Сабзавот экинларидан мўттасил ва юқори ҳосил олиб туришда маҳаллий
Download 3.5 Mb. Pdf ko'rish
|
Сабзавот экинлари селекцияси ва уруғчилиги
Редиска уруғчилиги. Редиска уруғлари етиштиришда бу экинни қайта
экиб ва қайта экмасдан туриб ўстириш усуллари қўлланилади. Уруғчилик ишлари учун қайта эк иш усули билан етиштирилган ва ўсиб турган ерида нав назоратидан ўтган элита ѐки биринчи нав уруғлари ишлатилади. Экинни қайта экиб уруғ етиштиришда кўпинча очиқ ерга баҳорда уруғ экилади-да, илдизмевалари етилганидан кейин уларни танлаб олиб, бошқа жойга кўчириб экилади. Гоқо уруғни очиқ ерга кузда экиб, илдизмевалар ноябр ойининг биринчи 10 кунлиги ичида йиғиштириб олинади-да, уларни қишда сақлаб қўйиб, баҳорда яна очиқ ерларга экилади (эрта пишар навларнинг уруғлари кузда илдизмевалар йиғиштириб олинадиган махалдан 30-35 кун, кечпишар навларнинг уруғлари эса, 50-55 кун илгари экилади). Қайта ўстириш учун экинни эрта баҳорда экишда уруғлар мумкин Қадар барвақт - феврал ойининг охирлари - марта ойининг бошларида (далага чиқиш учун биринчи имкон тугилиши билан) очиқ, ерларга экилади. Уруғлик ўсимликлар нечоғлик барвақт экиладиган бўлса, уруғ ҳосилдорлиги шунча юқори бўлади, чунки ўсимликларнинг гуллаши ва уруғ тугиши учун ѐзги юқори ҳароратлардан кўра баҳорги ўртача ҳароратлар кўпроқ қулай бўлади. Уруғлик эрта баҳорда экилганида уни парваришлаб бориш технологияси овқатга ишлатиладиган редиска етиштиришда қўлланиладиган технология билан умуман бир хил. Биринчи чин барг чиқиши билан экин қаторларида ягоналаш ишларини ўтказиш ва кейин экинга озиқа бериш тавсия этилади. Бунда гектарига 200 кг ҳисобидан суперфосфат ѐки 100 кг ҳисобидан аммофос, 150 кг хдсобидан аммиакли селитра ва 50 кг ҳисобидан ҳалийли уғит солинади. Илдизмевалар ялпи техник етуклик даврига етганида экин апробациядан ўтказилади-да, кейин илдизмеваларнинг товар бўладиганлари ва шакли билан ранг-туси жиҳатидан навга хос бўлганлари ажратилади. Ажратиб олинган илдизмеваларнинг марказий баргларидан 1-2 таси қолдирилиб, бошқалари кесиб ташланади. Бажарилган шу иш юзасидан акт тузилади, уруғликларни баҳорда танлаш тўғрисидаги бу актда ўстирилаѐтган нав орасида аралашмалар йўк қилингани кўрсатиб қўйилади. Дастлабки икки йиғимдан олинган энг қимматли илдизмеваларгина уруғликка қолдирилади. Элита учун уруғлик илдизмевалар факдт биринчи йиғимда олинади. Уруғлик илдизмевалар йиғиб олинган кунининг ўзида экиладиган бўлса, яхшироқ тутиб олади ва уруғ ҳосилдорлиги ҳам юқорироқ бўлади. Илдизмевалар кейинроқ экиладиган бўлса, уларни тешиб-тешиб қўйилади полиэтилен қопларга солиб, салқин омборхонада сақлаш керак. Бундай шароитларда илдизмевалар кўпи билан 6-7 кун сақланади. Уруғлик редиска илдизмевалари экиладиган участка олдиндан танланиб, тайѐрлаб қўйилади. Бунинг учун Тупроги енгил бўлиб, 2-3 йилдан бери карамдошларга мансуб экинлар экиб келинган участка танланади. Уни куздан бошлаб тайѐрлаб борилади. Кузги шулгор маҳалида ерга 20-30 т/га дан чириган гунг солинади. Бундай гунг бўлмаса, ернинг ҳар гектарига 300- 400 кг дан суперфосфат ва 60-100 кг дан ҳалий хлорид берилади. Баҳорда экиш олдидан гектарига 100-150 кг дан суперфосфат ѐки 50-70 кг дан аммиакли селитра солинади. Сўнгра майдон бороналанади. Уруғлик редискани трактор оқучниги билан экиш учун эгатлар олинади. Уруғликни эгатларга ҳово булут бўлиб турган махалда, шунда ҳам нам кўтарилиб чиқадиган чизиқ дамида турадиган қилиб эгатларга эккан маъқул. Бунда уни Тупроқ, билан зич бостириб қўйилади. Экиш схемаси 70 х 20 см бўлганида уруғлар ҳосили ҳаммадан кўп бўлиб чиқади. Экилган уруғлик редиска тутиб олиб, ер усти қисми ўсишга бошлаганидан кейин қатор оралари қультивация қилиниб, уларга биринчи озуқа берилади. Кейин экинга ҳар сафар сув берилганидан сўнг суғориш эгатлари қультивация қилиб борилади. Экин шоналаши олдидан иккинчи марта озиқлантирилади. Бунда ерга 70-100 кг/га дан аммофос ва 50-70 кг/га дан ҳалийли у гит солинади. Гуллаши олдидан уруғлик редиска ўтоқ қилиниб, қатор оралари сўнги марта юмшатилади ва суғориш эгатлари олинади. Шу билан бир вақтда уруғлик экиннинг нави текшириб чиқилади-да, текшириш натижалари тегишли акт билан расмийлаштирилади. Экин қийғос гуллайдиган, уруғлари шаклланиб, тўлишиб борадиган даврларда уни тез-тез сугориб турилади. Шунда ѐзги хораратларнинг тапти кдйғиб, хавонинг нисбий намлиги ортади, бу эса, ўсимликларнинг яхши уруғланиши ва йирикроқ уруғлар тугишига ѐрдам беради. Редиска уруғлари мум пишиқлиги даврига кириб келаѐтган махалда Худди турп уруғлари сингари йиппнтириб олинади. Редиска қўзоқлари чатнаб, ѐрилмайди, шунга кўра йиғим бир сидра ўтказилади. Уруғлик редискани бир мунча эрта муддатларда экиб олиш учун хорижий мамлакатларда уларни пленҳали қишки ѐки баҳорги иссиқхоналарда ўстирилади. Бу усулни бизнинг мамлакатимизда Ҳам бемалол қўлланиш мумкин. Уруғлик редискани ѐгшк ерда ўстириш мақсадида ерга солиш учун икки қисм чиринди ва бир қисм чим Тупроқдан иборат бўлган ва ҳар тоннасига 2,5 кг суперфосфат билан 3 кг дан ҳалийли уштлар Кушилган алоҳида Тупроқ тайѐрланади. Эртанги редиска уруғлари ѐпик ерларга илдизмеваларини очиқ ерга экиш мўлжалланадиган махалдан 30-35 кун, кеч пишар редиска уруғлари эса 50-55 кун илгари экилади. Илдизмевалар оликданиш майдони 5 x 5 , 5 x 6 , 6x6 см, кунлик ҳарорат 18-20°С бўладиган шароитларда ўстириб борилади. Ёппасига товар етуклиги даврига кирганида апробация ўтказилади. Баргларининг шакли, илдизмеваларининг тузилиши, шакли ва ранг-туси жиҳатидан навга хос бўлган, биринчи ва иккинчи йипьмдан олинган камида 2-3 см катталикдаги илдизмевалар уруғликка ажратилади. Илдизмеваларни сўлиб қолишдан сақлаш учун уларни лой билан мол гунгини аралаштириб, суюк бутана ҳолига келгунича суюлтирилган қоришмага ботириб олинади. Сўнгра уларни яшчикларга жойлаб, кум билан аралаштирилади ва ерга экиладиган махалгача 1-2 о С ҳароратда сақланади. Бир гектар ерга экиш учун 55-70 минг дона илдизмева ажратиб қўйилади. Ёруғлик етишмайдиган ѐпик ер шароитларида етиштириладиган редиска навларининг уруғлари иссиқхоналарда етиштирилади. Қиш пайтида уруғлик илдизмевалар иситиладиган иссиқхоналарда ўстириб борилади, кейин эса уруғини олиш учун уларни кўчириб, эрта баҳорда гшенҳали иссиқхоналарга экилади. Редискани қайта экмасдан туриб ypyғ етиштириш усули ypyғ ишлаб чиқаришга бўладиган меҳнат ва маблаг сарфини анча камайтиришга имкон беради. Бу усул қўлланилгаиида уруғларни эрта баҳорда мумкин қадар барвақт экиб олинади. Экин қатор ораларини 70 ѐки 90 см қилиб ўстириб борилади. Ўсимликларни илдизмевалар техник етукликка кира бошлайдиган давргача ўстириб бориш технологияси қайта экиш усулида уруғлик етиштириш технологияси билан тахминан бир хил. Лекин уруғларни экиш нормаси бир мунча камайтирилади ва гектарига 3-4 кг ни ташкил этади. Илдизмевалар қийғос шаклланиб борадиган даврда нав тозалаш ишлари билан биргаликда апробация ўтказилади ва кейин экин ягана қилинади. Ўсимликларнинг илдизмеваси деярли ярмига қаҳар навлаб очилади ва илдизмевасининг юқори қисмига қараб рангги, майда-йириклиги ҳамда шакли жиҳатидан тўғри келмайдиганлари яроқсизга чиқарилади. Илдизмева тугмасдан гулпоя чиқарган ва ривожланмай лолган ўсимликлар ҳам олиб ташланади. Биринчи яганадан кейин латорнинг ҳар бир погон метрида камида 5-7 туп ўсимлик қолдирилади. Бу иш бажарилганидан кейин нав тозалаш ўтказилгани тўғрисида акт тузилади. Биринчи нав тозалаш ишидан хейин қатор оралари қультивация қилиниб, экин озиқлантирилади, бунда ерга гектарига 70-80 кг дан аммофос ва 100-120 кг дан амиакли селитра солинади ва экинга сув берилади. Кейин уруғлик ўсимликларга худди қайта экиб ypyғ етиштириш мах;алидагидек парвариш к;илиб борилади. Экин гулга кириши олдидан нави текшириб чиқилади ва етиштирштаѐтган навдан кескин фарқ; қиладиган, касалликлар билан зарарланган ҳамма ўсимликлар олиб ташланади. Йитим олдидан десикация ўтказилади. Ўсимликлар қалинлиги катта - гектариқа 90-100 минг Туп бўлса, улар кўп шоқлаб кетмайди ва уруғлари анча бир текис етилиб боради. Шу нарса уруғларни қайта экиб ўстирилаѐтган экинлардагига Қараганда бир-икки ҳафта илгари тўтридан-тўғри комбайнлар билан йиғиштириб олишга имкон беради. Редиска уруғларига йитимдан кейин бериладиган ишлов, улар қандай усул билан етиштирилганидан қатъий назар, тури уруғлари хусусида бажариладиган ишлар билан бир хил. Редиска уруғлари ҳосилдорлиги экинни қайта экиб ypyғ етиштиришда гектарига ўртача 0,8-1,0 т ва қайта экмасдан туриб ypyғ етиштиришда 1,0- 1,2т. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling