Сабзавот экинларидан мўттасил ва юқори ҳосил олиб туришда маҳаллий


Download 3.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet127/151
Sana03.12.2023
Hajmi3.5 Mb.
#1806389
1   ...   123   124   125   126   127   128   129   130   ...   151
Bog'liq
Сабзавот экинлари селекцияси ва уруғчилиги

2. Гул карам 
Ботаник таснифи, биологик ва морфологик хусусиятлари. Гул карам 
(В. cauliflora Lizg.) тури доирасида иккита кенжа тур - симплекс (ssp. simplex 
Lizg.) ва абортива кенжа турлари (ssp. abortiva Lizg.) ажратилган. Симплекс 
кенжа турига энг оддий формалар ѐки сарсабилсимон навлар киради, 
буларнинг пояси камроқ, шоқланади. Биринчи ва иккинчи тартибдаги 
шохларининг тўқ яшил ѐки бинафшаранг тусда бўладиган новдалари юмшоқ 
бошча ҳосил қилади. Бу кенжа тур навлари жанубий ва Ғарбий Оврупо, АҚШ 
да тарқалган. 
Абортива кенжа тури кучли (6-7 тартибгача) шокланиб, устки қисми жуда 
ўсиб кетадиган ўсимликлардан иборат, шунга кўра бу кенжа турга кирадиган 
навлар оқ; саргиш тусда бўладиган қаттиқ; бошча ҳосил қилади. Гуллаш 
олдидан бошчаси айрим бўлакларга ажралади, бош пояси билан бешинчи 
тартибгача бўлган новдалари қўриб кетади, гуллари билан уруғлари эса, 
юқори тартибда шоқланадиган айрим учки новдаларни ҳосил қилади. 
Абортива кенжа тури доирасида тўрт гуруҳ,га кирадиган навтиплар 
ажратилган: ўрта денгиз (италян) гўлкарами, шимолий-ғарбий Оврупо 
гўлкарами, Ғарбий Оврупо (францўз) гўлкарами ва шимолий Оврупо 
гўлкарами шулар жумласидандир. Бу кенжа турга мансуб навлар авваллари 
Ўрта денгиз мамлакатлари, Оврупода кенг тарқалган эди, кейинчалик эса, 
Америка, Осиѐ ва Австралияда ҳам экиладиган бўлди. 
Гул карам - бир йиллик ўсимлик. Пояси йўғон, цилиндрсимон, барглари 
тўғри ѐки к;ия йўналишда юқорига қараган. Баргларининг ранги оч яшилдан 
то кук-яшилгача, антоциан доглари бор, баъзиларининг барглари салгина
бошқаларининг барглари эса, жуда к;алин мум губори билан копланган 
бўлади. 
Гул карам совуқка чидамли, сувсевар ўсимлик бўлиб, Тупроқ 
унумдорлигига жуда талабчан. У ѐрушикни севадиган узун кун ўсимлигидир. 


У муҳит шароитлари ўзгаришига жуда берилувчан бўлиб, вегетация 
даврининг узунлигини, ҳосилдорлиги ва бошчаларининг сонини тез 
ўзгартиради. Майсалари найдо бўлганидан бошлаб то уруғлари етилгунича 
орадан ўтадиган муддат экиннинг навига қараб 200-250 кунни, кўчати 
ўтказилганидан то бошчалари техник жиҳатдан етилгунича ўтадиган муддат 
60-110 кунни ташкил этади. Ўсимликлар бошча тукканидан бир ой, яъни 
майсалари чихханидан бошлаб ҳисоблаганда 115-130 кун кейин гуллайди. 
Бошчасида 350 тадан 2000 тагача новда бўлади, шуларнинг фақат 20-25 
фоизи гулбандлар ҳосил қилади. Бир туп ўсимликда 5 мингтагача гул бўлади. 
Ўсимликнинг гуллаши одатда 30-40 кун, уруғларининг тўлишиб бориб, 
етилиши - 50-60 кун давом этади. Ўсиб-униш шароитлари қулай бўлганида 
бир Туп ўсимлик 20-30 г гача уруғ беради. 1000 дона уруғанинг отарлиги 2-4 
г. Уруғлари унувчанлигини 3-5 йил давомида етарлича сақлаб туради. 
Уруғликка унинг бошчаси юмшаб келаѐтган махалда шакл бериладиган 
бўлса, генератив органларининг ҳосил бўлиши тезлашади. Бунинг учун ѐн 
новдаларининг ҳаммаси кесиб ташланиб, 2-4 та марказий пояси ҳолдирилади 
ѐки бошчасининг марказий қисмини олиб ташлаган ҳолда 5 та ѐн новдалари 
қолдирилади. Кесилган жойлар оқ,ак ѐки 1% ли ҳалий перманганат эритмаси 
билан ҳарров дезинфекция кнлинади. Пастки новдалари к;олдирилганида 
уруғликларнинг ривожланиши 5-7 кунга тезлашади, бошчасининг марказий 
қисми к;олдирилганида ўсимликлар анча пишиқ, бўлиб ўсади, уруғ ҳосили 
ортади. Уруғликларни ўз ҳолича қолдириб ўстириш ҳам мумкин, лекин бунда 
уларнинг ривожланиши кечиқиб, уруғларининг тўлишуви узоқроқ чузилади. 
Бошчасининг марказий қисми кўпинча бактериоз билан огрийди, натижада 
бутун ўсимлик халоқ бўлиб кетади. 

Download 3.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   123   124   125   126   127   128   129   130   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling