Сабзавот экинларидан мўттасил ва юқори ҳосил олиб туришда маҳаллий


Download 3.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet137/151
Sana03.12.2023
Hajmi3.5 Mb.
#1806389
1   ...   133   134   135   136   137   138   139   140   ...   151
Bog'liq
Сабзавот экинлари селекцияси ва уруғчилиги

УруғшунослигиОш ловлагининг меваси кўсакча. Ғуж бўлиб турган бир 
гуруҳ, гулларнинг гулкўрғонлари бир-бирига қўшилиб, мева ѐнларига 
айланади. Етилганида уҳар қаттиқдашиб, 2-5 та ва бундан кўра кунроқ, 
мевачалардан ташкил топган каттик Тупмева - коптокча х;осил қилади (бир 
уруғли формалари бунга кирмайди). Ловлаги уруғлари ялтироқ қизгиш-
жигарранг пўст билан қ01шанган бўлиб, буйраксимон шаклда. Коптокчалар 
нисбатан йирик бўлиб, диаметри ўртача 3-4 мм га боради, 1000 дона 
коптокчанинг оғирлиги 20 г келади ѐки қанд ловлаги билан ҳашаки 
ловлагидагига кдраганда бир ярим баравар камроқ; бўлади. Коптокчаларнинг 
шакли ногугри, бурчакли. Юзаси боғлик-думбоқчали. Ранги бўзранг. 
Бир қилограммда 50-90 минг дона коптокча бўлади. 1 куб м уруғ оғирлиги 
150-210 кг ни ташкил этади. 
Уруғ куртак уруғланган пайтдан то уруғлари етилгунича ош ловлагида 
орадан 60-70 кун ўтади. Уруғлар шаклланиб оладиган босқич 20-25 кун 
давом этади. Шу босқичнинг охирларига келганда уруғларнинг намлиги 87-
78%, унувчанлиги нулга тенг бўлади. Уруғларнинг тўлишиб бориш босқичи 
20-25 кун давом этади. Бу босқичнинг охирларига келиб уруғларнинг 
намлиги 78-57% гача тушади, уруғлар 36% гача унувчан бўлиб қолади. 
Етилиш босқичи 15-25 кун чузилади. Мум пишиқлиги фазасининг 
охирларига келиб уруғлар намлиги 57-48% гача тушади, унувчанлиги эса
ортиб, 85% га етиб киради. Ана шу вақтда уруғликларни йиғиштириб олиб, 
кейин қўшимча етилтиришга қўйиш мумкин. Тўла биологик етуклик 


фазасида уруғлар намлиги 48-43% бўлади, унувчанлиги эса энг юқори 
даражага - 85-95% га етади. 
Уруғлик ош ловлагини йиғиштириб олишнинг энг маъқул, яъни оптимал 
муддати мум пишиқлик фазасидир, бу даврда уруғларининг намлиги 55-50% 
ни ташкил этади ва 70-75 фоиз ўсимликлардаги коптокчаларнинг 25-35 
фоизи бўзаришига киради. Бу давр уруғлар 60-70 кунлик бўлган даврга Тўғри 
келади. Уруғ намлиги 55-50% бўлиб турган даврда йиғиштириб олинган 
уруғликларни 5-7 кун давомида қўшимча етилтириб қўйиш керак. Қўшимча 
етилтирилганидан кейин уруғларнинг унувчанлиги 95-98% га етиб қолади. 
Уруғликларнинг қўриб, бўзариб қолган коптокчалари поясидан осон 
ажраладиган бўлганида уларни янчиб олишга киришилади. Уруғлар намлиги 
бу вақтда 20-25% ни ташкил этади. 
Биринчи нав тоифасидаги ош ловлаги уруғларининг нав тозалиги к амида 
98%, иккинчи нав тоифасидаги уруғларнинг тозалиги - камида 95% ва 
учинчи нав тоифасидаги уруғларнинг тозалиги - камида 90% бўлиши керак. 
Учинчи нав уруғлардаги бошқа нав ва тасодифий дурагай уруғларининг 
аралашмаси 2% дан ортмаслиги лозим. Экинбошшк сифатлари жиҳатидан 
олганда, биринчи синф уруғларида унувчанлик камида 80%, тозалик камида 
97% ва бошқа ўсимликлар уруғларининг аралашмалари кўпи билан 0,5% 
бўлади, иккинчи синф уруғларида бу рақамлар тегишлича 60, 94 ва 1% ни 
ташкил этади. Ош ловлаги уруғларнинг кондицион намлиги 14%. Уруғлар 
унувчанлиги 4-5 йил давомида етарли даражада сақланиб туради. 

Download 3.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   133   134   135   136   137   138   139   140   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling