Сабзавот экинларидан мўттасил ва юқори ҳосил олиб туришда маҳаллий


Download 3.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet131/151
Sana03.12.2023
Hajmi3.5 Mb.
#1806389
1   ...   127   128   129   130   131   132   133   134   ...   151
Bog'liq
Сабзавот экинлари селекцияси ва уруғчилиги

Гуллашининг 
биологияси. 
Сабзининг 
гуллаши 
илдизмевалари 
экилганидан 45-46 кундан кейин марказий поясининг соябопларидан 
бошланади. Су игра кейинги тартиб соябоплари гул очади. Ҳар бир соябоп 
доирасида гуллаш четки соябопчадан бошланади. Айрим соябопчанинг 
гуллаши 4-5 кун, Тўпгулнинг очилиб туриши 10-15 кун, бутун ўсимликнинг 
гуллаб туриши эса, 25-30 кун давом этади. Куннинг узун, ҳароратнинг юқори 
ва намликнинг паст бўлиши гуллашни тезлаштиради. 
Сабзи гуллари майда, хушбуй, икки жинсли бўлади. Гул кўрғони тўғри 
шаклда, майда-майда гул барглари бор, булар одатда оқ, баъзан 
288яшилнамо бўлади. Гул кўрғони беш аъзоли, косача барглари редукциял- 
анган. Гулида бешта чангчиси ва иккита устунчаси бор. Тугунчаси пастки
икки уяли, уясида битта урупсўртаги бўлади. Эркак гуллар ҳам, урғочи 
гуллар ҳам учрайди. 
Сабзи гуллари эрталабки соатларда очилади. Улар протерандрик 
гуллардир. Гул чанги етилганида чангчиларининг ипи чузилиб, чангдонлар 
тумшуқчадан нари кочади ва ўша куннинг ўзида қўриб қолади. Чангдонлар 
гулдан чиқишда ѐрилади. Чанг зарраларининг диаметри 13-30 мкм. Тунда 
чангдонлар сўлиб қолади, гул устунчалари тумшуқчасини тўғрилаб, чанг ола 
бошлайди. Шу нарса ҳашаротлар ѐрдамида юзага чиқадиган четдан 
чангланишни таъминлайди. 
Сабзида ўз-ўзига тўғри келмаслик ҳодисаси яхши ифодаланган. 
Протерандрия ҳодисаси яққол ифодаланган бўлгани учун табиий 
шароитларда ўзидан чангланиш ҳодисаси (автогамия) гул доирасида амалда 
юзага чиқмайди. Ўсимлик доирасида гейтеногамия ҳамдан-кам ҳолларда 
кузатилади. Сабзи навлари бир-бири билан ва ѐввойи ҳолда ўсувчи бир 


йиллик формалари билан осон чатишади. Шу муносабат билан селекция 
кўчатхоналари ўртасидаги фазовий изоляция очиқ, ерларда камида 2000 м ва 
ѐпик ерларда 800 м, танланган айрим гуруҳлар ўртасидаги изоляция эса 
камида 100- 500 м бўлиши керак. 

Download 3.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   127   128   129   130   131   132   133   134   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling