Сабзавот экинларидан мўттасил ва юқори ҳосил олиб туришда маҳаллий
Селскциясининг йўналишлари, дастлабки материали ва методлари
Download 3.5 Mb. Pdf ko'rish
|
Сабзавот экинлари селекцияси ва уруғчилиги
Селскциясининг йўналишлари, дастлабки материали ва методлари.
Редисканинг келиб чиқиш маркази Марказий Осиѐ бўлиб ҳисобланади. Бу экин мавжуд турларининг жуда хдм хилма-қиллиги редисканинг неча-неча асрлар давомида танланиб, саралаб келинга- нидан далолат беради. Мамлакатимизда редисканинг жайдари навлари, селекция йўли билан ўзимизда ва хорижий мамлакатларда етиштирилган навлари экиладики, булар Оврупо ва хитой географик гуруҳцнинг илдизмевалари оқ, йўл-йўл ва қизил ѐ пушти бўладиган тур-хиларига киради. Ўзбекистон Республикасида ҳозир редисканинг ўзимизда етиштирилган Майский местний (1957) ва Эрта пишар (1981) навлари районлаштирилган, бу навлар Ўзбекистон сабзавот-полиз экинлари ва картошкачилик илмий- текшириш институтида Ташкентский белий деган жайдари навдан танлаш йўли билан етиштириб чиқарилган. Районлаштирилган хорижий навлар қуйидагилардир: Россиядан келтирилган Сакса (1958), учи оқ бўладиган Красний круглий (1946), Красний великан (1971) ва Козогистондан келтирилган Дунганский 12/8 (1989). Редисканинг навлари жуда хилма-хилигига карамай, бу экин сортименти мамлакатимизда тинмай янгиланиб туриши, янги навларни яратиш иши эса давом этиб бориши керак. Хрзирги даврда редиска селекциясининг асосий вазифаси ҳар хил даражада тез пишадиган, касаллик ва зараркунандаларга чидамли бўлгани колда таъми-мазаси ва товарлик сифатлари яхши маҳсулот берадиган юқори ҳосилли навларни етиштириб чиқаришдир. Илдизмеваларининг эти ўзоқ вақт серсув ва каттиккина бўлиб турадиган навларни яратиш редиска устида олиб бориладиган селекция ишининг муҳим вазифаси бўлиши керак. Ёник ерларга экиладиган, вегетация даври қисқа бўлиб, баравар егилиб оладиган, кескин ҳарорат ўзгаришларига чидамчи бўлган навларни яратиш каттагина диққатта сазовордир. Редиска селекциясининг энг кўп тарқалган методлари мавжуд навларини яхшилаш ва навлараро дурагайлаш йўли билан дастлабки селекция поиуляцияларини ҳосил хилшццир. Янги редиска навлари ва гетерозис дурагайларини етиштириб чиқариш учун хорижий мамлакатларда сўнгги йилларда эркак стериллигига эга бўлган ва ўзи-ўзига тўғри келмайдиган линияларни ўзидан чанглантириш усули қўлланилмоқда. Бу усул Японияда кенг расм бўлган. Россияда Розово- красний ва Тепличний Грибовский навлари бўйича ўзи-ўзига тўғри келмайдиган олтита редиска инцухт- линиялари яратилган. Полиплоидия методи ҳам кенг расм бўлиб бормоқда. Масалан, редисканинг Мино-тетра-2 Дайқон деган нави (Япония) Юқори Ҳосилли ва илдизмевасида ѐгочланиш ҳодисаси кам бўлиши билан таърифланади. Польша билан Чехословакияда тетраплоид редиска навлари тархалган. Булар Юқори ҳосил берадиган, илдизмевалари хаттикдина бўлиши билан ажралиб туради. Триплоид даражада гетерозис дурагайлар яратиш учун тетраплоид формалардан ота-она ўсимликлар тариқасида фойдаланиш мумкин. Масалан, тетраплоидлар билан дигшоидларни чатиштиришдан олинган триплоид редиска формаларида витамин С деярли уч баравар кўп бўлади. Редиска селекциясида сунъий мутагенезни қўлланишнинг катта имкониятлари бор. Индукцияланган мутантлар селекция ишида икки хил тарзда қўлланилади: ѐ уларни танлаш усули билан яхшилаб олинади ѐки дурагайлаш учун ишлатилади. Хўжалик учун қимматли мутантлар одатда Г 2 ва Р 3 да ажратиб олинади, чунки ўзгаришларнинг кўп қисми айни шу авлодларда наслга ўтади. Дурагайлашда одатда изоляция қилиб қўйилган участкага навбатлашиб борадиган қаторлар ҳолида эқилган редиска табиий равишда четдан чанглатилади. Гуруҳ изоляторлари қўлланилганида экин гулга кирган даврда изоляторлар тагига пашшалар ѐки арилар қўйиб юборилади. Юқори ҳосиллиқка қаратилган редиска селекциясида Сакса, Ранний красний, Заря, Тепличний, Жара, Шарлаховий шар, Вюрусбургский 59, Китайский, Дунганский, Московский парниковий, Ледяная сосулька навларидан дурагай популяцияларни олиш ва танлаш учун дастлабки материал тариқасида фойдаланиш мумкин. Тезпишарликка қаратилган селекцияда Сакса, Нет подобниҳ Ранний красний, Заря, Тепличний, Жара, Шарлаховий шар ва бошқа навлар яхшигина дастлабки материал бўла олади. Бунда селекция ишлари уруғликни эртанги навлар учун хос бўлган шароитларда эрта муддатларда экиб олиб борилади, навларни баҳолаш ва танлаш ишлари эса, эртанги йиғим муддатларида ўтказилади. Айни вақтда қорреляцион белгилар - бошчасининг катталиги, гушша баргларининг ихчамлиги, барг бандларининг ингичҳалиги, илдизмева асосининг тумтоқ бўлиши - баҳолаш ва танлаш учун асос қилиб олинади. Феврал ойининг ўрталарида пленка тагидаги иссиқхоналарга экиш учун яроқли редиска навлари селекциясида оврупа редискасининг оқ, пушти, қизил, оқ учли пушти-қизил бўладиган навлари дастлабки материал тариқасида ҳаммадан кўра боп келади. Россиядан келтирилган навлар (Тепличний, Тепличний Грибовский, Ранний красний, Заря), шунингдек Нидерландия, Дания ва Франциядан келтирилган навлар ҳам дуруст, бу мамлакатларда тезпишарликка қарашилган селекция ишлари жадал олиб борилади ва плѐнка тагига экилганида 20-25 куни ҳосил берадиган навлар етиштириб чиқарилган. Бошқа илдизмевали ўсимликлар селекциясида оилавий ва ялпи танлаш, хўжалик-биологик белгиларига баҳо беришда қандай методлар қўулланиладиган бўлса, редиска селекциясида ҳам худди ўша методлар |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling