Сабзавот экинларидан мўттасил ва юқори ҳосил олиб туришда маҳаллий
Селекциясининг йўналишлари, дастлабки материали ва методлари
Download 3.5 Mb. Pdf ko'rish
|
Сабзавот экинлари селекцияси ва уруғчилиги
Селекциясининг йўналишлари, дастлабки материали ва методлари.
Ўзбекистонда турп экинининг нав таркиби анча камбағал. Мамлакатимизда 1946 йилдан бошлаб турпнинг ҳалқ; селекцияси йўли билан етиштирилган Маргеланская деган нави, 1992 йилдан бошлаб эса, Ўзбекистон сабзавот- полиз экинлари ва картошкачилик илмий-текшириш институтида Андижон вилоянидаги жайдари намунадан селекция йўли билан етиштирилган Андижанская 9 нави районлаштирилган. Бу иккала нав мазаси жиҳатидан жуда маъхул ва кщори ҳосиллидир. Улар истеъмолчиларнинг талабларини тўла хондиради ва янги навлар яратиш заруратини унча кескин қилиб қўймайди. Бироқ, жаҳонда турп хиларининг жуда кўплиги, хусусан 14 тур- хили ва 1700 дан ортиқ навлари борлиги бу экин ассортиментини анча кенгайтиришга имкон беради. Ўзбекистон ўсимликшунослик илмий-текшириш институтининг тадқиқотлари кўрсатиб берганидек япон тўрни - дайқон навлари мамлакатимиз шароитларида серҳосил бўлиб ҳисобланади, улар августнинг иккинчи ярмида эқилиб, октябрда йиғиб олинганида гектариқан 50-60 т гача ҳосил беради. Бу турп ўзига хос мазага эга бўлиб, бир йўла турп ва редиска мазасини беради. Хитой ва Қорея яшил турпининг навлари ҳам Ўзбекистонда дуруст (30 т/га) ҳосил беради, буларнинг вегетация даври районлаштирилган навларнинг вегетация давридан фарқ, кдлмайди. Россия, Дания, Германия ва АҚШ дан келтирилган Оврупо қишки турпи навлари бир мунча кеч пишардир, лекин булар ҳам Юқори ҳосилли бўлиб ҳисобланади (40 г/га). Бу навларнинг илдизмевалари сақлаб қўйилганида яхши туради, шу тур-хилга кирадиган қора турплар эса, дурустгина шифобахш хоссаларга ҳам эга. Турп устида олиб бориладиган селекция ишининг асосий вазифаси ҳосилдор ва шу билан бирга эти қаттиқ, нокдек бўлиб турадиган, таркибидаги витаминлари, қанд моддалари кўп бўладиган, касалликларга ва айнаб кетишга чидамли бўлган навларни яратишдир. Турп селекциясининг муҳим йўналиши илдизмевалари сақлаб қўйилганида яхши турадиган навларни етиштириб чиқаришдир. Турп устида олиб бориладиган селекция ишининг жуда ҳам истиқболли йўналиши генга алоқадор эркак стерилликка эга бўлган формалардан фойдаланиб туриб, биринчи авлод гетерозис дурагайларини олишдир. Масалан, Японияда гетерозис дурагайлар экиладиган турп сортиментининг 80 фоиздан кўра кўпрогани ташкил этади. Бу мамлакатда йил сайин 15-20 та янги гетерозис дурагайлар етиштириб чиқарилади. Жаҳонда турп навлари жуда кўп бўлганлиги муносабати билан селекция ишининг асосий методи маҳаллий шароитларга жуда яхши мослашган навларни етиштириб чиқариш ва оилавий ҳамда ялпи танлаш усулларидан кўп қайталаб фойдаланиш йўли билан уларни яхшилагццан иборат бўлиши керак. Полиплоидия, сунъий мутагенез, тўкималар культураси ва тур ичида дурагайлаш методлари билан селекция популяцияларини яратиш ҳам мумкин. Оврупо кенжа тўрининг Югославиядан келтирилган Эмиска бела, Мисрдан келтирилган Ҳарвипгали навлари, хитой кенжа тўрининг Қореядан келтирилган Букенробхаль нави, япон кенжа тўрининг Миясигэ Оснага, Миясигэ Сафўто навлари хўжалик ва биологик жиҳатдан фойдали бўлган бир ханча белгиларни ўзида мужассам қилган дастлабки материал ўрнида хизхмат қилиши мумкин. Юқори ҳосиллиқка қаратилган селекция учун япон кенжа тўрининг Коби Миясигэ Нагофўто, Ямато Широагира, Миясигэ Сафўто, Миясигэ Оснаго, Кирабўто навлари дурустгина дастлабки материал бўлиб ҳисобланади, булар ҳосилдорлиги жиҳатидан районлаштирилган навлардан 2-3 баравар устун туради. Юқори ҳосиллиқка қаратилган селекцияда хитой кенжа тўрининг Хитойдан келтирилган К-829, Лу-бадин, Қореядан келтирилган К-1913 Лоба, Афгонистондан келтирилган жайдари Лоба, Козогастондан келтирилган К- 1979, шунингдек Букенробхаль навлари кагтагина дикхатга сазовардир, булар ҳосилдорлиги жиҳатидан районлаштирилган навлардан 1,5-2 баравар устун келади. Оврупо кенжа тури орасида Югославиядан келтирилган Зимска бела, Мисрдан келтирилган Дарвишали навлари бу мақсадлар учун анча бои келади. Тезпишарликка қарашилган селекцияда Оврупо кенжа тўрининг Нерис, Одессия летняя, Суҳарушка, хитой кенжа тўрининг Мисрдан келтирилган жайдари нави, Букенробхал ва Қореядан келтирилган Лоба, япон кенжа тўрининг Миура навлари дастлабки материал тарикдсида ишлатилиши мумкин. Буларнинг орасида Мисрдан келтирилган жайдари нав билан Нерис деган нав ҳаммасидан кўра тез пишардир (46-49 кунда етилади). Ўзбекистон ўсимликшунослик илмий-текшириш институтининг коллекциясида илдизмеваларнинг таркибидаги қуруқ моддалар ва витаминлар миқдорини кўпайтириш, шунингдек сақлаб қўйишга чидамлигини оширишга қарашилган селекция учун дастлабки материал бўла оладиган манбалар ҳам бор. Россиядан келтирилган Нежная, Хитойдан келтирилган Син-ли-мэй ва Синто Лоба деган кам ҳосилли навлар илдизмеваларининг таркибида қуруқ; моддалар (10,7-11,1%) ва асқорбинат кислота миқдори кўп (3-39,4 мг/%) бўлиши билан ажралиб туради. Мисрдан келтирилган юқори ҳосилли Дарвишали навида ҳам бу моддалар андоза навдагидан кўра кўпроқ (10% ва 29,4 мг/%) бўлиши аниқланган. АҚШ дан келтирилган Роунд блэк ва Дарвишали навлари сақлаб дуйилганида ҳаммадан кўра яхшироқ, турадиган навлар бўлиб ҳисобланади. Турп селекциясида дурагайлаш усулини қўлланиш йўли билан фойдали белгиларнинг бир қанчасини янги навга жо қилишга эришса бўлади. Бошқа илдизмевали ўсимликлар сингари, турпда ҳам эркин ҳолда ѐки сунъий йўл билан четдан чанглатиш усулини қўлланиш, туйинтирувчи ва босқичма- босқич чатиштириш усулларидан фойдаланиш мумкин. Чатиштиришда генга алоқадор эркак стерилликка эга бўлган ва ўзи ўзига тўғри келмайдиган формалардан фойдаланиш ўринлидир. Тургща илдизмеванинг бир мунча тўқ ранги очроқ ранги устидан доминант бўлади. Белгиларининг кўпчилиги наслдан наслга оралиқ ҳолда ўтиб боради. Чатиштириш, оилавий ва ялпи танлаш усулларининг техникаси, турп селекциясида авлоднинг хўжалик-биологик белгиларига баҳо бериш методлари бошқа икки йиллик илдизмевали ўсимликлар хусусида қўлланиладиган техника ва методлар билан бир хил. Download 3.5 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling