Сабзавот экинларидан мўттасил ва юқори ҳосил олиб туришда маҳаллий
Селекциясининг йўналишлари, дастлабки материали ва методлари
Download 3.5 Mb. Pdf ko'rish
|
Сабзавот экинлари селекцияси ва уруғчилиги
Селекциясининг йўналишлари, дастлабки материали ва методлари.
Марказий осиѐ кенжа турига кирадиган Шолғомнинг ватани Ўзбекистондир. Мамлакатимиздаги жуда хилма-хил шолғом навларидан ана шу кенжа турга мансуб бўлган навлар маҳаллий шароитларга ҳаммадан кўра кўпроқ мослашган. Шу муносабат билан Шолғом селекцияси бизда кенг қалампирда олиб борилган эмас ва 1949 йилдан бошлаб республикада Самарқанд жайдари Шолғоми билан Наманган жайдари Шолғоми районлаштирилган. Фаргона волиси ва Зарафшон воқасининг аҳолиси томорқа участкаларида ҳалқ, селекцияси йўли билан етиштирилган бошқа нав-популяцияларни ҳам экади. Бироқ, Ўзбекистон ўсимликшунослик илмий-текшириш институтининг тадқиқотларидан маълум бўлганидеқ мамлакатимизда Шолғом сортименти кенгайтирилиши керак. Россиядан келтирилган эти сариқ ва майин, аччиғи камроқ бўладиган Петровская, шунингдек Дания билан Канададан келтирилган ва юқори ҳосилли бўлиб, сақлашга яхши чидайдиган ҳамда тўйимли илдизмевалар берадиган бинафшаранг бошли Миланская сингари навлар энг истиқболли навлар бўлиб ҳисобланади. Шолғом устида олиб бориладиган селекция ишининг асосий вазифаси зараркунанда ва касалликларга яхши бардош берадиган, илдизмеваларининг озиқдик хоссалари, мазаси ва товарлик хусусиятлари юқори бўлган, сақлаб қўйилганида яхши турадиган юқори Ҳосилли навларни етиштириб чиқаришдир. Шолғом кўп экилмайдиган, маҳаллий материал эса, бой бўлганлиги муносабати билан полиплоидия, сунъий мутагенез, тўқималар культураси ва ген инженериясидан фойдаланиб, мураккаб усуллар билан дастлабки селекция популяцияларини яратиш, гарчи мумкин бўлса-да, лекин бунга зарурат йўқ. Шолғом селекциясида дастлабки материал тариқасида жайдари навлар ва жаҳон коллекциясидаги нав-намуиалардан фойдаланиш керак. Ҳозирги вақтда селекциянинг асосий методи оилавий ва ялни танлаш усулларидан фойдаланиб туриб, жайдари навларни яхшилашдан иборат бўлмоғи керак. Юқори ҳосиллиқка қаратилган селекцияда ишмолий Оврупо ва оддий Оврупо Шолғомлари тур-хиларига кирадиган навлар яхши дастлабки материал бўлиб ҳисобланади. Буларнинг энг яхшилари Петровская, Сақалинская, Местная из Хакасси, Местная из Красноярского края, К-1071, К-1073 деган навлардир, булар районлаштирилган навларга Қараганда 25-45 % кўп ҳосил беради. Тезпишарликка қаратилган селекцияда Наманган жайдари шолғоми, Россиянинг Уралская, Голландиянинг Оли вайт Флэт деган навлари дурустгина дастлабки материал бўлиб хизмат қиш иши мумкин, буларнинг майсалари найдо бўлганидан то илдизмевалари етилиб, йиғиб олишга тайѐр бўладиган вегетация даври 60-62 кунни ташкил этади. Таркибидаги қуруқ, моддалар ва асқорбинат кислотани кўпайтиришга қаратилган селекцияда Самарқанд маҳаллий шолғоми, Петровская, бинафшаранг бошли Миланская навларидан дастлабки материал сифатида фойдаланиш мумкин. Келажакда турлараро чатиштиришдан олинган дурагай формалардан Шолғом селекциясида дастлабки материал тарикдсида фойда- ланса бўлади. Шолғом навларини чатиштириш техникаси карамдаги билан бир хил, чунки булар гулларининг тузилиши бир-бирига яқин. Чатиштириш учун ота-она жуфтларини танлаш ва наслини баҳолашда биринчи авлод дурагайларида илдизмеванинг оқ эти сариқ, тусли этидан доминант бўлишини ҳисобга олиш зарур. Рушша баргларнинг шакли, вегетация даврининг муддати ва шунга ўхшаш бошқа кўпгина белгилар оралиқ тарзда наслдан наслга ўтиб боради. Дурагай авлод етиштириш ва яратилаѐтган навларнинг морфологик белгиларини бир хилда қилиб олишга оилавий ва ялни танлаш усулларини кўп қайталаб қўллаЕ1ИШ йўли билан эришилади. Танлаш техникаси сабзидаги билан бир хил. Шолғом устидаги селекция ишида ўсимликларнинг морфологик ва хўжалик-биологик белги ҳамда хоссаларига баҳо бериш ҳам худди илдизмевали бошқа ўсимликлардаги билан бир хилда олиб борилади. Download 3.5 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling