Сабзавот экинларидан мўттасил ва юқори ҳосил олиб туришда маҳаллий


Download 3.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet129/151
Sana03.12.2023
Hajmi3.5 Mb.
#1806389
1   ...   125   126   127   128   129   130   131   132   ...   151
Bog'liq
Сабзавот экинлари селекцияси ва уруғчилиги

 


13-боб. ИЛДИЗМЕВАЛИ САБЗАВОТЛАР 
 
Илдизмевали сабзавотлардан бизнинг мамлакатимизда карамдошлар 
(Brassicaceae) оиласидан турп, шолғом ва редиска, зирадошлар (Apiaceae) 
оиласидан сабзи, шзфадошлар (Chenopodiaceae) оиласидан ош ловлаги 
экилади. Редискани айтмаганда, бу экинларнинг каммаси икки йиллик 
ўсимликлардир. Хаѐтининг биринчи йилида улар бошча, бзшинча ва асл 
илдиздан иборат илдизмева тугади, иккинчи йилида эса, гул берадиган поя 
чиқариб, гуллайди ва ypyғ беради. Илдизмевали сабзавотлар совуқка 
чидамли ўсимликлар қаторига киради. Ҳароратнинг юқори бўлиши 
карамдошлар оиласига мансуб илдизмеваларга айникса ѐмон таъсир қилади. 
Генератив органлар ривожланиб келаѐтганида ўсимликлар каѐтининг 
илдизмевалар ҳосил қиладиган биринчи йилидагидан кўpa иссиққа бир мунча 
кўпpoқ талабчан бўлади. Ривожланишнинг вегетатив босқичидан генератив 
босқичига ўтиши учун мусбат ишорали паст (2-6°С) ҳарорат 2-4 ой давомида 
таъсир кўpcaти6 турадиган бўлиши керак. Вегетациянинг бошларида ҳарорат 
паст бўлса, илдизмевалар ҳосил бўлмасдан туриб, гул чиқарувчи поялар 
ҳосил бўлиши мумкин, поя чиқариш деб шуни айтилади. Илдизмеваларни 
сақлаб қўйиш даврида паст ҳарорат бўлмаса, булар экилганида гул берадиган 
поялар чиқармайдиган, ypyғ тугмайдиган бўлиб қолади. 
Илдизмевали сабзавотлар ѐруғликка жуда талабчан бўлган узун кун 
ўсимликларидир. Турп, шолғом ва редиска наво ва тупроқ 286 намлигига 
жуда талабчан бўлади. Сабзи билан ловлаги тупроқ намлигига кам талабчан 
экинлардир. Тупроқ, унумдорлигига илдизмевали сабзавотлар унча талабчан 
эмас, лекин механик таркиби жиҳатидан енгил Тупроқҳар уларга кўпроқ 
тўғри келади. 
Мамлакатимизда экиладиган илдизмевали сабзавотлар - четдан 
чангланадиган ўсимликлардир. Турп, Шолғом, редиска уруғларини 
етиштиришда очиқ жойда камида 2000 м ва ѐпик жойларда камида 600 м, 
сабзи ва ловлаги уруғларини етиштиришда эса, тегишлича 2000 ва 800 м 


фазовий изоляция қолдириш керак бўлади. 

Download 3.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   125   126   127   128   129   130   131   132   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling