча етилмасидан туриб ўзиб олинганида уларни ѐшига қараб 10 кундан 20 кунгача димлаб Қўйиш керак бўлади. Кабачки уруғлари тухумсимон-ясси шаклда, малланамо-оқ тусда бўлиб, аниқ билиниб турадиган гардиши бор. Патиссон уруғлари кам Худди шунга укшаш шаклда, саргишроқ ва юзи ғадир-будирроқ бўлади. Мамлакатимизда экиладиган Греческие 110 номли кабачки навининг бир дона мевасида ўрта кисобда 45 г оғирликдаги 362 дона Уруғ бўлса, Белие 13 деган патиссон навида тегишлича 21 г ва 249 Дона уруғ бўлади. Кабачки уруғининг ўртача узунлиги 17 мм, эни 8ў5; қалинлиги 3,75 мм келади, 1000 дона уруғининг оғирлиги 142 г Га боради, натиссонда эса, бу рақамлар тегишлича 14,8; 2,5 мм ва 104 г деб ҳисобланади. Кабачки меваларидан 1,2-1,5 фоиз, патиссон • Ме валаридан эса, 0,5 фоиз уруғ чиқади. Бу иккала экиннинг уруғлари eF ва оқсилга бой бўлади. Намлик тахминан 6% бўлганида кабачки уруғларида 40,2-41,9, патиссон уруғларида эса, 36,8 фоиз eF бўлади оқсил миқдори эса, кабачки уруғларида 30,4-34,0 ва патиссон уруғларида 34,1 фоизга етади. Кабачки ва патиссон уруғлари нормал шароитларда сақланганида 5- 8 йил давомида етарлича унувчан бўлиб туради. Download 3.5 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling