Сабзавот экинларидан мўттасил ва юқори ҳосил олиб туришда маҳаллий


Download 3.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet116/151
Sana03.12.2023
Hajmi3.5 Mb.
#1806389
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   151
Bog'liq
Сабзавот экинлари селекцияси ва уруғчилиги

Гуллашининг биологияси ва уруғшунослиги. Ўзбекистон шароитларида 
пиѐздан иккинчи йили гул поя чиқади. Асосан Ғарбий кенжа тур навлари 
экиладиган бир мунча шимолий мамлакатларда гул поя фақат хаѐтнинг 
учинчи-тўртинчи йилида ҳосил бўлади. 
Гул пояларнинг бўйи 0ў8-1,8 м га боради. Учидан шарсимон шаклда 
бўладиган Тўпгул - соҳта соябоп чиқаради, унда 200 тадан 300 тагача гул 
бўлади. Ҳар бир Туп ўсимлик битта ѐки бир нечта гул поя чиқаради. 
Тўпгуллари аввалига пардасимон уров билан хопланиб туради, соябоп гул 
ўсиб борган сайин бу урови ѐрилади. Тўпгулнинг пояси ва урови 
ассимилияция вазифасини бажаради. Гул поянинг катта ва унда углеводлар 
хдмда бошқа моддалар миқдорининг кўп бўлиши пиѐзнинг юқори даражада 


мосланувчанлиги, ўзоқ, муддат нам етишмай турганида ҳам гуллаш ва мева 
қилишни таъминлай олишидан далолат беради. Гуллари майда, оқ ѐки оч 
яшилнамо тусда, икхи жинсли, уруғчиси ва чангчиси олтитадан, уруғчиси 
узун устунчали ва калта тумшуқчаси, чангдонлари тўрт қиррали сариқ ѐки 
яшил рангда бўлади. Чанг зарраси вазмин, ѐпипщоқ,, Тугунчаси устки, бир-
уч бўлахли, асосида гул шира берадиган нектардонлар жойлашган. Пиѐз асал 
арилар, арилар ва пашшалар ѐрдамида четдан чангланади. 
Тўпгулидаги гулларининг очилиши олдинма-кейин бошланиб, унинг 
учидан асосига к;араб боради. Чангдонлари хдм олдинма-кейин: учта четки 
чангчисида гул очилганидан 10-14 соатдан кейин, учта ички чангчисида эса - 
14-28 соатдан кейин етилади. Чанги гул очилганидан кейинги дастлабки 
соатларда яшовчан бўлиб туради. Гулларнинг энг кўп очилиши соат 7-8 дан 
то соат 13-14 гача кузатилади. Чанщонлар paco етилганидан кейин тумшуқча 
ҳам етилиб, уруғчининг устунчаси кўтарилади. Гул очилганидан кейинги 3-
куни тумшуқда чангланишга ҳаммадан кўра кўпроқ мойил бўлиб туради. 
Мамлакатимиз шароитларида гул соябопи 6-10 кун давомида очилиб 
туради. Айрим гулининг очилиб туриши 3-6 кун давом этади. Уруғлик пиѐз 
Тупи 30-40 кун гуллайди. 
Бош пиѐз навлари шалот пиѐз билан, ўзининг ѐввойи аждодлари - Ошанин 
ва Вавилов пиѐзлари билан осон, порей билан бир мунча қийинроқ чатишади. 
Бош пиѐз меваси уч хиррали қуруқ кўсакча. Унда уруғланиш шароитларига 
қараб 2-3 тадан 5-6 тача ypyғ бўлади. Асал арилар яхши келиб турган бўлса, 
уруғлари 6 тага етади. Уруғлари хора, уч қиррали, хатгиҳ зич, буришган, 
курух нарда (пўст) билан хоплангап бўлади. Эгщоспермида крахмал ва 
алейрон доналари, мой томўшлари бор. 
Тугунча уруғланганидан бошлаб то уруғлар тўла етилгунича орадан 50-60 
кун ўтади. Уруғларнинг шаклланиш босқичи 15-20 кун давом этади. Шу 
босқичнинг охирларига келиб уруғлар намлиги 
81- 
85% ни ташкил этади, унувчанлиги пул га тенг бўлади. Тўлишиш 
босқичи 10-15 кун чузилади. Бу босқичнинг охирларида уруғларнинг 


намлиги 75-70% гача тушади, унувчанлиги эса, 50- 60% га етиб қолади. 
Уруғларнинг етилиш босқичи 25-30 кун давом этади. Мум пишиқлик 
фазасининг охирига келиб уруғлар намлиги 57-53% гача тушади, 
унувчанлиги эса, 85-87% ни ташкил этади. Уруғлик пиѐзни ана шу вақтда 
йиғиштириб олиб, кейин қўшимча етилтириб қўйса бўлади. Tўлa биологик 
етуклик фазасида уруғлар ўз намлигини 45-43% гача пасайтиради. Қурук 
моддаларнинг тупланиб бориши тўхтайди. Уруғларнинг унувчагшиги 
аввалги даражасида (85-86% атрофида) қолаверади. Tÿлa биологик етуклик 
фазасида уруғлар намлиги юқори б;улганлигидан уруғлик ўсимликларни 
ҳали янчиб бўлмайди. Уларни куритиб, уруғларини технологик етукликка 
келтириб олиш керақ уруғлар намлиги 18- 22% га келганида уруғлар 
техиологик жикатдан етуклик даврига киради. Уруғларни сақлашга қўйишда 
улар қондиция намлигигача қуритилади (кўпи билан 11% гача). 
Бир Туп бош пиѐз 2-3 г уруғ беради. Бош пиѐз 1000 дона уруғининг 
оғирлиги 2,5-4 г ни ташкил этади. 1 кг да 250-400 минг дона, 1 куб. м хджмда 
эса 500-540 кг уруғ бўлади. 
Бош ниѐз уруғлари над сифатларига кўра уч тоифага, экинбогшик 
сифатларига кўра икки синфга 6ÿnnHaim. Нав тозалиги камида: биринчи 
тоифа уруғларда 98%, иккинчи тоифа уруғларда - 95%, учинчи тоифа 
уруғларда - 85% бўлади. Учинчи тоифа уруғларида кўпи билан 2% бошқа нав 
ва дурагайлар аралашмаси бўлишига йўл қўйилади. Биринчи синф 
уруғларининг унувчанлиги камида 80% ва тозалиги камида 99%, уларга 
аралашиб қолган бошқа ўсимликлар уруғларининг миқдори кўп деганда 0,5% 
бўлиши керак. Иккинчи синф уруғларида эса, бу рақамлар тегишлича 50, 95 
ва 0,5% ни ташкил этади. 

Download 3.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling