Сабзавот экинларидан мўттасил ва юқори ҳосил олиб туришда маҳаллий


Селекцияси ва уруғчилигининг хусусиятлари


Download 3.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet128/151
Sana03.12.2023
Hajmi3.5 Mb.
#1806389
1   ...   124   125   126   127   128   129   130   131   ...   151
Bog'liq
Сабзавот экинлари селекцияси ва уруғчилиги

Селекцияси ва уруғчилигининг хусусиятлари. Мамлакатимизнинг 
хуруқ ва иссиқ иқлимли шароитларида гул карам уруғларини олиш жуда 
хийин. Шу сабабли бу экинни етиштириш учун бошқа мамлакатлардан олиб 
келинган уруғлардан фойдаланилади. Уруғ олишнинг хийинлиги, баъзида эса 
иложи йўқлиги бизнинг шароитларда гул карам селекцияси билан 


шугулланишга имкон бермайди. Бизда гул карамнинг Бутунроссия 
ўсимликшунослик института Москва бўлимида селекция йўли билан 
етиштирилган фақат битта нави 1962 йилдан районлаштирилган. 
Сўнгти йилларда гул карам мамлакатимизда тобора кўп расм бўлиб 
бормоқда. Ўзимизда етиштирилган навларининг йўқлиги ва уруғларининг 
ўзимизда ишлаб чиқарилмаслиги четдан уруғ келтиришга сабаб булмоқда. 
Голландия, Германия ва Россиядан айнихеа кўп уруғ келтирилади. Бу 
уруғлар мевасининг етилиш муддатлари, Тупининг габитуси, ҳосилининг 
миқдори ва сифати жиҳатидан бир-биридан анча фарқ қилади. Бу навларни 
жуда синчиклаб баҳолаш ва улардан энг яхшиларини ажратиб олиш зарур. 
Тошкент Давлат аграр университетида ўтказилган текширишлар кўрсатиб 
берганидек (Ш. И. Асадов, 1996), немис ва голланд навлари бир мунча 
серяпроқ бўлиб, россия навларига Қараганда кўпроқ миқдорда товар 
бошчалар беради. Лекин улар бошчаларида қуруқ моддалар, кдндлар ва 
асқорбинат кислота Туплаб бориши жиҳатидан россия навларидан кўра 
оркдроқда туради ва нитратларни кўпроқ Туплаб олади. Фрюеренте, Гулман 
деган Голландия навлари (кўчати ўтказилганидан то дастлабки бошчаси 
етилгунича буларнинг биринчисида орадан 54 кун, иккинчисида - 56-57 кун 
ўтади), Раняя грибовская деган россия нави (56-57 кун), Ферстман деган 
немис нави (50-60 кун) ҳаммадан тезпишар ва юқори ҳосилли навлардир. 
Селекция йўли билан ўзимизда гул карам навларини яратиш ва бу экин 
уруғларини етиштиришнинг технологиясини ишлаб чиқиш қишлоқ хўжалик 
фанининг муҳим вазифаси бўлиб ҳисобланади. 
Гул карам устида олиб бориладиган селекциянинг асосий йўналишлари 
экиннинг юқори ҳосилли, тез пишар ва эрта муддатларда экилганида баравар 
етиладиган, касалликлар ҳамда зараркунандаларга чидамли бўлишига 
қарашилган селекциядир. 
Селекция иши ҳар қандай йуналищца олиб борилганида ҳам юқори 
сифатли бошчалар тугадиган навларни етиштириб чиқариш муҳим бўлиб 
ҳисобланади. Гул карам бошчалари наварик ѐки сал яссиланган шаклда, оқ 


ѐки саргиш-оқ тусда, тўқларсиз, каттиккина бўлиши керак. Бошчалари 
Тупида турганида товарлик сифатини 4- 5 кунгача йўкотмайдиган бўлиши 
лозим. Барглари бошчасини офтоб таъсиридан пана қилиб турадиган 
навларни етиштириб чиқариш ҳам ўринлидир, шунда экинни соялашга хожат 
қолмайди. 
Гул карам уруғани олиш юзасидан бизнинг мамлакатимизда тажриба 
орттирилган эмас, лекин айрим ташаббусқорларнинг ўринишлари дурустгина 
натижа берган. Бу экин уруғини олишнинг асосий йўли ўсимликлар 
гуллайдиган ва уруға тўлишиб борадиган даврда хаво ҳарорати ўртача (18-
20°С) ва нисбий намлиги юқори бўлиб турадиган шароит яратишдир. Экин 
уруғлари сентябрда ѐки кўчатлари октябрда эқилиб, пленҳали иншоотларда 
ѐки иситиладиган ойнаванд иссиқхоналарда ўстириб борилганида ана 
шундай шароитларни яратиб, апрел-май ойларида экин уруғларини 
етиштириб олиш мумкин. Мамлакатимизнинг жанубий районларида экинни 
августда очиқ ерларга экиб, апрел-май ойларида уруғини олса бўлади. Экин 
кўчатини баҳорда экиб, тогли шароитларда уруғ етиштириш каттагина 
диққатта сазовардир. Бу усулларнинг ҳаммаси ишлаб чиқариш шароитларида 
ҳали текшириб қурилган эмас, шунинг учун уларнинг аниқлаб олиниши 
керак бўлган томонлари бор. 
Бошқа мамлакатларда гул карам уруғларини етиштириш тажрибасига 
асосланиб туриб, гул карам билан бошқа турдаги карам навлари ўртасида 
фазовий изоляция очиқ, ерларда камида 2000 ва ѐпик ерларда камида 600 м 
буяиши кераклигини кисобга олиш лозим. Уруғлик 70 х 25-27 см схемада 
қатор қилиб экилганида ўсимликларнинг қалинлиги гектарига 50-55 минг 
тупга тўғри келади. Тупроқ намлиги вегетация даврида камида 70-80% 
тўйинган намлик даражасида сақлаб борилади. Карам бошчалари техник 
етуклик фазасига кирганида нав тозалаш, апробация ишлари ўтказилади, 
ғўшшa барглари навга хос ва оқ тусли каттиккина йирик бошча туккан 
ўсимликлар уруғликка танлаб олинади. 
Карам бошчалари юмшаб келаѐтганида уруғликларга шакл берилиб, ѐ 2-4 


та марказий ѐки 5-6 та пастки новдалари қолдирилади. Гул чиқарадиган 
новдаларини синишдан сақлаш учун буларни баъзан козиққа боғлаб 
қўйилади. Уруғликларни мум пишиқлик фазасида (намлиги 45% бзчгганида) 
йиғиб олишга киришилади. Кесиб олинган поялар кичик-кичик 
БОҒ 
қилиб 
боғланади ва бостирма тагида ѐки яхши шамоллатиб туриладиган бинода 20-
25 кун сақланади. Уларни янчиш, уруғини куритиб, тозалаб олиш ишлари 
худди бош карамдагидек қилиб бажарилади. 

Download 3.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   124   125   126   127   128   129   130   131   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling