Сабзавот экинларидан мўттасил ва юқори ҳосил олиб туришда маҳаллий


 Турп  Ботаник таснифи, морфологик ва биологик хусусиятлари


Download 3.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet142/151
Sana03.12.2023
Hajmi3.5 Mb.
#1806389
1   ...   138   139   140   141   142   143   144   145   ...   151
Bog'liq
Сабзавот экинлари селекцияси ва уруғчилиги

4. Турп 
Ботаник таснифи, морфологик ва биологик хусусиятлари. Турп 
Raphanus туркуми, R. sativus L. турига киради. Турпнинг 1700 дан кўра 
ортиқроқ, нав намуналарини ўрганиш асосида J1. В. Сазонова томонидан 
таклиф этилган туричи таснифини ботаниклар билан сабзавоткорлар ҳозир 
кўп роқ эътироф этишади. Бу таснифга кўра R. sativus L. тури учта кенжа 
турга бўлинади, шу кенжа турларнинг ҳар бири бир нечтадан тур-хиларни ўз 
ичига олади. 
1. Оврупо кенжа тури - subsp. sativus Sazón. - Оврупо, Сибир, Олдинги 
Осиѐ, Шимолий Африка, Шимолий ва Жанубий Америка, Австралия 
навларини бирлаштиради. Булар бир йиллик ва икки йиллик ўсимликлар 
бўлиб, илдизмева тугадиган, лирасимон кирқилган барглар чиқарадиган 
бўлади, мевалари бугимларга булиимаган қўзоқчалар. Бу кенжа тур иккита 
тур-хилни - ѐзги ва қишки оврупо турплари тур-хилини ўз ичига олади. 
Ёзги оврупо турплари вегетация даври 40-60 кун ва репродуктив даври 
100-120 кун давом этадиган бир йиллик ўсимликлардир. Ғўшшасида бўйи 30 
см гача борадиган 6-11 та барги бўлади, илдизмевасининг оғирлиги 200 г 


гача етади, шакли думалоқ ѐки ярим чўзиқ, пўстининг ранги оқ ѐки пушти-
қизил. 
Қишки Оврупо турплари вегетация даври 90-100 кун, репродуктив даври 
110-120 кун давом этадиган икки йиллик ўсимликлар. Ғўшшасида бўйи 60 см 
гача борадиган 6-11 та барги бўлади. Илдизмевасининг оғирлиги 600 г гача, 
200 кунгача сақланиб туради, шакли ясси, конуссимон, думалоқ 
цилиндрсимон, эти оқ. 
2.  Хитой кенжа тури - subsp. sinensis (Mill.) Sazón. - Жанубий- шаркий 
ва марказий осиѐ навларини бирлаштиради. Илдизмева тугадиган ѐки 
тугмайдиган бир йиллик ва икки йиллик ўсимликлардир, барглари яхлит 
лирасимон япроқҳарга булинган ѐки кирқилган, мевалари бугимларга 
булинган ѐки булиимаган қўзоқчалар. Икки тур-хилни: мойли турп ва лоба 
турп тур-хиларини ўз ичига олади. 
Мойли турп илдизмева тугмайдиган бир йиллик ўсимликдир. 
Уруғларидан мой олинади ва кук озуқа тариқасида молларга берилади. Лоба, 
яъни хитой турпи бир йиллик ва икки йиллик ўсимликлар бўлиб, 
илдизмевалар тугади, вегетация даври 70-90 кун, репродуктив даври 120 
кунгача давом этади. Ғўшшасида бўйи 25 см гача борадиган 10-12 тадан барг 
бўлади. Илдизмевасининг оғирлиги 500 г гача, муссонли районларда баъзи 
навларида 10 кг гача бўлади. Илдизмевалари унча ўзоқ турмайди, 150 
кунгача сақланади. Беш хил гуруҳни ўз ичига олади: оқ турп (Шимолий ва 
Жанубий Хитой навлари), яшил турп (Шимолий Хитой, Қорея, Козогастон, 
Россия Приморье ўлкасининг навлари, илдизмеваси калта цилиндрсимон 
шаклда, оқ бош томони яшил бўлади), юраксимон-қирмизи турп (Шимолий 
Хитой ва Крзогастон навлари, илдизмевалари тухумсимон шаклда бўлиб, 
этининг ўрта қисми қирмизи ранг, четки қисми оқ), пушти-қизил турп 
(Шимолий Хитой, Қорея, Марказий Осия, Козогастон, Навказ орти, Россия 
Приморье ва Хабаров ўлкаларининг навлари), бинафшаранг турп (баргларида 
тўқлар бўлмайди). 


3.  Япон кенжа тури - subsp. japhanistroides (Makino) Sazón, ѐки дайқон. 
Бир йиллик ўсимлик илдизмевалари оқ, таѐкчасимон, цилиндрсимон, 
конуссимон, тухумсимон ѐки думалоқ шаклда, диаметри 5 см дан 60 см гача. 
Барглари камбар лирасимон, 16-20 жуфт ѐн япроқҳарига булинган (40-расм), 
қўзоқчалари белбогаи. Бу кенжа тур Япония ва Шарқий Осиѐда тарқалган, 
икки тур-хилни: кечпишар кузги-қишки турп билан ѐзги-баҳорги япон 
турпини ўз ичига олади. 
Кечпишар кузги-қишки турп ғўшшасида 16-40 та барг бўлади. 
Илдизмевалари оқ оғирлиги 0,5 кг дан 16 кг гача, шакли думалоқдан то чўзиқ 
шаклгача. 
Баҳорги-ѐзги япон турпида вегетация даври 40-60 кун, репро- дуктив 
даври - 110-120 кун давом этади. Еушшаси 5-20 та баргдан иборат
илдизмеваси 0,1-1,1 кг оғирликда, оқ ва қизил бўлади (оқ ва қизил турп). 
У ѐки бу кенжа турга мансуб тур-хилнинг ҳар бири бир нечтадан нав-тип 
ва навларга эга бўлиб, булар маълум районларда тарқалгандир. 
Қуруқ, иссиқ иқлимли Ўзбекистон шароитларида асосан хитой кенжа 
турига мансуб навлар экилади (хитой турпи ва яшил турп). Ёзда хаво 
ҳарорати кўтарилиб, нисбий намлиги камайиб кетганида бу навлар 
илдизмеваларининг товарлик сифатлари ва мазаси анча ѐмонлашади. Шунинг 
учун улар кечки ѐз муддатларида (июлнинг охирлари ва августнинг 
бошларида) экилади. 

Download 3.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   138   139   140   141   142   143   144   145   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling