Сабзавот экинларидан мўттасил ва юқори ҳосил олиб туришда маҳаллий
Download 3.5 Mb. Pdf ko'rish
|
Сабзавот экинлари селекцияси ва уруғчилиги
2.
Шолғом Ботаник таснифи, морфологик ва биологик хусусиятлари. Овқатта ишлатиладиган ва хашаки Шолғомнинг маълум бўлган барча навлари Brassica rapa L. деган бир турга киради. Бу тур бешта кенжа турга бўлинади. Ҳар бир кенжа тур 38 та нав-типларга бирлаштириладиган бир нечта тур- хиларга бўлинади. М. А. Шабалина фикрига кўра (1979), Шолғом кенжа турларининг таснифи схематик тарзда қуйидагича: 1. Оврупо кенжа тури - уч гуруҳ тур-хиларни ўз ичига олади: Ғарбий оврупонинг қуруқ Шолғомлари, шимолий оврупо шолғомлари ва оддий Оврупо Шолғомлари. Ғарбий Оврупо қуруқ Шолғомларининг илдизмевалари майда ва каттиқ оқ ѐки саргаш рангда, таркибидаги қуруқ моддаларининг миқдори кўп (18%) бўлади. Бўзранг ва қора Шолғом иав-типлари (Тальтовская, Семиголовая Шолғомлари) шунга киради. Шимолий Оврупо Шолғомлари Россиянинг жайдари ва селекция навларидан иборат, илдизмеваси ясси ѐки думалоқ шаклда, серсув бўлади, тез пишарлиги, совуқка чидамлиги, яхши сақланадиган ва гуллаб кетмайдиган бўлиши билан ажралиб туради. Бу гуруҳ иккита тур-хилга бўлинади: сариқ этли Шолғом (илдизмеваси пўстининг ранги Петровская деган нав-намунасида сариқ ва Грабовская деган нав-намунасида бинафша ранг бўлади) ва оқ этли шолғом (илдизмеваси пўстининг устки қисми Ҳарелская зеленоголовая деган нав намунасида яшил ва Ҳарелская деган нав- намунасида бинафша ранг бўлади). Оддий Оврупо Шолғомлари жуда хилма-хил навларни ўз ичига олади, барглари ва илдизмеваларининг морфологик белгилари жиҳатидан анча ҳар ҳил бўлади. Бу гуруҳга мансуб шолғомлар икки хил: сариқ этли ва оқ этли Шолғомлар. Оқ этли Шолғомлар кўп сонли нав-намуналарини ўз ичига олади, шулардан олтитаси асосийлари бўлиб ҳисобланади: Миланская белая, Волнский, Шестинедельний, Норфольский фиолетовий, Полудлинний фиолетоголовий, Остерзумдомский навлари. Сариқ этли Шолғомлар овқатта ишлатиладиган, хашаки ва универсал Шолғомларни бирлаштиради. Булар қаторига кирадиган асосий нав-намуналар - Майская желтая, Золотой шар, Бортфельский навларидир. 2. Кичик осиѐ кенжа тури - барги ўзига хос тарзда тузилган, илдизмевалари ҳар ҳил шаклда, майда, эти оқ; ва аччиқ бўладиган кичикроқ навлар гуруҳини ўз ичига олади. 3. Ироқ, кенжа тури - икки тур-хилга: яшил бошли оқ, Шолғом ва бинафшаранг бошли оқ шолғом деган хиларга бўлинади. Илдизмеваларининг эти оқ;, шакли яссидан тухумсимон шаклгача, сақлаб қўйиладиида яхши турмайди. 4. Марказий осиѐ кенжа тури - тўрт гуруҳ тур-хиларни: ўрта осиѐ, Ғарбий хитой, афгон ва хинд тур-хиларини бирлаштиради. Ўзбекистонда районлаштирилган Самарқанд жайдари Шолғоми билан Наманган жайдари Шолғоми деган навлар марказий осиѐ Шолғомлари кенжа турига киради, буларнинг барглари тўқлар билан бироз копланган, илдизмевалари ясси ѐки ясси-думалоқ, эти оқ, пўсти пушти ва оқ; рангда, бош томони яшил бўлади. 5. Япон кенжа тури - жуда хилма-хил навларни ўз ичига олади. Илдизмевалари силлиқ, яссидан то думалоқ-тухумсимон шаклгача бўлиб, эти оқ ва жуда мазали, Шолғомларга хос галати таъми йўк. Бу навлар тезпишарлиги билан ажралиб туради. Шолғом навлари морфологик белгилари жиҳатидан жуда ҳам ҳар ҳил. Ғўшша барглари тиккасига, ѐтикроқ бўлиб ва ер багарлаб ўсадиган бўлиши мумкин. Баргларнинг ранги оч яшилдан тўқ яшилгача, улар яхлит япроқди ѐки лирасимон-патсимон кирқилган, катта-кичиклиги, шакли-шамойили, нечоғлик кирқилганлиги ва тўқлар билан копланганлиги, устки ва ѐн бўлакларининг сони жиҳатидан ҳар ҳил бўлади. Ён бўлакларининг сони бир жуфтдан етти жуфтгача боради. Илдизмевасининг устки қисми бинафшаранг бўладиган навларнинг барг бандлари одатда антоциан тусига киради, илдизмевасининг устки қисми яшил бўладиган навларда барг бандлари ўсимлик ноқулай шароитларга тушиб қолган махалларда оч антоциан тусига кириб қолиши мумкин. Илдизмевасининг шакли яссидан конуссимон ва чўзиқ шаклгача. Илдизмевасининг таги ичига ботган ѐки наварик бўлиши мумкин. Пўсти оқ, сариқ, турли тусдаги қизил рангда бўлади. Баъзи навларда илдизмевасининг устки ва пастки қисмлари ҳар ҳил рангда, чунончи устки қисми (ер устки қисми) яшил, бинафшаранг, қизил, пушти ' бўлиши мумкин. Эти оқ, оч сариқ ва сариқ тусда бўлади. Шолғомнинг майсалари пайдо бўлганидан то етилгунича тез пишар навларида орадан 60-70, ўрта пишар навларида - 70-90 ва кеч пишар навлари - 90 кундан ортиқроқ вақт ўтади. Шолғом илдизмевалари қишда сақлаб қўйилиб, кейин экилганида Хаѐтининг иккинчи йилида бўйи 0,5 м дан 1,5 гача борадиган гул берувчи поялар чиқаради. Ўрта осиѐ кенжа турига кирадиган навлар мўътадил иқлимли кенгликларда хаѐтининг биринчи йилида гуллайди ва илдизмевалар ҳосил қилмайди. Download 3.5 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling