Сабзавот экинларидан мўттасил ва юқори ҳосил олиб туришда маҳаллий


Селекциясининг дастлабки материали ва методлари


Download 3.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet118/151
Sana03.12.2023
Hajmi3.5 Mb.
#1806389
1   ...   114   115   116   117   118   119   120   121   ...   151
Bog'liq
Сабзавот экинлари селекцияси ва уруғчилиги

Селекциясининг дастлабки материали ва методлари. Бош пиѐз 
навларини яратиш учун селекция йўли билан яратилган жайдари навлар ва 


дурагайлар дастлабки материал бўлиб хизмат қилиши мумкин, буларнинг 
жаҳон коллекциясидаги ген банки 2000 дан ортиқ намуналарни ўз ичига 
олади. 
Бош пиѐзнинг жайдари навлари мамлакатимизда экиб келинаѐт- ган бир 
қанча навлар селекциясида муҳим ролни ўйнади. Аниқ- тайин Тупроқ ва 
иқлим шароитларида кўп асрлик ҳалқ селекцияси натижасида олинган бу 
навлар маҳаллий шароитларга яхши мосланганлиги, юқори ҳосилдорлиги ва 
мазасининг яхшилиги билан ажралиб туради. Селекция йўли билан 
етиштирилган ажнабий навлардан бизнинг шароитларимизда кўп уяли, 
мазаси чучук ва сал аччиқ бўлиши билан ажралиб турадиган жанубий кенжа 
тур навлари катта диққатта сазовардир. 
Юқори ҳосилли навлар етиштириш учун Испанская навлари билан 
жанубий кенжа тўрнинг ўрта осиѐ гуруҳига кирадиган Самарқандский 
красний 172, Қарашалский, Испанский 313 навлари яхшигина дастлабки 
материал бўлиб ҳисобланади. Бу навлар пиѐзи думалоқ шаклда бўлиб, 
ҳосилини механизмлар ѐрдамида териб олишга қулайлик туғдирадиган 
навларни етиштириб чиқариш учун ҳам дастлабки материал бўлиб хизмат 
қилиши мумкин. 
Таркибида қуруқ моддаларининг миқдори кўп бўлиб, яхши ў
;
сакпанадиган 
навларни яратиш учун бизнинг шароитларимизда 
Испанский 313, Қарашалский, Красноҳарский 1-35, Луганский, Восход, 
Лисковский навлари дурустгина дастлабки материал бўла олади. 
Ҳосили тез пишиб, баравар етиладиган навларни олиш учун, Ш. Ю. 
Асанов 
тадкдщотлари 
кўрсатиб 
берганидек 
(1971), 
Бутунроссия 
ўсимликшунослик институтининг 200, 776, 1070, 1163, 1433, 1452, 1455,1472 
рақамлари билан белгиланган нав намуналаридан дастлабки материал 
тарикдсида фойдаланиш мумкин, булар районлаштирилган Каба навига 
Қараганда 20-25 кун илгари етилади. 
Шур босган ерларга экишга ярайдиган навларни етиштириб чиқариш 
учун, Т. А. Осипова тадк;иқотларидан маълум бўлганидек (1974), жанубий 


кенжа тур навлари дастлабки материал бўлиб хизмат к;ила олади, Фарабский 
167, Испанский 313, Каахкинский, Красноҳарский 135, Маргиланский 
желтий 55, К-1879, К-8226, К-705, К-708 навлари шулар жумласидандир. 
Пероноспороз касаллигига чидамли навларни яратиш учун Эстониядан 
келтирилган Йегева, Германиядан келтирилган Штўтгарский навлари, 
Бутунроссия 
ўсимликшунослик 
института 
жаҳон 
коллекциясидаги 
намуналар, Марказий Осиѐда ѐввойи ҳолда ўсадиган пиѐзлар дастлабки 
материал бўла олади. Ёввойи турлардан фойдаланишда дурагайларнинг 
стериллигини бартараф этиш учун полиплоидия методлари қўлланилади. 
Пиѐз селекциясида полиплоидия жуда самар адор методцир. Шу метод 
ѐрдамида 
хромосомаларининг 
сони 
оширилган 
ўсимликлар 

автополиплоидлар (тур доирасида) ва аллополиплоидлар (турлараро 
дурагайлар) олиш мумкин. 
Ўсимликларнинг ҳосилдорлигини, совуқда, касалликларга чидамлилигини 
оширишга қаратилган селекция учун Вавилов пиѐзи билан Ошанин 
пиѐзининг ѐввойи хдлда ўсувчи турлари к;имматли дастлабки материал бўла 
олишини Кубанда ўтказилган кўп йиллик ишларнинг натижалари кўрсатиб 
берди. Шу турларни маданий навлар билан чатиштириш йўли билан 
турлараро дурагайлар олинган ва кўп қайталаб танлаш усули ѐрдамида 
дурагай популяцияларидан юқори ҳосилли бир к;анча навлар етиштириб 
чиқарилган. 
Хорижда ўтказилган тадқик;отлар физик ва кимѐвий мутагенез йўли билан 
ҳосил кцлинган мутант формалар бош пиѐз селекцияси учун яхшигина 
дастлабки материал бўла олишини кўрсатиб берди. Россияда пиѐздошларга 
мансуб экинларни полиплоидлаштиришнинг самарали усули ишлаб 
чиқилган, бу усул моқ,ият эътибори билан айтганда, озуқ мух
)
итидаги 
тўқдманинг меристема қисмига колхицин билан ишлов беришдан иборат, 
кейинчалик шулардан регенерат ўсимликлар олинади. Ана шундай 
полиплоидлар асосида совуқда, касалликларга чидамлилик ва бошқа бир 
ўанча белгилар бўйича донор бўла оладиган турлараро фертил дурагайлар 


яратилади. 
Мамлакатимизда 
турли-туман 
жайдари 
навлар 
ва 
Ўзбекистан 
ўсимликшунорлик институтида селекция йўли билан етиштирилган жайдари 
ва ҳорижий навларнинг катта коллекцияси бор. Пиѐз селекцияси учун мана 
шуларни дастлабки материал тарик;асида ишлатиш имкониятларидан тўла 
фойдаланилган эмас. Аввалги йилларда асосий селекция методи тарик;асида 
оилавий ва ялпи танлаш методларини кўп к;айталаб қўлланиш йўли билан 
мавжуд навларни яхшилаш ишлари олиб борилди, ҳолос. Дастлабки селекция 
популяцияларини олишнинг бошк;а методлари бизда ҳозиргача қўлла
нилмаган

Дурагайлаш усулидан фойдаланилгани йўк. Ҳолбуки, ана шу усулни 
ўулланишнинг катта истиқболлари бор, шунга кўра селекциячи уни 
қўлланиш технологиясини билиши керак. 
Дурагайлаш техникаси типик четдан чангланадиган ўсимлик бўлмиш бош 
пиѐзнинг табиатига қараб белгиланади. Ўсимликлар- нинг эркин ҳолда 
четдан чангланиши учун ота-она жуфтлари доқадан тайѐрланган уйчалар 
кўринишидаги изоляторлар тагига экилади- да, бу уйчаларга пашшалар 
киритилади. Бунда ота-она формалар шахмат тартибида ҳалин қилиб 
жойлаштирилган навбатлашиб борувчи клторлар ҳолида экилади. 
Ўсимликлар гуллашга бошлаши олдидан ота-она ўсимликларнинг 
Тўпгуллари бирлаштирилади. Ота- она ўсимликлар қўлда чатиштирилганида 
улар мум қоғоз халталарга солиб, изоляция қилиб қўйилади. 
Бир х
а
нча хорижий мамлакатларда ядро-цитоплазмага алоқадор эркак 
стерилликка эга бўлган формалардан фойдаланиб туриб, дурагайлаш методи 
билан гетерозис дурагайлар олинади. Бундай дурагайларни олишнинг асосий 
шарти цитоплазмага алоқадор стериллик белгиси, яъни цитоплазматик эркак 
стериллик (ЦЭС) белгиси авлодида мустахкамланиб ҳоладиган пиѐз 
формаларини яратишдир, чунки гулларни бичиб қўйиш йўли билан 
дурагайлар олиш жуда сермашакхэт иш бўлиб ҳисобланади. ЦЭС белгисига 
эга бўлган пиѐз ўсимликларини табиатда учратиш мумкин. ЦЭС га эга бўлган 
ўсимликларни таниб олиш хийин эмас, лекин стерил линияни юзага 


келтириш жуда хийин, чунки бу ЦЭС белгисини сақлаб қолиш ва авлодда 
мустахҳамлаб бориш билан боғлиқ. Стерил ўсимликларнинг чангдонлари 
чанг ҳосил кдлмайди ва ѐрилмасдан, шоналари очилганидан кейин тез орада 
хўриб ҳолади. Шу муносабат билан стерил чангли ўсимликларда авлод 
бўлиши мумкин эмас. шунга кўра уларни фертил чанг билан чанглаш зарур 
бўлади. Ана шундай комбинациядан пайдо бўлган авлод стерил чанг беради. 
Гетерозис дурагайлар олиш учун энг яхши навлар - чангловчи ўсимликларни 
танлаб олиш керақ бу - Юқори комбинацион лаѐхат- ни таъминлаб беради. 
Чатиштириш учун ота-она жуфтларини танлашда қуйидаги белгалар 
доминант бўлишини ҳисобга олиш керак: пиѐзнинг аччиқ ѐки ярим аччих 
мазаси чучук мазасидан, нотўғри асимметрик шакли шарсимон ва думалоқ 
шаклидан, кўп уялилиги кам уялилигидан, кўп мўртаклиги бир 
мўртаклигидан, бинафша ранг туси бир мунча оч тусидан доминант бўлади. 
Авлодни баҳолашда мавжуд қорреляцияларни назарда тўтиш зарур, масалан, 
пиѐзлари бир мунча яссироқ шаклдаги навлар чўзих шаклли навларга 
ҳараганда тезпишар бўлади, пиѐзларининг пушти рангти уларнинг кеч 
гшшарлиги билан боглангаццир. 
Дурагай авлод устида иш олиб борилганида, худди мавжуд навларни 
яхшилашда қилинганидек аввал оилавий танлаш, кейин эса ялпи танлаш 
усуллари қўлланилади. 
Оилавий танлашда ўсимликлар жами биологик ва хўжалик учун қимматли 
белгиларига қараб танлаб олинади-да, эркин чангланиши учун участкаларга 
экилади. Уруғлар оилани ташкил этувчи ҳар бир ўсимликдан алоҳида -
алоҳида териб олинади. Келаси йили булар оила-оила қилиб экилади ва 6-8 
оила оралаб жойлаштирилган стандарт нав билан солиштириб кўрилади. Кам 
қимматли ўсимликлар яроқсизга чиқарилади, энг яхшилари эса, сақлаш учун 
ҳолдирилади. Қиш да сақлаш даврида ўтказилган уруғлар анализининг 
натижаларига қараб уларнинг орасидан кейин яна танлаш учун энг 
истиқболли бўлганлари ажратиб олинади. 
Яппи танлашда вегетация даврида нав тозалаш ишлари ўтказилиб, 


зарарланган ва типик бўлмаган ўсимликлар олиб ташланади. Ялпи танлаш 
билан биргаликда вегетация даврида ҳам, сақлаб қўйиш даврида ҳам навни 
яхшиловчи танлаш ишлари олиб борилади. Она ўсимликлар эркин равишда 
четдан чангланиши учун участкаларга алоҳида қилиб экилади. Йиғиб, янчиб 
олинган соябоплар аралаш уруғ беради, кейинчалик олиб бориладиган 
ишларда то кунгилдагидек натижаларга эришилғунча шу аралашмадан 
фойдаланилади. 
Селекция жараѐнининг ҳар босқичида дурагай популяция энг Қимматли 
белги ва хоссалар мажмуаси билан туйиниб, текисланиб боради. 
Авлодни баҳолашда майсалар пайдо бўлган махалдан то пиѐзларининг 
шаклланиши тугагунича орадан ханча вақт ўтганлигини ҳисоблаб қўриб 
унинг нечоғлик тез пишарлиги аниқданади. Эхин- нинг ҳосилдорлиги 
пиѐзларининг сони ва оғирлигига ҳамда ҳосили- нинг структурасига, яъни 
товар пиѐз билан товар бўла олмайдиган пиѐзлар нисбатига қараб 
баҳоланади. 
Касалликлар 
ва 
зараркунан- 
даларга 
чидамлилик 
фитопаталогияда қўлланиладиган махсус шхалалардан фойдаланиб туриб, 
экинни далага экиш олдидан ва вегетация даврида баҳоланади. 
Селекция материалига пиѐзларининг устидаги хуруқ пўстининг ранги, 
пиѐз уялари, мўртакларининг сони, йирик-майдалиги, шакли, мазаси ва 
сақлашга яроқлилиги жиҳатидан ҳам баҳо берилади. 
Пиѐз билан олиб бориладиган селекция ишида зонал агротехника 
талабларига амал қилиш зарур, чунки пиѐзнинг биологик жиҳатдан қимматли 
бўлган бир ханча хоссалари уни парваришлаб етиштириш шароитларига 
бевосита бошихдир. 

Download 3.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   114   115   116   117   118   119   120   121   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling