Сабзавот экинларидан мўттасил ва юқори ҳосил олиб туришда маҳаллий
Мева терими, уруғларини ажратиб олиш ва ишлаш
Download 3.5 Mb. Pdf ko'rish
|
Сабзавот экинлари селекцияси ва уруғчилиги
Мева терими, уруғларини ажратиб олиш ва ишлаш. Помидорнинг
уруғлик мевалари 55-60 кунлик бўлиб, биологик жикатдан тўла етилган пайтда териб олинади, шу пайтда улар нав учун ҳарактерли тусга кирган бўлади. Бу даврда уруғлар намлиги 53- 55% гача пасаяди, унувчанлиги эса, 97% га етиб қолади. Мевалар етил ганда танлаб-танлаб, қўлда териб олинади. Экиннинг навига ва Ҳосилдорлигига қараб мевалар 4-10 марта терилади. Ҳосил кўп марталаб териб олинганида чиқадиган уруғлик мевалар миқдори умумий Ҳосил миқдорига нисбатан олинганида эртанги навларда 74-78% ни, ўртанги ва кечки навларда - 80-85% ни ташкил этади. Меваларни танлаб- танлаб қўлда теришда ПОУ-2, ПНСШ-12, ПТ-3,5, ТН-1 деган кенг қамровли платформалар ва транспортерлардан фойдаланилади. Қўлда териб олинган уруғлик мевалар сараланиб, касал теккан, нимжон, шакли билан ранги жикатидан нав учун типик бўлмаган мевалардан тозаланади-да, уруғларини ажратиб олиш учун юборилади. Баравар етиладиган, механизмлар билан йиғиб олишга яроқли бўлган тезпишар навларнинг мевалари СКТ-2 марҳали комбайнлар билан териб олинади. Ҳосил комбайнлар билан йиғиб олинганида чиқадиган уруғлик мевалар миқдори умумий ҳосилнинг 60 фоизини ташкил этади. Комбайн терими мевалар етилишга бошлаганидан кейин орадан 20-25 кун ўтказиб туриб бошланади. Меваҳар етилишини тезлаштириш учун ўсимликларга гидрел пуркалади. Бунда ўсимликлар меваларининг 20-30 фоизи етилган пайтда, яъни уларни териб олишдан 10-15 кун илгари 0,2-0,3% пщрел эритмаси пуркалади. Комбайн билан йғиб олинган мевалар, шунингдек сўнгги марта сидирғасига териб олинган мевалар етилганлик даражасига қараб сараланади. Қизил меваларни к;ушимча етилтириш учун димлаб куймасдан туриб уруғини олишга жунатилади, пушти ранг ва бўзариб турган мевалар 3-10 кун, сўт пишиқлигидаги мевалар - 10-15 кун давомида димлаб қўйилади. 40 кунлик кук мевалардан ажратиб олинган уруғлар сунъий равишда етилтириш учун 15-20 кун давомида димлаб қўйиладиида етарли даражада унувчанликка эга бўлиб қолади. Бундан бир мунча ѐш бўлган кук меваларни димлаб қўйишнинг хожати йўқ чунки уларнинг уруғлари етарли даражадаги унувчанлик хоссасини касб этмайди. Қалампир ва бақлажоннинг уруғлик мевалари нав учун ҳарактерли бўлган рангга кириб, биологик жиҳатдан тўла-тўкис етилган пайтда териб олинади. Уруғлик меваларнинг етилганлик даражаси уруғларнинг сифатига катта таъсир қилади. Чунончи, кал ампир мевалари кизаришга бошланганидан кейин (меванинг ярми кизарганидан кейин) 10 кун ўтказиб териб олинганида уруғларнинг унувчанлиги атиги 36% ни ташкил этса, орадан 20-30 кун ўтказиб териб олинганида - 90 -92% ни, 40-50 кун ўтказиб териб олинганида эса, 96-98 % ни ташкил этади. Етилмаган меваларнинг уруғларида униб чиқиб, ўсиб бориш энергияси паст бўлади, улардан чиққан ўсимликлар анча кам ҳосил беради. Ҳаттоқи кук мевалар ҳам 15-18 кун дамлаб куйилиб, сунъий равишда етилтириб олинадиган бўлса, уруғларининг унувчанлигидаги тафовутлар билинмайдиган бўлиб қолади. Қалампир ва бақлажоннинг уруғлик мевалари териб олинганидан кейин сараланиб, яхши етилган, соғлом ва шакли жиҳатидан типик бўлган мевалар уруғини олишга ажратилади. Сўнгра уларни уюб қўйилади ҳолда 6-7 кун давомида очиқ хавода ѐки қуруқ биноларда сунъий равишда қўшимча етилтириб олинади. Айни вақтда меваларнинг вақтидан ўтиб, юмшаб қолишига йўл қўйиб бўлмайди, чунки бунда уруғларнинг бир қисми ниш бериб қоладики, шу нарса уларнинг унувчанлигини кескин пасайтириб юборади. Уруғларини ажратиб олиш учун йирик мевалардан ҳам, майда мевалардан ҳам фойдаланса бўлади. Меванинг катта-кичиклиги эмас, балки қандай шароитларда шаклланганлиги муҳим. Уруғлик мевалар ҳар бир нав учун олдиндан тайѐрлаб, яхшилаб тозалаб қўйилади тарага солинади. Ҳар ҳил навларнинг мевалари ҳар ҳил машина ва линияларда қайта ишланади. Бу машина ва линиялар ишчи органларини бошқа нав уруғларининг қолдикҳаридан тозалашга алоҳида эътибор берилади. Помидор меваларини ювиш ва уруғларини ажратиб олиш учун БСТ-1,5 ва МПП-1,5 марҳали машиналар ишлатилади. Ажратиб олинган уруғлар бочка ѐки чанларга солиниб, устидан помидор суви қўйилади ва уруғаи ўраб турадиган шилимших пардаси емирилиб кетгунича бижгитиб қўйилади. Бижгитиб қўйилган махалда помидор уруғига унинг сувидан бошқа сув тушмаслигига қараб борилади, акс ҳолда уруғлар униб қолиши мумкин. Бижгаш енгилгина бўлиши керақ у шиддат билан давом этадиган бўлса, уруғларнинг униб қолишига олиб келади. Уруғларни 20°С дан паст хаво ҳароратида 6 кун давомида бижгатиб қўйиш унувчанлигининг пасайиб кетишига олиб келмайди; ҳарорат 25°С дан Юқори бўлганида уруғлар бижгитишга қўйилганидан бир кун кейин ювиб олинади. Помидор уруғларини бижгатмасдан туриб тайѐрлаш, яъни сувни кислород билан туйинтириб туриб, уруғларни ювиб олиш усули тобора кенг расм бўлиб бормоқда. Помидор турпига 3% ли хлорид кислотадан 1:1 нисбатга қўшиладиган бўлса, уруғларини бижгатмасдан туриб, 30-40 минўтдан кейин ювиб олиш мумкин. Бу усул уруғларни ажратиб олишни тезлаштиришидан тапщари уларни сиртхи инфекциядан ҳам батамом юкумсизлантиради. Помидор уруғларининг кичикроқ партиялари одатда хулда ювиб олинади, фанера тахта, каноп мата ѐки капрон тур тутиб тайѐрланган галвирлар устига 1-2 см қалинликда тўкилиб, очих майдонча ѐки бостирма тагида қуритилади. Катта уруғ партиялари МОС-ЗОО марҳали ювиш машинасида ювилади ва хавоси 40-45°С гача иситиладиган махсус сушилкаларда намлиги 11 % булгунича қуритилади. Куритилган уруғлар К-218/1 ва К-531/1 марҳали машиналар, хаво ѐрдамида сараловчи ПСС-2,5 марҳали столлар ва бошқаларда тозаланиб, саралаб олинади. Кам уяли 1 т мевадан 4-5 кг, ўртача уяли 1 т мевадан 3-4 кг ва кўп уяли 1 т мевадан 3 кг гача уруғ чиқади. Ҳар гектар ердан олинадиган помидор уруғ ҳосили 40-100 кг ни ташкил этади. Помидор уруғлари кўпинча қонсерва заводларининг линияларида помидор суви билан бирга олинади. Бундай амалиѐтдан воз кечиш керақ чунки кўплаб маҳсулот хайта ишланганида линиялар бошқа навларнинг уруғлари билан ифлосланади. Уруғчилик хўжаликларининг Ҳаммасида уларнинг ўзларига ҳарашли хайта ишлаш пшахобчалари бўлиши херақ бу жойларда хайта ишлашга олиб хелинаѐтган маҳсулот устидан қаттиқ назорат урнатилиши лозим. Кичикроқ партиядаги қалампир ва бақлажон уруғлари хулда ажратиб олинади. Бунда уруғларни ювиб олишга хожат ҳолмайди. Уруғлар ажратиб олинганидан кейин ҳарров хоп мата ѐки бошқа материал устига тўқилади-да, офтобда қуритилади, кейин эса қондиция намлигига е тгунича сушилкаларда хуритиб олинади. Катта партиялардаги Қалампир ва бахлажон уруғлари СОМ-2, ИБК-5 марҳали машиналарда, уларнинг эзгиловчи аппаратини тегашлича созлаб °либ, ажратилади. Аччиқ қалампир навларининг меваларибандларидан тозаланиб, СОМ-2 марҳали эзгалаш машинасидан икки марта, кейин эса, галвирдан ўтказилади. Уруғларидан мева қолдикҳари ювиб ташланади. Аччиқ қалампир уруғлари билан қилинадиган ишлар очиқ, ҳовода ѐки яхши шамоллатиб туриладиган биноларда бажарилади. Ишчилар қўлларига қулқоп кийиб ва кузларига сакдовчи куз ойнавлар тутиб ишлашлари керак. Юзни бир неча кдват доқа билан бекитиб олинади, чунки чиқадиган чанг шиллик пардалар ва бадан терисини каттик таъсирлантиради. Уруғлар мевалардан ажратиб олинганидан кейин тоқчали сушилкаларда ювилади ва бурсиб кетишига йўл куймасдан куритиб олинади. Помидор уруғлари қандай машиналарда тозалаб, сараланадиган бўлса, бу уруғлар хдм худди ўша машиналарда тозалаб саралаб олинади. 1 т мевадан чиқадиган ypyғ миқдори: чучук қаламиирда - 6-14 кг ни, аччиқ, Калампирда - 10-18 кг ни, бақлажонда - 15-20 кг ни ташкил этади. Ҳар гектар ердан олинадиган ypyғ ҳосили қаламиирда 250-300 кг бўлса, бақлажонда 300-400 кг/га бўлади. Download 3.5 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling