Сабзавот экинларидан мўттасил ва юқори ҳосил олиб туришда маҳаллий


Download 3.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet130/151
Sana03.12.2023
Hajmi3.5 Mb.
#1806389
1   ...   126   127   128   129   130   131   132   133   ...   151
Bog'liq
Сабзавот экинлари селекцияси ва уруғчилиги

1. Сабзи 
Ботаник 
таснифи, биологик 
ва 
морфологик 
хусусиятлари. 
Селдерейсимонлар - Apiaceae (Соябопгулдошлар - Umbelliferae) оиласига 
мансуб сабзи Daucus L туркуми билан нечта тўрни ўз ичига олади, шулардан 
биттаси маданий сабзи - Daucus carota Z. тури экилади. Бу тур қуйидаги 
иккита кенжа тўрни бирлаштиради: 
1. Барб (Оврупо) сабзиси - ssp. occidentalis (Rubosch. Setch.) - У рта 
денгизга якдн жойлардан келиб чиққан бўлиб, тўртта тур хилни ўз ичига 
олади: ҳаротинли сабзи - var. aurantius Alef. (Нантская, Шантенэ, Геранда, 
Валерия, Ҳаротель нав намуналари); сариқ сабзи - var. sulfurens Alef. 
(Лобберихская нави), оқ сабзи - var. albus Alef (Белая зеленоголовая нави); 
бинафшаранг (антоциан) сабзи - var. atrorubrus Alef. Ҳаротинли навлар 
кўплаб етиштирилади, оқ ва сариқ сабзи навлари эса иигааб чиқариш учун 
аҳамиятга эга эмас. 
2. Шарк (Осиѐ) сабзиси - ssp. orintalis (Rubosch. Setch.) - Афгонистон ва 
унга яқин жойлардан келиб чиққан. Олтита тур хилини бирлаштиради: сариқ 
сабзи - var. schavrovii Mazk. (Мирзон жѐлтая 304; Мшак 195 ва бошқа 
навлар); қизил-бинафшаранг сабзи var. boissierii Schweinf; тўқ-бинафшаранг 
сабзи - var. vavilovii Mazk; оқ сабзи - var. afghanicus (Местная белая, ВИР 
навлари); пушти сабзи - var. rosseus Mazk; қизғиш-сариқ сабзи - var. 
Zhurovskii Setch. (Мирзои красная 228, Мшаки-сурҳ ѐки Мшак розовий, 
Ленинаванская местная ва бошқа навлар). 
Шарк (осиѐ) сабзиси кенжа турига мансуб бўлган сариқ ва қовоқранг 
сабзи ва Fap6 (Оврупо) кенжа турига кирадиган ҳаротинли сабзи навлари 
мамлакатимизда кенг тарқалган. Осиѐ кенжа турига мансуб навлар кеч куз 
муддатларида экилганида кучли шокланиб, илдизмевалар ҳосил қилмайди ва 
хаѐтининг биринчи йилида гул чиқарадиган поя беради. 


Осиѐ кенжа турига кирадиган сабзининг барглари япроқди бўлиб, уч ҳарра 
патсимон кирқилган, Оврупо сабзисининг барглари эса беш ҳарра кирқилган 
бўлиб, япроғининг қирқилиш даражаси ҳар хил (39-расм). Сабзи ўсимлиги 
баргларининг ранги оч яшилдан тўқ яшилгача боради, баъзан бўзранг ѐки 
бинафша ранг тусли бўлади. Барг банди антоциан тусида. Барглари ва барг 
бандлари майин, сийрак еки ҳалин тўқлар билан коштанган. Барг 
гушшаларининг шакли сабзининг нави ва экиннинг қандай шароитларда 
ўстирилаѐтганига қараб жуда ҳар хил бўлади. 
Илдизмевасининг шакли шарсимон, конуссимон, чўзиқ тумтоқ ва ўткир 
учли, дуксимон. Илдизмеванинг шакли, юзасининг хили ва рангининг оч-
тўқдиги экиннинг навига ва қандай шароитларда етиштирилганига қараб ҳар 
хил бўлади. Яхши ишлов берилмаган оғир тупроқди ерларда юзи нотекис 
бўлиб, тарвақайлаб кетган, мажмагил илдизмевалар ҳосил бўлади. 
Ҳароратнинг юқори бўлиши илдизмеванинг калта бўлиб қолишига олиб 
келади. 
39-расм. Сабзи барглари сегментларининг хиллари: 1 - наиггарсимон чўзиқ; 
2 - наштарсимон; 3 - ўткир кдррали; 4 - япроқли барглар. 
Хаѐтининг иккинчи йилида ерга эқилган илдизмевалар бўйи 0,7-1,5 м 
келадиган гул берувчи поялар ҳосил қил ад и. Сабзи кам пояли ва ѐнига 
шоқланган кўп пояли бўлади. Поялар ичи ковол ѐки қиррали, тўқлар билан 
копланган. Ҳар бир шоқи учидан мураккаб Тўпгул - соябоп чиқаради. 
Сабзининг тўпгули - мураккаб соябопи айрим соябопчалардан иборат. 
Соябопчанинг ташқи гуллари бир мунча йирикроқ. Соябопчада 10-60 тача 
гул ҳосил бўлади. Бир Туп уруғлик сабзида 20-50 тача Тўпгуллар бўлади. 
Сабзи майсаларининг пайдо бўлиши, шунингдек николларининг 
ривожланиши жуда секинлик билан боради. Биринчи чин барги майсалари 


пайдо бўлганидан 12-15 кундан кейин пайдо бўлади, илдизмевасининг 
йўғонлашуви'уруғи экилганидан 40-60 кун кейин бошланади. Илдизмеваси 
сабзи майсалари пайдо бўлганидан бошлаб ҳисоблаганда тезпишар 
навларида 80-100 кундан кейин, кечпишар навларида 120-140 кундан кейин 
тўла етилиб олади. 

Download 3.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   126   127   128   129   130   131   132   133   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling