Сабзавот экинларидан мўттасил ва юқори ҳосил олиб туришда маҳаллий


Селекциясининг ютуқлари ва йўналишлари


Download 3.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet101/151
Sana03.12.2023
Hajmi3.5 Mb.
#1806389
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   151
Bog'liq
Сабзавот экинлари селекцияси ва уруғчилиги

Селекциясининг ютуқлари ва йўналишлари. Помидор илмий 
селекцияси устидаги ишлар Ўзбекистонда асримизнинг 40-йилларида 
бошланган. Ўша вақтга қадар мамлакатимизда ўзга юртлардан келтирилган 
навлар етиштирилар эди. Ватанимизда селекция йўли билан етиштирилган 
дастлабки навлар 1954 йилдан районлаштирила бошлаган. Булар 
Бутуниттифоқ ўсимликшунослик институтининг Ўрта Осиѐ тажриба 
станцияси билан Майкоп тажриба станциялари биргаликда яратишган, 
коллекция намуналаридан танлаш, нав ичида чатиштириш ва маълум 
томонга қараб парваришлаб бориш йўли билан етиштириб чиқарилган 
Темнокрасний 2077 ва Майкопский урожайний 2090 деган навлар эди. 
Кейинги йилларда Ўзбекистон сабзавот-полиз экинлари ва картошкачилик 
илмий-текшириш институти помидор селекцияси юзасидан жадаллик билан 
иш олиб бора бошлади. 1958 йили Бизон навини Боргезе нави билан 
чатиштириш йўли билан А. Г. Ниқулина томонидан етиштириб чиқарилган 
Гибрид 88 деган нав, кейинчалик эса, Чудо ринка навини Марглоб нави 
билан чатиштириб, К. Р. Юсупов томонидан олинган Юсуповский нави 
районлаштирилди. 
Ўзбекистон сабзавот-полиз экинлари ва картошкачилик илмий- текшириш 
институти ходими Е. В. Ермолова мамлакатимиздаги помидор селекциясига 
катта ҳисса қўшди, у бир қанча ажойиб помидор навларини яратдики, бу 
навлар ҳозир ушбу экин майдонларининг асосий қисмини эгаллаб турибди. 
Курчавие деган коллекция намунасидан якка тартибда танлаш йўли билан
Е.В. 
Ермолова 
монидан 
яратилган 
Восток 
нави 
1977 
йидда 
районлаштирилган * Кейинги йилларда шу муаллиф томонидан етиштириб 
чиқарилган бошқа навлар районлаштирилди. 1982 йили районлаштирилган 
Октябрь нави (Богатир х Юсуповский х Восток), 1984 йили 


районлаштирилган Прогрессивний нави (Камбелл х Восток) билан 
Ўзбекистан нави (коллекция намунасидан якка тартибда танлаш йўли билан 
олинган), 1991 йили районлаштирилган ТМК-22 нави (Хейнец х Дания 178) 
билан Узмаш-1 нави (Эрлистон х Паркер) шулар жумласидандир. 
Шу институтнинг ўзйда К. С. Бакўрас ва ходимлари коллекция 
намуналаридан танлаш йўли билан ѐпик ерларга экиладиган помидор 
навларини яратдилар. 1985 йили Ташкентский тепличний, 1990 йили - 
Гулқанд, 1995 йили - Аве Мария навлари районлаштирилди. 
Помидор селекцияси билан Сурхонҳарѐ вилояни худудида жойлашган 
Ўрта Осиѐ репродукция лабораторияси ҳам шуғулланади. Бу лаборатория 
томонидан яратилган Намуна-70 деган нав 1992 йили ва Сурхон-142 нави 
1995 йили районлаштирилди, бу навлар коллекция намуналаридан танлаш 
йўли билан етиштириб чиқарилган. 
Мамлакатимизда ҳозир помидорнинг 23 та нави районлаштирилган
шуларнинг 17 таси очиқ ерларга ва 6 таси ѐпик ерларга экиш учун 
мўлжалланган. Бу навларнинг ҳаммаси мамлакатимизда селекция йўли билан 
етиштирилган бўлиб, Гибрид 88, Юсуповский ва Ташкентский тепличний 
навларидан 
ташқари 
районл 
аиггирилганича 
қолиб 
келмоқда. 
Мамлакатимизда очиқ ерларга экишга мўлжалланган хорижий навлар Ҳам 
районлаштирилган, Талалихин 186, Перемога 185, Волгоградский 5/95, 
Новинка Приднестровья навлари, қишки иссиқхоналарга экиладиган Русич, 
Стриж, Гамаюн деган биринчи авлод дурагайлари ва Внуковский нави шулар 
жумласидандир. 
Помидор экини устида олиб бориладиган селекция ишининг умумий 
йўналиши яхши сифатли мўл-кўл мева ҳосили берадиган, парвариш 
шароитларига 
мослашган, 
энг 
кўп 
тарқалган 
касалликлар 
ва 
зараркунандаларга чидамли бўлиб, механизмлар ѐрдамида парваришлаб 
бориш ва йиғиб-териб олишга ярайдиган навларни яратишдир. 
Мамлакатимизда помидор йил бўйи етиштириб борилади. Баҳорнинг 
иккинчи ярми, ѐзда ва кузнинг биринчи ярмида очиқ ерларда, куз ва баҳорда 


иссиқхоналарда ўстирилади. Шу муносабат билан аҳолини янги маҳсулот ва 
қонсерва саноатини хомашѐ билан ўзоқ вақт давомида таъминлаб бориш 
учун очиқ ерларга экишга мўлжалланган тезпишар навлар билан бир қаторда 
ўртача ва кечки муддатларда етиладиган навлар селекцияси устида иш олиб 
бориш муҳим йўналиш бўлиб ҳисобланади. Жойининг ўзида истеъмол қилиш 
ва бошқа мамлакатларга чиқариш учун эртанги маҳсулот берадиган, 
шунингдек бошоқди дон экинлари ва эртанги сабзавот йиғиб олинганидан 
кейин такрорий экин тариқасида экса бўладиган ниҳоятда тезпишар помидор 
навларини 
е
тицггириб чиқариш ҳам муҳим. Маҳсулоти янгилигича истеъмол 
хилинадиган навлар хдм, турди усулларда қайта ишланадиган навлар ҳам 
керак. Янгилигича истеъмол хилинадиган навлар шакли билан ранги 
чиройли, этдор ва мазали мева берадиган бўлиши лозим. Мевалари 
бутунлигича қонсервланадиган навлар майҳароқ, аммо ҳа деганда 
ѐрилмайдиган мева қиладиган бўлиши керак. Помидорни хайта ишлаб, 
сувини олиш, ундан пюре, паста тайѐрлаш учун таркибидаги курух 
моддаларининг миқдори кўп, хандлари билан кислоталарининг нисбати яхши 
бўладиган, пўсти, уруғлари, қаттиқ, Тўқималари кам чиқадиган, мева 
бандида яшил доги бўлмайдиган навлар керак. Бизнинг шароит- ларимизда 
ўсимликларнинг ҳалин барг чиқариб, меваларини офтоб уришидан сақлаб 
турадиган, шунингдек Юқори хаво ҳароратига ва тупроқда нам 
етишмаслигига чидайдиган бўлишига аҳамият бериш анча муҳим. 
Очиқ, ерларга экиладиган помидор селекциясининг муҳим йўналиши, 
маҳсулдор, Туплари ѐтиб қолмайдиган, мевалари бандларига махкам ѐпишиб 
турадиган, транспортда ташиш ва сақлаб қўйишга чидайдиган, экин 
парвариши ва ҳосилини йиғиб олиш ишларини механизмлар ѐрдамида 
бажаришга имкон берадиган навларни етиштириб чиқаришдир. 
Ёпиқ ерларга экиладиган навларни яратишда ҳар ҳил турдаги иншоотлар 
учун ҳарактерли бўлган ўзига хос шароитларда, яъни турлича Ёруғлиқ 
ҳарорат ва намлик шароитларида юқори ҳосил берадиган навларни 
етиштириб чиқариш жуда муҳим ҳисобланади. Қишки иссиқхоналар учун 


Ёруғлик етишмаслигига чидамли бўлиб, бугин оралиқлари калта ва бир-
бирига як;ин турадиган шингиллар чиқарадиган, индетерминант типда 
Туплайдиган навлар зарур. Баҳорги иссиқхоналар ва унча катта бўлмаган 
вақтинчалик ѐпилган жойлар учун хаво ҳароратининг кескин ўзгариб 
туришига бардош берадиган навлар қимматли бўлиб ҳисобланади. 
Касалликларга чидамлиликка қарашилган селекциядаги энг муҳим 
йўналиш очиқ; ерларга экишга мўлжаллаб столбур касаллиги, ҳар ҳил 
турдаги сўлиш касалликлариў чидамли навларни, иссиқхоналарга экиш учун 
эса - қўнғир дог ва мева учи касалликларига чидамли навларни яратишдан 
иборат. Зараркунандаларга чидамли навларни яратишга муҳим аҳамият 
бериш лозим. 
Помидор селекциясида гетерозис дурагай уруғлардан фойдаланиш ҳозир 
кенг расм бўлган. Кўпгина мамлакатларда иссиқхоналарга фақат биринчи 
авлод гетерозис дурагайлари экилади. Нидерландия, Япония, АҚШ, 
Исроилда биринчи авлод дурагайлари очих ерларда ҳам катта- катта 
майдонларни эгаллайди. Дурагай уруғлар асосан махсус танлаб олинган нав 
ва линияларни хулда чатиштириш йўли билан олинади. 
Ота-она навлари ўзларининг морфологик белгилари ва парваришидаги 
шароитлари жиҳатидан бир-биридан нечоғлик кўп фарқ қиладиган бўлса, 
буларни чатиштиришнинг гетерозис натижаси щунча катта бўлиб чикцшини 
А. Мустаев Ўзбекистон шароитларида кўрсатиб берди (1966). Кўчатидан 
етиштирилган она ўсимлик кўчатсиз етиштирилган от а нави ўсимлиги билан 
чатиштирилганида, ота ўсимлик одатдагича уштланиб ўстириб борилган 
колда она ўсимликка мўл-кўл фосфорли ва ҳалийли озуқа бериб турилганида 
гетерозис х.одисаси ҳаммадан кўра кўпроқ намоѐн бўлади. Очиқ ерларга 
экиш учун қуйидаги навлар хўжаликда қимматли бўлган бир қанча белгилари 
жиҳатидан ҳаммадан кўра кўпроқ истиқболли бўлиб чиқди. Эртанги 
максулот олиш учун - Патриот х Талалихин 186, ўртанги максулот олиш 
учун - Волгоградский 5/95 х Талилихин, таркибидаги қуруқ моддалари кўп 
бўладиган мевалар олиш учун № Ю х Бизон, Волгоградский 5/95 х 


Юсуповский. 

Download 3.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling