Сабзавот экинларидан мўттасил ва юқори ҳосил олиб туришда маҳаллий


Download 3.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet125/151
Sana03.12.2023
Hajmi3.5 Mb.
#1806389
1   ...   121   122   123   124   125   126   127   128   ...   151
Bog'liq
Сабзавот экинлари селекцияси ва уруғчилиги

Уруғшунослиги. Бош карам уруғлари думалоқ шаклда, юзаси аранг 
билинадиган майда катакчали бўлиб, рангги жигарранг тусдан то қорагача 
боради. Биологик жиҳатдан энг қимматли уруғлар гул чиқарадиган 
новдалари билан марказий новдасининг пастки Қўзоқларида шаклланади: 
улар ѐн новдаларда ва ўсимликнинг юқори қисмида битган уруғлардан Кўpa 
йирикроқ бўлади. 
Уруғкуртак уруғланганидан то уруғлар тўла-тзўкис етилгунича орадан 60-
75 кун ÿTajTH. Уруғларнинг шаклланиш боскдчи 30-35 кун давом этади. Шу 
босқичнинг охирларига келиб, уруғлар намлиги камайиб, 87-72 фоизгача 
тушади. Бунда улар 48-50 фоиз унувчан б)ўлади. 
TÿnHuiHHi босқичи 20-25 кун давом этади. Бу босқичнинг охирларида 
уруғлар намлиги 65-60 фоизга қадар тушади, унувчанлиги эса, 80-85 
фоизгача ўтарилади. 
Уруғларнинг етилиш босқичи 15-20 кун чўзитади. Мум пишиқлиги 
фазасининг охирларига келганда намлиги 47-45 фоизни, унувчанлиги эса, 90-
95 фоизни ташкил этади, уруғлик шу даврда йиғиштириб олинади. 
Йиғиштириб олинган уруғликни 8-10 кун давомида сунъий равишда 
етилтириб қуйиш керак б)ўлади. Тўла-ТўқHc биологик етуклик фазасида 
уруғларда қуруқ моддаларнинг тупланиб бориши тугалланади. Уруғларнинг 
намлиги 40-38 фоизгача тушади, унувчанлиги эса, 95-97 фоизга қадар 
кўтарилиб, энг юқори даражага етади. Уруғликни бу даврда ҳали янчиб олиб 
бўлмайди. Уларни ичидаги уруғларининг намлиги 20-25 фоизга келгунича 
куритиб қўйиш керак бўлади. 
Карам ўсимлиги Тупидаги уруғлар ривожланишининг ҳар хил 
босқичларида турган б}ўлади. 70 кунлик уруғликда уруғларнинг 60- 70 


фоизи етилиш босқичида, 25-30 фоизи тўлишиш босқичида ва 2-5 фоизи хали 
шаклланиш босқичида туради. Уруғлик зўсимлик Тупларида уруғлар 
шаклланиши ва етилишининг баравар бормаслиги ypyғ сифатига таъсир 
қилади. Уруғлик зўсимликнинг ѐнш улгайиб борган сайин ундан олинадиган 
уруғ ҳосили ортиб, сифати яхшиланади, бироқ йиғим кечиқиб кетадиган 
бўлса, уруғлар тўқилиши, кушларга ем бўлиши ва касалликлар билан 
зарарланиши туфайли кўп нобуд бўлиб кетади. Йиғим бир мунча эрта 
ўтказилганида Кўп уруғлар етилмай қилади, буларнинг авлоди кам ҳосилли 
бÿлaди. 
1000 дона ypyғ оғирлиги 3-3,4 г ни ташкил этади, 1 кг да 280- 330 минг 
дона ypyғ бўлади. 700-725 кг ypyғ 1 куб. м ни ташкил этади. Уруғлар 
одатдагича сақлаб қўйилганида унувчанлигини 4-5 йил давомида етарли 
даражада сақлаб боради. 
Бош карам уруғларининг нав тозалиги биринчи тоифа уруғларда кам 
деганда 98%, иккинчи тоифа уруғларда - камида 97%, учинчи тоифа 
уруғларда камида 85% ни ташкил этади.Учинчи нав тоифасидаги уруғларда 
Кўп деганда 3% бошқа нав ва тасодифий дурагайлар аралашмаси бÿлишигa 
йÿл Kÿ йил ад и. 
Биринчи синф уруғларининг экинбоплик сифатлари куйвдагича: 
унувчанлиги камида 85%, тозалиги камида 98%, аралашиб қолган бошқа 
ўсимликлар уруғларининг миқдори кўпи билан 0,5%. Иккинчи синф 
уруғлари учун бу рақамлар тегишлича 60%, 95% ва 1% дир. Карам 
уруғларининг кондицион намлиги кўпи билан 9%. 
Селекциясининг ютўқлари ва йўналишлари. Бош карам Ўзбекистонда XIX 
асрнинг иккинчи ярмидан экиладиган бўлди, шунинг учун ҳалқ селекцияси 
йўли билан етиштирилган навлари бизда йўк. XX асрнинг бошларида шаркий 
кенжа турга мансуб Судья ва Ликўришка навлари кўп эқила бошлади. 
Ўзбекистон сабзавот-картошка тажриба станциясида танлаш йўли билан 
Судья ўзбекский нави яратилди ва 1946 йилдан бошлаб районлаштирилди. 
Ликўришка навининг жайдари популяциясидан агроном Н. В. Рейхель 


Ташкентская 10 навини етиштириб чиқариб, 1957 йилдан районлаштирди, 
Ўзбекистон сабзавот-полиз экинлари ва картошкачилик илмий-текшириш 
институти эса, Ўзбекистанская 133 навини етиштириб, районлаштирди. 
1995 йили бош карамнинг икки нави районлаштирилди: Германиянинг 
Дитмарская ранняя деган нав-типидан танлаш йўли билан Термез Давлат 
университета томонидан етиштириб чиқарилган тез пишар Наврўз нави ва 
Южная 31 навини Ташкентская 10 нави билан чатиштириб, кейин кўп қайта 
танлаш йўли билан Ўзбекистон сабзавот-полиз экинлари ва картошкачилик 
илмий-текшириш институтида олинган ўрта пишар Саратон нави шулар 
жумл асидандир. 
Юқорида тилга олиб ўтилган навларнинг ҳаммаси районлаш- тирилгани 
бўйича қолиб келмоқда. Бундан ташқари, мамлакатимизда қуйидаги хорижий 
навлар: Кузги муддатларда экишга мўлжалланган Апшеронская озимая 
(1984) билан Дербентская местная улучшенная (1978), эрта кукламги 
муддатларда экиладиган Июнская (1979) билан Немор первий грибовский 
147 (1940) ва ѐзги муддатларда экишга мўлжалланган Ашхабадская (1990) 
навлари ҳам районлаштирилган. 
Бош карам селекциясининг асосий йўналиши касалликлар ва 
зараркунандаларга чидамли бўлиб, ҳар ҳил даражада тез пишадиган, 
парвариш ва ҳосилни йиғиш ишларини механизмлар ѐрдамида бажаришга 
имкон берадиган, ўзоқ сақлашга, янгилигича ҳам, қайта ишланган ҳолда ҳам 
истеъмол қилишга ярайдиган, мазаси ва озиқдик сифатлари юқори бўлган 
навларни етиштириб чиқаришдир. 
Янги етиштириб чиқариладиган навлар хаво ҳарорати юқори ва нисбий 
намлиги паст бўлишига етарлича чидамли булмога керак. Ёзда етиладиган, 
август ойида ўзиб олса бўладиган навларни етиштириб чиқариш диққатта 
сазовардир. 
Вегетация даври жуда қисқа бўлиб, эрта баҳорда экилганида четга олиб 
кетиш учун эртанги маҳсулот берадиган навларни етиштириб чиқариш ҳам 
муҳим аҳамиятга эга. Бизнинг шароитларимизда жанубий вилоятларда 


октябрь ойида очиқ ерларга, марказий вилоятларда эса, пленка тутиб
вақтинча пана қилинган жойларга экиладиган ва март-апрел ойларида 
мадсулот берадиган Кузги навлар анча димматли бўлиб ҳисобланади. 
Қишда ўзоқ; сақлашга яхши чидайдиган навларни яратиш дам каттагина 
адамиятга эга. 
Селекциясининг дастлабки материали ва методлари. Карам ўсимлигининг 
селекцияси дорижда дам, бизнинг мамлакатимизда дам ўзод вадт давомида 
жайдари ва четдан делтирилган навлар популяцияларидан фойдаланилган 
долда олиб борилди. Кўпгина мамлакатларда асримизнинг иккинчи ярмида 
бир ѐки бир-бирига ядин бир нечта нав гурудларини чатиштириб олинган 
дурагайлардан дастлабки материал тариқасида кенг фойдаланиладиган 
бўлди. 
Бош карам навларини чатиштиришда изоляцияланган битта участкага 
навбатлашиб борадиган даторлар долида эқилган энг яхши ота ва она 
ўсимликларни эркин долда четдан чанглатиш усули кўп қўлланилади, бунда 
она ўсимликлар бичилмайди. Ана шундай усул дулланилганида генотиплари 
жуда ҳар хил бўлиши билан ажралиб турадиган кўп миддор дурагай уруғлар 
олинади. Шу нарса истидболли формаларни танлаб олиш ва керакли томонга 
қараб ўзгартирилган иккинчи авлод популяцияларига эга булиш учун 
каттагина имкон беради. 
Сунъий танлаш ўсимлик гуллари бичиб қўйилади долда ўтказилади. 
Ўсимлик гуллари очилишидан 2 кун илгари бичилади, бунда очилиб долган 
дамда дали етилмаган шоналари олиб ташланади. Ривожланган шоналар 
бичилади ва препаровка игнасининг учига санчилган бир бўлак ластик 
ѐрдамида ҳарров чангланади. Ҳар бир гул босим икки кун тушга ядин вадтда 
чанглаб борилади. Чангланган гуллар пергамент изоляторлар билан ўраб 
қўйилади. Чатиштириш учун энг қулай ҳарорат 10-15°С. Гул тумшуқчаси 
гулнинг ўзи очилганидан кейин 4 кун давомида чанг олишга мойил бўлиб 
туради. Уруғланиш додисаси гулга чанг туширилганидан беш кун кейин 
бўлиб ўтади. 


Селекция учун дастлабки популяцияларни полиплоидия, сунъий 
мутагенез ва тудималар культураси методлари билан дам олиш мумкин. 
Лекин, карам селекциясида бу методлар кўп расм бўлган эмас. 
Бош карам селекциясида авлоднинг бир текис чидадиган бўлишига 
эришмод керад. Бунинг учун изоляциядан фойдаланиб туриб ѐки бусиз 
оилавий танлаш усули қўлланилади. Оилаларни баҳолашда карам бошининг 
етилиши, катталиги ва шакли жидатидан даммадан бир текис бўлиб чиддан 
формаларга кўпрод эътибор берилади. Ҳаммадан тедис чиддан оилаларнинг 
баҳоланаѐтган белгиларга энг ядин ўсимликларини келаси авлод 
оилаларининг бош аждоди дилиб олинади. Селекция жараѐнининг сўнгги 
босдичида ялпи танлаш усули қўлланилади. 
Уруғлик экиндаги уруғлар сифати ҳар хил бўлгани учун ўсимликларни 
ўстиришда оилаларни уларнинг ҳар хилигини етарлича тўла акс эттирадиган 
уруғлар намунаси ҳолида олиш керак. Битта фракция ѐки битта шоқланиш 
тартиби уруғларидан фойдаланиш оилалар текислигига бериладиган 
баҳоларнинг юқори бўлиб чиқишига олиб келади. Булгуси нав 
популяциясида барча шоқланиш тартиби ва барча фракция уруғлари 
бўлишини ҳисобга олиш зарур. 
Текисликка эришишнинг энг самарали усули ўзи-ўзига тўғри келмайдиган 
инбред линияларни чатиштириш йўли билан олинадиган биринчи авлод 
дурагайларини етиштириб чиқариш ва ишлаб чиқаришга кенг жорий 
қилишдир. 
Юқори ҳосилдорлихка эришишни мўлжаллаб чатиштиришда селекция 
материали юксак агрофонда етиштириб борилади. Дастлабки материал 
тариқасида ўзининг тез пишарлик гуруҳида юқори маҳсулдорлиги билан 
ажралиб турадиган навлар ѐки иккинчи авлод дурагайлари олинади.Танлаш 
махалларида энг юқори ҳосил берадиган қаттиқ бошли ўсимликлар келаси 
авлодларнинг бош аждоди тариқасида саралаб олинади. 
Тезпишарликка қаратилган селекцияда ҳаммадан тезпишар навлардан ѐки 
дурагай насллардан дастлабки материал тариқасида фойдаланилади. Ҳосилни 


йиғиб-териб олиш вақтида йигамнинг ҳар бир муддатида техник жиҳатдан 
пишиб етилган карам бошларининг ҳосили ҳисобга олинади ѐки экиннинг 
майсалари кўринган ва кўчати эқилган пайтдан бошлаб ҳосил техник 
жиҳатдан ѐппасига етилгунича орадан ўтган кунлар сонига қараб баҳо 
берилади (75 фоиз ўсимликлар етилган бўлиши керак). Кўчатлик даврида 
Тупининг анча ихчам тузилгани, барглари бандининг калталиги ва 
шаклининг думалоқдиги билан ажралиб турадиган ўсимликлар ҳаммадан 
кўра тез пишар бўлади, шуни ҳисобга олиб, тез пишарликни барвақт аниқлаш 
усулларидан фойдаланилади. Ўсимликларнинг карам боши чатнаб
ѐрилишига чидамлилигига алоҳида аҳамият берилади. Бунинг учун ҳар бир 
намунада 10-20 Туп ўсимликни карами ѐрилгунича сақлаб борилади. 
Маҳсулотнинг товар сифатини яхшилашга қаратилган селекцияда карам 
боши қаттиқ ва мазали, ўзаги калта, барглари серсув бўладиган ўсимликлар 
булгуси оилаларнинг бош аждоди сифатида ажратиб олинади. Селекция 
материалининг таркибида қуруқ моддалари, хандлари, витаминлари ва бошқа 
озиқ моддалари кўп бўлиши керак. 
Оилавий танлашда ўсимликларнинг бир қисмидан анализларни ўтказиш 
учун, бир қисмидан эса, уруғ олиш учун фойдаланилади. Оилалар олдинига 
осонлик билан ҳисобга олинадиган белгилари бўйича баҳоланади, 
кейинчалик эса, уларнинг энг яхшилари танлаб олиниб, бир мунча мураккаб 
анализдан ўтказилади. 
Яхши сақланадиган карам етиштиришда селекция намуналари ѐрликҳар 
билан 
белгилаб 
қўйилган 
идишда 
сақланади. 
Карамнинг 
яхши 
сакданувчанлигини кўрсатадиган мезонлар сақлаб қўйилган даврда тошининг 
табиий равишда унча камаймаслиги, касалликларга чалинмаслиги ва учки 
ўсиш нуқтасининг генератив ривожланиш фазасига кеч муддатларда 
ўтишидир. Боши яхши сезиладиган мум губори билан копланган ҳолда 
каттиккина бўлиб турган, коплогач яшил барглари кўп бўлган ўсимликлар 
бошқаларидан афзал бўлиб ҳисобланади. Сақлаб қўйиладида карам тошининг 
табиий равишда қанча камайиши карам бошларини сақлашга қўйишдан 


олдин ва ундан кейин тортиб кўриш йўли билан аниқданади. Сақлаш даврида 
карамнинг касалликларга нечоғлик чидамлилигига баҳо бериш учун карам 2 
ой сақлаб қўйиладиидан кейин карам бошларининг устки қисмидан 4-5-барг 
чуқурлигигача етказиб, 4 тадан намуна кесиб олинади (бу намуналарнинг 
диаметри 22 мм бўлади). Шу дискларда 7-8 тасини олиб, Петри косачасидаги 
нам фильтр қоғоз устига қўйилади. Дискнинг ўртаси кесилади-да, шу кесикка 
томизгич билан споралар суспензияси туширилади. Касаллик юктирилган 
дисклар термостатдаги 20-22°С ҳароратда етти кун сақланади, шундан кейин 
уларнинг қанчалик зарарлангани қўриб чиқилади. 
Касалликларга 
чидамлиликка 
қарашилган 
селекцияда 
селекция 
материалини фитопатологидаги мавжуд методларга мувофиқ, сунъий йўл 
билан 
касаллик 
юкдирилган 
шароитда 
ўстириш 
усулидан 
ҳам 
фойдаланилади. 
Селекция материалининг томир бактериози касаллигига чидамлилига 
даланинг ўзида икки мартў: вегетация даврида ва ҳосилни йиғиштириб олиш 
вақтида баҳо берилади. Шаркий кенжа турга мансуб навлардан Южанка 31, 
Ликўришка 498/15, Ўзбекистанская 133 деган навлар томир бактериози 
касаллигига нисбатан чидамли бўлиши билан ажралиб туради. 
Бирючекўтская 138, Новочеркасская 20, Южанка 31, Тирасполская 130, 
Багирская, Ўзбекистанская 133, Судья 46, Ликўришка 498/15 навлари ва 
бошқалар фўзариоз сўлиш касаллигига нисбатан чидамлидир. 
Селекция материалининг касалликларга нечоғлик чидамлилигига баҳо 
беришда касалликларли барвақт аниқлаб олиш учун фитопатологияда 
қўлланиладиган турли усуллардан фойдаланилади. 
Экинни ѐпик ерларда ўстириш ѐки бош ўраш фазасига киритмасдан туриб 
етиштириб олиш йўли билан бош карам устидаги селекция жараѐнини 
тезлаштириш мумкин. Ёпик ерларда олиб бориладиган эртанги карам 
селекциясида 5-6 йил ичида 8-10 авлод дурагайларини олиш мумкин. 
Сурхонҳарѐ вилоянининг жанубида экинни августнинг охирлари - 
сентябрнинг бошларида экиб, эртанги навлар уруғини бир йил давомида - 


карамни бош ўраш фазасига киритмасдан туриб, етиштириб олса бўлади. 
Ўсимликлар 6-10 барг ўраш фазасида қишлаб қолади ва бош фазасига 
кирмасдан туриб поя чиқаради-да, ривожланиш циклини 10-11 ой ичида 
туғитади (уруғ беради). Ўсимликлар 6-10 барг чиқарган даврда уларга 55-60 
кун давомида мусбат ишорали паст (2-7°С) ҳарорат таъсир эттириб 
бориладиган бўлса, кўпгина навлардан тезлаштирилган усулда - экинни бош 
ўраш фазасига киритмасдан туриб, уруғ етиштириб олиш мумкин. Экинни 
пленҳали иссиқхоналарда, сунъий равишда ѐритиб туриладиган махсус 
совўтгич камераларда ўстириш йўли билан шундай қилиш мумкин. 

Download 3.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   121   122   123   124   125   126   127   128   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling