Сабзавот экинларидан мўттасил ва юқори ҳосил олиб туришда маҳаллий
Селекциясининг дастлабки материала ва методлари
Download 3.5 Mb. Pdf ko'rish
|
Сабзавот экинлари селекцияси ва уруғчилиги
Селекциясининг дастлабки материала ва методлари. Помидорнинг
навлари жуда кўп ва хилма-хил, шу нарса унинг селекцияси учун бой генетик материал беради. Шимолий Америка ва жанубий Россия нав типлари гурукига кирадиган навлар (ИТМР-8, Н-123 Meeruti, Meadiason 164, К-4003, V-8512, Волгоградский 5/95, Советский 869, Кубанский штамбовий 208, Полет, Ракета, Факел навлари) Марказий Осиѐдаги иссиқ; ва қуруқ иқлим ҳамда сугориладиган дехдончилик шароитларида экишга ўаммадан кўра кўпроқ боп келадиган юдори ҳосилли ва иссиқда чидамли навлар селекцияси учун дастлабки материал бўлиб хизмат қила олади. Меваларининг биокимѐвий таркибини яхшилаш, хусусан қуруқ моддалари миқдорини кўпайтириш учун - Восток, Местний из Алжира, Местний из Судана, № 3, № 14 Jalaxy, Одесский 38, Кубанский штамбовий 220, Бригантина, Чебўрашка, Киевский қонсервний, Факел, VF-145, VF-198, Nova, С-137 навлари, қанд моддаларини кўпайтириш учун - Местний из Гвинеи, № 14, Местний из Судана, Поҳароқ 105, Бригантина, Новинка Приднестровья, Факел навлари, асқорбин кислотасини кўпайтириш учун - Ottava 28, Местний из Алжира, Поҳароқ 105, № 14, Кубанский штамбовий 220 навлари, Қанд моддалари билан органик кислоталарини энг қулай нисбатга келтириш учун - Поҳароқ 105, К-4003, Киевский қонсервний, Факел, Чебурашка, Салют навлари истидболли дастлабки материал бўлиб ҳисобланади. Туплари детерминант типда паст бўйли бўлиб ўсадиган, ҳосили баравар етиладиган тез пишар навлар селекцияси учун, ўзбек ва туркман олимларининг тадқиқотлари кўрсатиб берганидек Дружний, Институтский, Превосходний, Доқодний, Роқкет, Грунтовий грибовский 1180, Грунтовий сқороспелий 1185, Пушкинский 1853, Колоқолчиқ Вентура, Nova, Кекчемети 700, Arno, Esla, Ранний Ўзбекистана Деган нав намуналари, ноқулай шароитларда кам дурустгина мева тугадиган навлар селекцияси учун эса, Талалихин 18, Дружний 1, Институтский навлари яхшигина дастлабки материал бўлади. Ўзбекистон шароитларида тез пишар навлардан аксариянининг мевалари кўп ѐрилиб, юмшаб қоладиган ва ковжираб кетадиган бўлгани учун товарлик сифатлари паст бўлиб чиқади, шу муносабат билан тезпишар навларнинг кунгилдагидек хиларини яратиш учун чатиштириладиган ота ѐки она ўсимлик ўфнида ҳалин барг чиқарадиган иссиқда чидамли формаларни олиш керак. Тезпишарлиги жиҳатидан олганда Молдовский ранний, Белий Нийль 241, Невский, Ўтро, Новинка Алтая, Ермақ Нистру, Олимпиец, Прометей, Вивердожи, Субирктик пленти, Колжей, Эллистон, ЮК-82, Хоброс 556, Онтарио 77, Темп Э, Заказной 280, Свитаноқ Исқорқа, Лебедь деган навлар ҳаммадан içÿpa яхши, деган маълумотлар бор. Мевалари ѐрилиб кетмайдиган навларни етиштириб чиқариш учун мевалари майда бўладиган штамб Тупли нав намуналари, шунингдек йирик мева тугадиган К-4003 рак;амли намуна дастлабки материал бÿлa олади. Қалин барг чиқарадиган ва штамбли формалар қуйидагилардир: Первенец 190, Кубанский штамбовий 220, Одесский 38, К-4003, Ottava 28, V-6512, Cavalier, UTMF-8, US-156. Сақлаб қўйса бўладиган ва транспортда ташишга чидайдиган навларни етиштириб чиқариш учун К-4003, Н-1409, Midsenson 164, Ottava 28, Волгоградский 5/95, ТМК-22, Кубанский штамбовий деган намуналар қимматли материал бўлиб ҳисобланади. Бизнинг шароитларимизда ҳосилини комбайнлар билан териб олишга анча боп келадиган навларни яратиш учун, Тошкент Давлат Аграр университетида ўтказилган тадкдкотлар кўрсатиб берганидек (Б. Д. Азимов, 1990), Полет, Киевский қонсервний, Ракета, Колоқолчиқ Факел, Салют, Ўзмаш, Вентура, Радуга навлари дастлабки материал бўлиб хизмат қила олади. Ёввойи ҳолда ўсувчи помидор турлари ва тур-хилари кунтр дог касаллигига жуда чидамли бўлади. Хорижда бу касаллик ўзгатувниларининг айрим ва бир қанча иркларига чидамли бÿлгaн бир неча ўнлаб нав ва дурагайлар етиштириб чиқарилган. Ленинградский осенний, Аспирантский, Ижорский деган нав ва дурагайлар шулар жумласидандир. L. peruvianum Brezh деган ѐввойи помидор тури нематодага, тамаки мозаикаси ва бошқа касалликлар вирусига чидамлидир. Шунинг учун ундан селекцияда фойдаланилади. Бу тўрнинг оддий помидор билан ҳосил қилган дурагайлари одатдагича мева беради- ю, лекин уруғлари кўпинча ривожланмай қолган бÿлaди. Ана шундай норасо уруғлардан мўртаги ѐки энди униб келаѐтган ўсим- тасидан ҳосил бўладиган каллус тўкимани культура қилиш метод- лари ѐрдамида к;учатлар олинади. Гетерозис дурагайлар олинганида анча маҳсулдор, яхши сифат- ли мева берадиган, бир қанча касалликларга чидамли бўлган иссиқхонабои помидор формаларини яратишда дурустгина натижага эришиш мумкин. Бундай формалар селекциясининг асосий ―Уналиши умумий комбинацион лаѐкдти юқори бўлган истиқболли линияларни яратиш ва ота-она жуфтларини шулар орасидан танлаб олишдир. Дурагайлаш Сонх Ҳар (К-1730), Мастодонт (К-1732), Вирно ✓1730), Сен (1750), 42167 х Лино, Марқ К-17271, Л-34, (К-1719), Нело (К-1724), Ринь (К- 1720), Ҳар (К-1720), Лина (1721), Мел (1726) линиялари иштироқи билан олиб бориладиган бўлса, хўжалик учун қимматли кўпгина белгиларга эта бўлган юқори маҳсулдор дурагайлар етиштирилади. Баҳорги иссиқхоналар ва унча катта бўлмаган вақтинчалик иншоотларга экиш учун мўлжалланган навлар ва дурагайларни яратишда ҳароратнинг кескин ўзгариб туришига бардош берадиган, тегишли касалликларга чидамли ва юқори даражада маҳсулдор бўлган формаларни олиш керак. Помидор селекциясининг методлари хилма-хил. Улардан қайси бирини қўлланиш дастлабки материал тариқасида нимадан фойдаланишга, яъни бунинг учун мавжуд популяциялар ишлатиладими ѐки янги яратилган популяциялардан фойдаланиладими, ана шунга боғлик. Помидор навлари жуда кам хилма-хил ва нав популяциялари нисбатан бир текис ва ўзидан чангланадиган бўлгани муносабати билан селекция учун дастлабки материал сифатида кўпинча мавжуд нав намуналари олинади. Масалан, селекция йўли билан ўзимизда етиштирилиб, мамлакатимизда районлаштирилган 12 та навнинг саккизтаси (Темнокрасний 2-77, Ўзбекистан, Гулқанд, Ава-Мария, Намуна 70, Сурхон 142 ва бошқалар) шу метод билан яратилган. Бу колда навларни яхшилаш ишлари олдинига оилавий танлаш, кейин эса, ялпи Tamiaiu методи билан олиб борилади. Помидор селекциясида янги селекция популяциялари сунъий мутагенез йўли билан, полиплоидия, тўкималар культураси методлари билан, лекин аксари дурагайлаш методи билан яратилади. Тўкималар культураси методи қўллаиилганида помидорни барглари, поялари, бугин оралиқлари, гул куртаклари, 2-10 кунлик Тугунчалари, мўртаклари ва булардан ҳосил бўлган каллус тўкимасидан фойдаланиб туриб кўпайтириб олиш мумкин бўлади. Турлараро ва тўкималараро Дурагай ва гаплоидларни олиш учун in vitro чанглаш ва уруғлантириш усули қўлланилади. Тўкималар культураси методларидан мўртак ѐки ѐш ўсимтадан ҳосил бўладиган каллус тўкимасини ўстириб бориш кўпроқ қўлланиладиган бўлиб бормоқда. Бу метод турлараро ва т Уркумлараро дурагайлашда чатишмаслик кодисасини бартараф этишга имкон беради. Физик ва кимѐвий омилларни таъсир эттириш йўли билан ўсимлик ирсиятини ўзгартириш мумкинлиги экинни ноқулай шароитлар ва касалликларга чидамли қилишга қарашилган селекция учун дастлабки материал олиш мақсадида шу методцан фойдаланишга имкон туғдиради. Дурагай популяцияларни олиш учун оддий дурагай учинчи нав билан одатдагича чатиштирилади. Чатишишда оддий помидорнинг маданий ва ярим маданий кенжа турларинигина эмас, балки ѐввойи кенжа гур ва турларига кирадиган тур-хилари ҳам катнаштирилади. Чатиштириш учун жуфтларни танлаш ва кейинчалик авлодга баҳо бершцца белгиларнинг қорреляцион боғлиқлиги ва қайси ҳолларда устунлик қилиши, яъни доминант бўлиши ҳисобга олинади. Чунончи, тез пишарлик ўсимлик тупининг детерминантлигига, биринчи шинпшигача бўлган барглари сонининг камлигига, баргларнинг анча киркяяган бўлишига боғлиқдир, меваларининг кўп уяли бўлиши уларнинг йирик этдор ва ковургали бўлишига, Тўпгулидаги гулларининг нотекис равишда жойлашганига, Тўпгулнинг жуда шоқлаб кетганига; мева уясининг узун бўлиши этининг камлигига; хучат барг Қаламчалари хужайра ширасининг қонцентрацияси етилган мев&ҳаридаги қуруқ моддалари миқдорига мос келади. Устун турадиган, яъни доминантлик қиладиган белгилари: Тупи хусуеида - индетерминант туни детерминант Тупидан, одатдаги Тупи итмб Тупидан, кўп шохлайдигани кам шохлайдигани устидан, сийрак ўсадигани ездадек бўлиб ғуж ўсадиган Тупидан доминант бўлади; барги хуеусида - одатдаги барги картошкасимон ва кдтланган баргидан, кўп бўлаклиси уч бўлаклигидан, тўқ яшили оч яшилидан устунлик қилади; Тўпгули хусусида - кам шохлайдигани кўп шохлайдиганидан устун туради, гули хусусида - оддий гули кўп баргли гулидан, фертил гули стерил гулидан, мева бандига қўшилиб кетгани унга Кўшалмаганидан, тўкилиб кетмайдигани кўп тўқиладиганидан устун бўлади; меваси хусусида - қизили саригидан, сариш оқддан, майдаси йиригидан, скллига ковургали бўладиганидан, уяси кам, уруғли сероб бўладигани уяси кўп, уруғи кам бўладиганидан, мева банди яқинида яшил доглига шупдай догсизидан, ѐрилишга чидамлиги чидамсизлигидан устунлик қилади;. нави хусусида - касалликларга чидамли нави чидамсизидан, тезпишар нави кеч пишар навидан устун туради. Чатиштириш иши одатда бичилган гуллар устида ўтказилади. Бичкш учун хали яшилнамо-сариқ тусга кирмаган ва чангдонлари хали очилмай турган гул шоналари олинади. Пинцет билан гул барглари қайрилади-да, чангчиларининг ҳаммаси юлиб ташланади. Гул барглари юлинмайди, чунки гул тумшуқчасини қўриб қолишдан ‗сақлайди. Она ўсимлик сифатида штамб ѐки йирик баргли тур-хилига мансуб нав, ота ўсимлик сифатида эса, одатдагича баргли нав олина- диган бўлса, гуллар бичилмайди, чунки ўзидан чангланишдан ҳосил бўладиган ўсимликларни кўчатлик даврида йуқотиш мумкин. Кам сондаги ўсимликлар чатиштириладиган махалда гул чанги янги узилган гулдан олинади, бунинг учун пинцетнинг учини чангдоннинг ѐн чоқи буйлаб юргизиб, гул тумшуқчасига чанг туширилади. Чанглаи] иши баъзан ота нав чангдонларининг устунчасига она нав тумшуқчасини кийгазиб қўйиш йўли билан ўтказилади.у/збекистон шароитларида чанглаш ишини эрталабки ва кечки соатларда ўтказиш маъқул. Кўплаб ўсимликларни чатиштиришда гул чангш олдиндан тайѐрлаб қўйилади -да, уни чўткача ѐки учига резинка кадалган препаровка игнаси билан тумшуқчага туширилади. Чангдонлар уй ҳароратида бир оз куритиб олинади. Чанглаш учун кўпи билан 72 соат турган чанг ишлатилади. Чангни ўзоқроқ муддат (бир неча ой) давомида сақлаб қўйиш учун уни навода куритилиб, кейин каттик музлатилади (минус 10 дан 30°С гача). Чангци йиғиш учун уни силкиткб ва оғирлигига кўра ажратиб оладиган аппаратлар ишлатилади. Чанг пробиркалар, желатин капсулалар, ихчам вибраторларга йиғилади. Чангланган гулларга доқа ѐки мум қоғоздан тайѐрланган изоляторлар қийгизилади ѐки уларни тумшуқчаси беқилиб турадиган қилиб, поҳол, пахта билан ўраб қўйилади. Чангланганидан кейин гул ѐки Тўпгулга (агар Тўпгулнинг камма гуллари битта ота нав чангги билан чангланган бўлса) қандай комбинацияда чатиштирилганини кўрсатадиган ѐрлик боғлаб қўйилади. Иккинчи-тўртинчи насл дурагай авлодлардан қимматли формаларни ажратиб олиш учун оилавий танлаш ишлари ўтказилади, селекция жараѐни бирмунча кейинги босқичларга кириб, материал етарли даражада текисланиб қолганидан кейин ялпи танлаш усули қўлланилади. Очиқ ерда мавсум давомида иккита дурагай авлоД олиш йўли билан селекция жараѐнини тезлаштирса бўлади. Биринчи авлод кўчатни эрта муддатларда экиш ва ўсимликлар ривожланишини тезлаштиришнинг турли усулларини қўлланиш йўли билан олинса, иккинчи авлод йиғиб олинган уруғларни июнь ойининг биринчи ун кунлигида ерга экиш йўли билан олинади. Селекция жараѐнини тезлаштириш учун маълум қорреляциялар бўйича ўтказиладиган илк диагностика методҳарини қўлланиш керак. Селекция материалини булгуси нав ўсиб-унадиган минтақага ҳарактерли бўлган барча агротехника чора-тадбирларини бекаму- куст бажо келтирган колда ўстириб бориш зарур. Ҳар қайси авлодга тегишли селекция материали кўп сонли белгилар бўйича ва анча аниқ усуллардан фойдаланилган колда баколаб борилади. Download 3.5 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling