Сабзавот экинларидан мўттасил ва юқори ҳосил олиб туришда маҳаллий


Download 3.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet123/151
Sana03.12.2023
Hajmi3.5 Mb.
#1806389
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   ...   151
Bog'liq
Сабзавот экинлари селекцияси ва уруғчилиги

1. Бош карам 
Ботаник таснифи, морфологик ва биологик хусусиятлари. Бош карам (В. 
capitata Lizg.) қуйидаги учта кенжа тўрни ўз ичига олади. 
1. 
Ўртаденгиз карами (subsp. mediterrаnea Lizg.) - Португалия, Италия, 
Сирияда битадиган оддий карам хиларидан иборат. Бу кенжа тур икки гуруҳ 
нав-типларини: бош ва ярим бош карамлар гуруҳини бирлаштиради. Булар 
қисқа кун ўсимликларидир, мўътадил иқлим шароитларида кўп поя 
чиқаради. МХД ларида экилмайди. 
2. 
Шарқ карами (subsp. orientalis Lizg.) - Кичик Осиѐ, Эрон, Болқон 
мамлакатлари, Украинанинг жанубий районлари ва Марказий Осиѐда 
экиладиган жайдари популяция ва навларни ўз ичига олади. Бу ўсимликлар 
Туплари йирик сал кўтарилиб турадиган, Fyuinia барглари Ғужмайган юзали, 
бинафша ранг кол аралаш кукимтир ѐки кук-яшил тусли, ҳалингина мум 
губори билан копланган, ўзаги калта бўлиши билан ажралиб туради. 
Мамлакатимизда районлаштирилган Судья ўзбекский, Ташкентская 10, 
Ўзбекистанская 133 деган навлар ва уларнинг Ликўришка, Судья деган 
дастлабки хилари шунга киради. 
3. 
Оврупо карами (subsp. europea Lizg.) - жуда хилма-хил шаклда, яъни 
ҳаммадан кўра полиморф бўладиган кенжа тур, баргларининг тузилиши ва 
карам боши шаклининг турлича бўлиши билан ажралиб туради (боши 
конуссимон, тухумсимон шаклдан тортиб, думалоқ, ясси шаклгача бўлиши 
мумкин). Бу кенжа тур доирасида никоятда тезпишардан тортиб, кеч 
пишаргача бўлган навлар, совуқка чидамли, сувсевар, қишда сақлашга яхши 
чидайдиган навлар ҳам бор. Мазкур кенжа тур Оврупо ва шимолий-шаркий 
Осиѐ (Сибир) худудида шаклланган, унга мансуб навлар ҳозир Америка, 
Осиѐ, Австралия ва Жанубий Африкада экилади. 
Оврупо кенжа тури доирасида нав-типларининг олтита гуруҳи 
ажратилган: Ғарбий Оврупо, голланд (қизил бош карам навлари ҳам шунга 
киради), марказий Оврупо, ўрта рус, шимолий рус ва сибир нав-типлари 


шулар жумласидандир. Мамлакатимизда нав-типларнинг Ғарбий Оврупо 
гуруҳи (Дербентская местная улучшенная, Апшеронская озимая деган 
навлар) билан марказий Оврупо гуруҳига мансуб навлар (Слава 1305, Номер 
первий грибовский 147, Июнская навлари) экилади. Сўнгти йилларда 
мамлакатимизга Голландиядан бошқа нав ва гетерозис дурагайларнинг 
уруғлари ҳам келтирила бошлади. 
Бош карам хаѐтининг биринчи йилида маҳсулот сифатида ишлатиладиган 
вегетатив орган - карам боши, хаѐтининг иккинчи йилида эса, - репродуктив 
органлар в а уруғлар ҳосил қилади. 
Хаѐтининг биринчи йилида пояси калта тортган (20-50 см), ингичка (3,5-5 
см), бугам оралиқлари қисқа бўлади, ҳалин барглар чиқаради (карам бошини 
кушиб ҳисоблаганда 150-180 тача барги бўлади). Карам ўзаги деб одатда шу 
поясини айтилади. Ўсимлик каѐтининг иккинчи йилида бўйи 1-1,5 м га 
борадиган, 35-50 тача барг чиқарадиган сершоқ поя беради (пояси 2-3 
тартибгача шохлайди). Бош пояси ва ѐн новдалари тўпгуллар билан 
тугалланади. 
Барглари йирик, поясининг юқори қисмида бандсиз, пастки қисмида 
бандли, ѐйик. Навнинг ғўшша барглари нечоғлик майдароқ, тузилиши 
жикатидан қанчалик оддий ва сони камроқ бўлса, у шупча тез пишар бўлади. 
Бу баргларнинг сони тез пишар навларда 25-30 тагача борадц ғўшшасининг 
диаметри 40-50 см дан 100-120 см гача етади. Барг япроғи этдор бўлиб, 
йирик-йирик томирлари бор. Ўсимликнинг нави ва уни етиштириш 
шароитларига қараб, барг япроғи шакли, катта-кичиклиги, ранг-туси, юзаси 
ва томирланишининг табиати, четларининг шакли ва бошқа белгилари 
жикатидан жуда ҳар хил бўлади. 
Карам боши ўсиб, жуда катталашадиган ѐпиқ колдаги учки куртакдир. 
Кўпчилик навларида карам боши пастга томон сал чузилиб келган думалоқ 
шаклда бўлади. Бир қанча навлари ясси тортган карам боши тугади
конуссимон ва думалоқ; шаклда бўладиган карам боши камроқ учрайди. 
Эртанги навларида карам бошининг диаметри 20 см келса, кечки навларида 


30-45 см га боради ва бундан ортади. 
Экиладиган навлари ўсимлик каѐтининг биринчи йилидаги вегетация 
даврининг қанча давом этишига қараб тез пишар, ўрта пишар ва кеч пишар 
хиларга бўлинади, булар одатда эртанги, ўртанги ва кечки навлар деб 
аталади. Эртанги навларида вегетация даври майсалари пайдо бўлганидан то 
карам боши етилгунича ҳисоблаганда, 100-120 кун, ўртанги навларида 130-
150 кун ва кечки навларида -170-200 кун давом этади, кўчати экилганидан то 
карам боши етулгунича ҳисоблаганда эса, бу рақамлар тегишлича 55-60, 75-
80 ва 110-140 кунни ташкил этади. 
Бош карам совуқка чидамли, яхши Ёруғлик бўлиб туришини талаб 
қилади, узун кун ўсимлиги ҳисобланади ва тупроқ намлиги ҳамда 
унумдорлигига жуда талабчан бўлади. 
Вегетатив колатдан репродуктив колатга ўтиши мусбат ишорали паст (2-
5°С) ҳароратлар таъсир этганидан кейин рўй беради. Бундай кодиса уруғлик 
карамни кищца сақлаб қўйиш даврида содир бўлади ва 3-4 ой давом этади. 
Уруғлар ниш берадиган фазасидан то 7-8 барг чиқадиган фазага қадар мусбат 
ишорали паст (2-5°С) ҳароратларни таъсир эттириш даври етарлича ўзоқ 
бўлса, вегетатив колатдан репродуктив колатга ўтиш кодисаси карамда 
гушша барг фазасида тугалланиши мумкин. Парвариш шароитларининг 
ўсимлик нави талабларига тўғри келмай қолиши икки йиллик ривожланиш 
циклини ўзгартириб қўйиши, гуллар ва уруғлар ҳосил бўлишининг тезлашиб, 
бир йидца тугалланиши ѐки уч йилга чузилиб кетишига сабаб бўлиши 
мумкин. 

Download 3.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling