Сабзавот экинларидан мўттасил ва юқори ҳосил олиб туришда маҳаллий


Уруғларнинг нав сифатларини сақлаб қолиш ва экинбоплик


Download 3.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet112/151
Sana03.12.2023
Hajmi3.5 Mb.
#1806389
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   151
Bog'liq
Сабзавот экинлари селекцияси ва уруғчилиги

Уруғларнинг нав сифатларини сақлаб қолиш ва экинбоплик 
сифатларини яхшилаш усуллари. Итузумдошларга мансуб экинлар 
Уруғларининг нав сифатларини сақлаб колит учун уруғларнинг механик 
биологик 
ифлосланишига 
йўл 
куймайдиган 
чоралар 
кўрилади. 
Ьтиштирилаѐтган навларни тоза колда саклаш учун уруғчиликхўжалигида 
ҳар бир экиннинг факдт битта навини экиш зарур. Бордию бир нечта навни 
етиштириш зарур бўлса, уларнинг орасида фазовий изоляция бўлиши кузда 
тутилади. Помидор навлари ўртасидаги фазовий изоляция очиқ, ерларда 
камида 100 м, ѐпик ерларда камида 50 м бўлиши керак. Чучук кал ампир 
навлари ўртасида бу1щай изоляция очиқ ерларда камида 300 м ва ѐпиқ 
ерларда камида 100 м бўлиши лозим. Аччиқ Калампир навлари ўртасида ва 
чучук Калампир навлари билан аччиқ, қалампир навлари ўртасида очиқ, 
ерларда камида 2000 м ва ѐпиқ ерларда камида 1000 м фазовий изоляция 
булмога керак. 
Уруғларнинг нав сифатларини сақлаб қолиш учун экинларни 
парваришлаб, етиштириш жараѐнида нав тозалаш ишлари 3 марта 
ўтказилади. Биринчиси кўчатни саралаш вақтида бажарилади, бунда 
ўсимликларни фақат штамб ва штамбсиз хиларга ажратиш, шунингдек 
помидор ва қалампир кўчатларини баргининг хилига қараб фарқлаш мумкин 
бўлади. Иккинчи нав тозалаш иши экин мева тугишга кирган пайтда
учинчиси - меваси ѐппасига етилган даврда ўтказилади. Зарур бўлса, нав 
тозалаш иши апробациядан кейин ҳам бажарилади. Бунда касал теккан ва нав 
учун типик бўлмаган ўсимликлар Тупининг тузилиши, барглари ва 


меваларининг шакли ва ранг-тусига қараб олиб ташланади. 
Чучук қалампир экини орасида аччиқ, Калампир Туплари топилиб 
қолганида шу ўсимликларнинг ўзигина эмас, балки уларнинг энг як.инидаги 
6-8 Туп чучук Калампир ўсимликлари ҳам юлиб ташланади, шунда экиннинг 
аччиқ, қалампирдан чангланиш эўтимолига йўл қўйилмайдиган бўлади. 
Дала апробацияси меваларнинг 50 фоизи етилган маҳалда ўтказилади. 
Охирги нав тозалаш пайтида яхшилайдиган танлаш ўтказилиб, нав белгилари 
яхши билиниб турган энг юқори ҳосилли ўсимликлар белгилаб қўйилади. 
Помидор уруғлари, айпиқса ивдетерминант навлари уруғларининг 
экинбоплик сифатларини яхшилаш учун, яхшиси, иккинчи теримдан бошлаб 
меваларни уруғликка ажратиб олиш керақ чунки ўсимликлар шу даврда 
согло!ц бўлади ва бундай меваларнинг уруға яшовчан бўлиб чик;ади. Бундан 
ташқари, уруғлик меваларни биринчи Тўпгулдан танлаб олиш экин авлодида 
тезпишарлик хоссаси кучайиши ва мустаҳкамланиб қолишига йўл очади. 
Индетерминат помидор навлари уруғларининг экинбоплик сифатларига 
матрикал ҳар хил сифатлилик ҳодисаси катта таъсир ўтказади. Бош поянинг 
пастки птингилларидаги мевалардан олинган уруғларнииг экинбоплик 
сифатлари анча яхши бўлади. Йирик мевалардан олинган уруғлар майда 
меваларнинг уруғларидан к)фа кўпроқ; яшовчан бўлиб чиқади. 
Детерминант навдаги помидор уруғларининг экинбоплик сифатлари 
уруғлик меваларни териб олиш муддатларига, ўсимлик Тупида уларнинг 
олган ўрни ва оғирлигига камроқ боғлиқ, бўлади. Шунинг учун уруғликка 
ҳамма меваларни олиш мумкин. 
Эртанги навлар селекциясида юқори терраса Тупроқҳарида етиштирилган 
уруғлар одоқ ерлардагидан кўра бир мунча эрта ва юқори ҳосил берадиган 
бўлишини кисобга олиш керак. Кўчатсиз усудца етиштирилган помидор 
уруғлари кўчатидан етиштирилган помидор уруғларига Қараганда эрта 
муддатларда камроқ мева қиладиган ва мевалари майдароқ бўлиши билан 
фарқ қилади, лекин буларнинг умумий ҳосили амалда бир хил бўлади. Шу 
муносабат билан нав тезпишарлигини сақлаб қолиш учун тезпишар навлар 


уруғчилигини кўчатидан етиштириладиган экин билан олиб борган маъқул. 
Қалампир ва баклажон ўсимликлари қаторлар колида жойлаш- тириб 
экилганида чиқадиган уруғларининг экинбоплик сифатлари уяли қилиб 
экишдагидан кўра яхшироқ, бўлади. Калампирда биринчи уч тартибдаги 
шокларда ҳосил бўлган, сентябрнинг ўрталаригача териб олинган 
меваларнинг уруғлари экинбоплиги жикатидан жуда яхши бўлиб чикса, 
бақлажонда мева қилиш фазасининг ўрталарида тугилган мевалардан 
экинбоп уруғлар чиқади. 
Меваларнинг ўсимлик Тупининг қайси ерида жойлашгани уруғларнинг 
сифатига таъсир қилади. Бош поя ва 1-П тартиб шокларидан олинган 1000 
дона қалампир уруғларининг оғирлиги 6,6- 6,7 г ни ташкил этадиган бўлса, 
Ш-1У тартибдаги шоклардан олинган шунча уруғ оғирлиги 6-6,4 г ни ташкил 
этади, уруғларнинг унувчанлиги тегишлича 94-95 ва 75-85% бўлади. Бош поя 
уруғларидан униб чиққан ўсимликлар касалликларга анча чидамли ва 
тезпишар бўлади. Калампирнинг бош поясида битган меваларида уруғлар 
юқори тартибдаги шоклардан олинган мевалардагидан кўра камроқ бўлади. 

Download 3.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling