Донской 14 деган навларни чатиштириб, кейин якка тартибда ва гуруҳҳарни
танлаш йўли билан етиштирилган Аврора нави (1982 йилдан бошлаб) шулар
жумласидандир.
Бақлажон селекциясининг умумий йўналиши ноқулай муҳит омиллари,
касалликлар ва зараркунандаларга чидамли бўлган, меваси қуруқ
моддаларининг кўплиги, мазасининг яхшилиги ва аччиги йўқлиги
билан
ажралиб турувчи юқори ҳосилли навларни яратишдир.
Шу билан бирга янги яратиладиган навлар меваларининг шакли ва катта-
кичиклиги жиҳатидан қонсерва саноатининг талабларига жавоб берадиган
бўлмоғи лозим. Сотэ қонсервалари тайѐрлаш
учун яшлатиладиган навлар
диаметри 6-8 см келадиган цилиндрсимон шаклда мева берадиган,
мевасининг эти оқ рангда бўлиб, юпка-
юПК
а кундаланг парракларга кесишга
қулай, пўстига зич тақалиб турадиган бўлиши керак. Икра тайѐрлашга
мўлжалланадиган бақлажон мевалари думалоқ шаклли ва эти каттикроқ
бўлгани маъқул.
Яратиладиган
навлар кам шохлайдиган, экин парвариши ва ҳосилини
йиғиб олиш ишларини механизмлар ѐрдамида бажаришга қулай бўлиши
керак. Улар иссиққа бардош берадиган ва Тупроқ, намлиги етишмаслигига
яхши чидайдиган бўлмоғи лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: