Сабзавот экинларидан мўттасил ва юқори ҳосил олиб туришда маҳаллий


Download 3.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet126/151
Sana03.12.2023
Hajmi3.5 Mb.
#1806389
1   ...   122   123   124   125   126   127   128   129   ...   151
Bog'liq
Сабзавот экинлари селекцияси ва уруғчилиги

Карам уруғчилиги. Карам уруғларини олиш учун навга хос бўлган, яхши 
бош урайдиган, қишда узоқ сақлаб қўйишга бардош берадиган, касалликлар 
ва зараркунандалар билан зарарланмаган, соғлом уруғлик етиштириш зарур. 
Овқатга 
ишлатиладиган 
карам 
етиштиришда 
қандай 
технология 
қўлланиладиган бўлса, уруғлик ўсимликларни парваришлаб етиштиришда 
ҳам тахминан худди шундай технология қўлланилади. 
Уруғлик бош карамни икки усул билан: кўчатидан ва кўчатсиз етиштириш 
мумкин. Кўчатсиз етиштирилган уруғлик ўсимликлар калтароқ ўзах 
чиқарадиган, анча яшовчан ва касалликларга чидамли, яхши сақланадиган 
бўлиши билан ажралиб туриши аниқланган. Кўчатидан уруғлик 
етиштиришда карам уруғлари мамлакатимизнинг марказий минтакдларидаги 
ўрта пишар ва ўртача кечпишар нав кўчатхоналарига 15-20 майдан бошлаб 
экилади. Тез пишар навлар бир мунча кечроқ экилади. Кўчатсиз уруғлик 
етиштиришда марказий минтахаларда уруғ июн ойининг биринчи ун 
кунлигида тўғридан-тўғри ерга экилади. 
Кўчатни кўчатхоналарда, яъни уруғлик экинни экишга мўлжалланган 
участка яқинида очиладиган кичикроқ поллар ѐки эгатларда етиштирилади. 
Мамлакатимизда экиладиган тез пишар бош карам навлари Оврупо кенжа 
турига киради, буларнинг уруғ ҳосили кам бўлади. Уруғлик экин ўсиб, 
гуллайдиган вақда ҳароратнинг юқори бўлиши ўсимликларнинг говлаб 
кетишига сабаб бўлади, бунда бир талай қушимча вегетатив новдалар ҳосил 


бўлади, баъзида эса, экин шоналари ва гуллари майда-майда барг 
япроқҳарига айланиб ҳолади. Шунинг учун тез пишар карам уруғлари бизда 
ишлаб чиқарилмайди ва иқлими салхинроқ ва намроқ бўладиган бошқа 
мамлакатлардан олиб келинади. Тог олди районларидагина бу навлардан 
баъзи йилларда одатдагича уруғ ҳосили олиш мумкин. 
Уруғликни кўчатидан етиштиришда ҳам, кўчатсиз етиштиришда ҳам 
экиннинг ўрта пишар навлари 70x40-50 см, ўртача кечпишар навлари эса
70x50-60 схемаси бўйича қатор қилиб экилади. Азотли озуханинг мўл-кўл 
бўлиши узоқ вақт сақлаб ққўйиладиган уруғлик ўсимликларга ѐмон таъсир 
қиладики, буни ҳисобга олиш зарур. Шунинг учун экинни озиқлантиришда 
азотли ўғитлар кам миқдорларда берилади, ер органик ўғитлар билан 
яхшилаб ўғитлаб қўйилган бўлса, бир марта озиқ бериш билан чекланилади. 
Уруғлик экинни ѐз бўйи мунтазам суратда куздан кечириб, касал теккан ва 
зараркунандалар билан зарарланган ўсимликлар йўқ қилиб турилади. Нав 
тозалаш ишлари албатта ўтказилади, бунда нав учун тиник бўлмаган 
ўсимликлар ва аралашиб ҳолган бошқа навлар олиб ташланади. Карам 
бошлари техник етуклик даврига кирганида дала апробацияси ўтказилиб, 
экиннинг нав тоифаси аниқланади ва уруғликларни танлаб олишга рухсат 
берилади. Нав тозалаш ишлари ва дала апробациясининг натижалари 
тегишли актлар билан расмийлаштирилади. 
Уруғлик экин совуқлар тушиб, температура - 4°С дан пасайиб кетадиган 
махалгача йиғиб олинади. Совуқ олган Уруғликлар сақлаб Қўйиш вақтида 
халоқ бўлиб кетади. Уруғлик тракторга тиркаладиган ловлаги навлагич 
ѐрдамида йиғиб олинади. Карам бошининг ѐнидаги 
2- 
3 та барглари ҳолдирилиб, ҳолган барглари хул билан юлиб ташланади. 
Сўнгра уруғлик ўсимликларни суғориб олинади-да, силкитилиб, илдизлари 
Тупроқдан мумкин хаҳар тозаланади ва илдизларини ичҳари томонига 
кдратиб, Туп-Туп қилиб Туплаб қўйилади. Уруғ етиштириш учун навга хос 
бўлган, яхши ривожланган ўсимликлар танланади ва ривожланмай ҳолган, 
мажмагил бўлиб усган, ураган боши ѐрилган, зараркунанда ва касалликлар 


билан 
зарарланган 
ўсимликлар 
яроқсизга 
чиқарилади. 
Уруғлик 
ўсимликларни авайлаб, йўлда шикастланишидан эхтиѐт қилиб, сақланадиган 
жойига етказиб берилади. 
1 куб. м. хажмдаги уруғлик ўсимлик оғирлиги 300-400 кг ни ташкил этади, 
1 куб.м, хажмга 140-160 Туп уруғлик жо бўлади. Уруғлик боши билан бирга 
сакданмасдан, балки кесиб олинган ўзаклар ҳолида сақланадиган бўлса, 
омборга бўлган эхтиѐж уч баравар камаяди. Бироқ, уруғликни учки ва ѐн 
томондаги куртаклари билан бирга конус шаклида кесиб олинган ўзаклар 
ҳолида сақлаш уларнинг касалланиши ва қуруқ модда ва хандларини нафасга 
сарфланиши туфайли нобудгарчилик кўпайишига сабаб бўлади. Бундан 
ташҳари, кесиб олинган уруғликлар далада унча яхши ўсиб- унмайди ва уруғ 
ҳосилдорлиги бутун ҳолда сақланган уруғлик ҳосилига ҳараганда камроқ 
бўлиб чиқади. 
Уруғлик омборхонага жойлаб қўйилганидан кейин ―Уруғликни кузда 
танлаш тўғрисида акт‖ тузилади. Уруғликни панжара стеллажлар устига 
қўйиб, хаво ҳарорати - 1 дан то +1°С гача ва нисбий намлиги 90-95% бўлиб 
турадиган шароитда сакдаган маъхул. Сунъий равишда совўтиб туриладиган 
омборхоналар бўлмаганида уруғлик полиэтилен хопланган қонтейнерларга 
солиниб, яхши шамоллатиб туриладиган жойларда сақланади. 
Узоқ сахдаса бўладиган карам навларининг уруғликларини 2-2, 2 м 
қалинликда уюб қўйиб сақлаш мумкин. Бунда уруғлик ригалари бор 
хўтиларга солинади-да, хўтиларни хаво тегиб турадиган қилиб, омборхонага 
жойланади. Уруғлик қонтейнерларда сақланганида қонтейнерлар 3-4 тадан 
қилиб тахлаб қўйилади. Тахлари орасида уруғликни куздан кечириб туриш 
учун 30 см кенгликда ўтиш йўллари ҳолдирилади. 
Сақлаб қўйилади пайтда уруғликлар сараланиб, зарарланган барг ва 
бандларидан тозалаб турилади. Саклаш даврининг охирида омборхонадаги 
ҳаво ҳарорати 5-6°С гача кўтарилади, шунда уруғликлар тўла-тўкис 
генератив фазага ўтиб олади. Ҳарорат кўтарилмайдиган бўлса, ―говлаб 
кетадиган‖ ўсимликлар сони кўпайиб, буларда генератив органлар ўрнига 


вегетатив новдалар пайдо бўлади. Уруғлик қишда сақлаб қўйилади даврда 
наво ҳароратининг қисқа муддатлар давомида кескин ўзгариб туриши 
ўсимлик Тўпгулларида гулларининг ўралиб қолишига, баъзан қўриб 
кетишига олиб келади. 
Мамлакатимизда уруғлик карамни камбаргина қилиб казилган юзароқ 
траишеяларга илдизини пастга қарашиб бир қатор қилиб кумилган ҳолда 
саклаш усули ҳам қўлланилади. Бунда экиш олдидан уруғликни чириган 
баргларидан яхшилаб тозалаб олинади. 
Уруғликни далага олиб чиқиб экишга 2-3 хафта илгари тайѐрлаб 
қўйилади, олдин уни чириган барглари ва ириб келаѐтган илдизларидан 
тозаланади. Ўзаги зарарланган уруғликлар яроқсизга чиқарилади ва 
―Уруғликни баҳорда танлаш тўғрисида акт‖ тузилади. 
Боши каттик бўлиб, ўзоқ саклашга чидайдиган навларнинг ўзагини кесиб 
олиш учун СВК-1000 марҳали станокдан фойдаланилади. Кесиб олинган 
карам ўзаклари униб олиши учун қонтейнерларга солиб қўйилади ѐки 
транспортер ѐрдамида 1,5 м гача баландликдаги узун тойлар ҳолида 
илдизини ичҳарига қарашиб жойлаб қўйилади. Карам ўзаклари кўпи билан 
7°С ҳароратда 1-1,5 хафта давомида шу тариқа ундирилади. 
Уруғликлар ўсиш кўртаги билан бирга кесиб олинган карам ўзаги ҳолида 
ҳам, бутун карам бошлари ҳолида ҳам экилади. Экиш муддатлари кеч куз ѐки 
эрта баҳор. Кузда уруғлик одатда декабр ойида қарор топадиган доимий 
совуқлар бошланиши олдидан экилади. Кузда эқилган уруғлик тезгина ўсиб 
олади ва қишда уни совуқ урмайди. Баҳорги экиш имкони борича барвақт - 
феврал ойининг охирлари ва март ойининг бошларида ўтказилади. Экиш 
кечиқиб кетадиган бўлса, уруғликлар омборхонада турган вақтида ўсиб 
қолади, бу - экиш вақтида куртакларининг муқаррар суратда 
шикастланишига олиб келади. Экиш кечиққанида илик кунлар бошланиши 
билан экиннинг ер устки қисмлари илдизларидан кўра илдамроқ Ўсиб 
боради, шунга кўра ўсимликларда сув танкислиги бошланиб, уруғликларнинг 


қўриб қолишига, омон қолган ўсимликларда эса, ҳосил камайиб кетишига 
олиб келади. 
Уруғлик карам экиш учун шамол яхши ўтиб турадиган, Тупроги унумдор 
участкалар ажратилади. Уруғлик карамни паст ерларга экиш ярамайди, чунки 
иссиқ кунлар бошланиши билан уруғлари тўкилиб, нобуд бўлиб кетади. 
Уруғлик карам экиладиган ерни куздан бошлаб тайѐрлаб қўйилади. Шудгор 
махалида ерга 50-40 т/га ҳисобидан чириган гунг ва гектарига 70-80 кг 
ҳисобидан фосфор ҳамда 50-60 кг ҳисобидан ҳалий солинади. Эгат олишда 
ерга 30-40 кг дан фосфор ва азот берилади. 
Уруғликни экиш олдидан дала узунасига ва кундалангига қараб режалаб 
чиқилади, су игра узунасига олганда режа буйлаб ҳар 70 см оралаб чуқур (30 
см гача чуқурликда) эгатлар олинади. Уруғлик карам эгатларга экилади-да
устига Тупроқ, тортиб, ўсимликнинг атрофи қаттиқ босиб қўйилади. Карам 
бошлари ҳолидаги Уруғлик эгатларга бир-биридан 60-80 см хочириб, кесиб 
олинган ўзаклар ҳолидаги уруғлик эса 40-50 см оралаб экилади. Уруғликни 
плуг ѐрдамида экиш ҳам мумкин. Экиш махалида карам ўзагининг ҳаммаси 
Тупроқха ботиб турадиган бўлишига аҳамият берилади. 
Уруғлик кеч кузда экилганида музлаб қолмаслиги учун устига 8-10 
қалинликда Тупроқ, тортиб қўйилади. Қаттиқ совуқлар ўтиб кетганидан 
кейин баҳорда уруғликнинг устки қисмидаги Тупроқ, енгиллаштирилиб, 1-2 
см ҳалинликда ҳолдирилади. Уруғлик карам бошлари ҳолида эқилган бўлса, 
учки кўртагининг ўсиб чиқишини енгиллаштириш учун баҳорда карам 
бошларининг юзи хочга ухшатиб с ал тилиб қўйилади. 
Экиб қўйилади уруғликка қилинадиган парвариш ишлари чириган 
баргларини олиб ташлаш, қатор ораларини 2-3 марта қультивация қилиш, 
ўсимликлар тагидаги Тупроқ;ни юмшатиб, чопиб к;уйиш, касалликлар ва 
зараркунандаларга қарши кўрашишдан иборат. 
Ер ости сувлари чуқур жойлашган бўзТупроқди ерларда уруғлик карам 5-
7 марта, ўтлоқ, Тупроқди ерларда эса, 4-5 марта сугорилади. Вегетация 


даврининг иккинчи ярмида экинга сув бериш айниқса муҳим. Экин 1-2 марта 
- уруғлик ўсиб келаѐтган ва гуллашга бошлаган маҳалда озиқлантирилади. 
Бунда ҳар сафар гектарига 20- 30 кг ҳисобидан азот ва фосфор берилади. 
Уруғтар мум пишиқлиги даврига кирганида экинни чумчуклардан к;урикдаб 
туриш зарур бўлади, чумчуклар бир неча кун ичида уруғ ҳосилининг 60-80 
фоизини йўқ қилиб юбориши мумкин. 
Экин гулга кириши олдидан навини аниқлаш учун текшириб чикцлади, 
шу текшириш натижаларига қараб навнинг бошқа навлар билан чатишиб 
қолган-к;олмагани тўғрисида фикр юритилади ва тегишли акт тузилади. 
Фазовий изоляцияга риоя қилинмаган бўлса, экин навли экин қаторидан 
чиқарилади. 
Экин уруғлари июн-июл ойларида етила бошлайди. Уларнинг етилиши 
бир текис бормайди, шу муносабат билан уруғларнинг тўкилиб кетишига йўл 
куймаслик учун экин Қўзоқлари сарғайиб, уруғлари мум пишиқлигига 
кириши билан ҳосилни йиғиштириб олиш керак. Йигам 1-2 марта ўтказилади 
ва уруғликлар ҳар сафар Тупининг асосидан кесиб олиниб, кичик-кичик 
богяар қилиб боғланади. Етилган экин туплари ва айрим шохларини танлаб-
танлаб 3-4 мартадан йиғиб олинадиган бўлса, уруғ ҳосили кўпроқ ва сифати 
яхшироқ бўлиб чиқади. Кесиб олинган карам ўсимликлари обдон етилиб 
олиши учун хирмонга ташиб келтирилади ва 8-12 кун давомида қуритиб 
қўйилади. Кейин ypyғ янчиб олинади. 
Уруғлик ўсимликлар уруғлининг намлиги кўп деганда 20-22% бўлган 
маҳалда барабани секинроқ, айланадиган қилиб қуйилган молотилкаларда 
ѐки янчиш барабанининг айланиш тезлигини камайтириш (минўтига 300-400 
мартагача) учун занжирли привод билан таъминланган комбайнларда 
янчилади. Янчилганидан кейин уруғлар шопириб олинади ва намлиги 9% га 
келғунча сушилкаларда қуритилади. Сўнгра тозалаб олинади. Бир Туп 
экиндан ўрта ҳисобда 40-50 г, айрим навларида эса, 200 г гача ypyғ чиқади. 
Уpyғ хосилдорлиги гектарига 500-800 кг. Уруғлик карам ўсимликларининг 
кўпайиш коэффициенти катта бўлади. 1 гектар ердаги уруғлик карам 100-150 


гектар ерга овқатга ишлатиладиган карам экиш учун етарли миқдорда ypyғ 
бера олади.

Download 3.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   122   123   124   125   126   127   128   129   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling