Сабзавот экинларидан мўттасил ва юқори ҳосил олиб туришда маҳаллий


Download 3.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet120/151
Sana03.12.2023
Hajmi3.5 Mb.
#1806389
1   ...   116   117   118   119   120   121   122   123   ...   151
Bog'liq
Сабзавот экинлари селекцияси ва уруғчилиги

 
2. Саримсоқ пиѐз 
Ботаник таснифи, морфологик ва биологик хусусиятлари. А.А. 
Казакова таснифига кўра (1978), саримсоқ пиѐз (A. sativum L.) тури келиб 
чикқан ва энг кўп тархалган минтахаларига қараб иккита кенжа турга 
бўлинади. 1) экиладиган саримсоқ ѐки ўртаденгиз саримсоги - ssp. sativum; 2) 
ўрта осиѐ саримсоғи - ssp. asia emedia. 
Экиладиган деб аталувчи кенжа тури камбар ѐки сербар барглар 
чиқарадиган бир йиллик ўсимликдир. Пиѐзлари поя чиқарадиган ва поя 
чиқармайдиган бўлади. Тўпгуллари майда-майда хаво пиѐзчалари ҳосил 
қилади. Поя чиқармайдиган пиѐзлар майда пиѐзчалар тугади. Бу кенжа тур 
навлари ўрта осиѐ кенжа турига Қараганда бир мунча ҳосилдор ва сақлашга 
камроқ ярайдиган бўлади. Шу кенжа тўрнинг икки хйли тафовўт хилинади: 
1) 15-40 паллали кичикроқ пиѐз берувчи поя чиқармайдиган хили; 2) 4-10 
паллали йирик пиѐз берувчи поя чиқарадиган хили. 
Ўрта осиѐ кенжа тури континентал шароитларда кенг тарқалган ва шунга 
кўра барглари камбар, пиѐзлари майда паллали ва нисбатан майдароқ 
бўладиган поя чиқарувчи ва поя чиқармайдиган хиларини бирлаштиради. 
Саримсоқ пиѐз навлари биологик хусусиятлари ва экиб етиштириш 
усулига қараб кузги ва баҳорги навларга бўлинади. Кузги навлари поя 
чиқарадиган ва поя чиқармайдиган хиларидан иборат бўлиб, кузда экилади 
ва келаси йили пиѐз ҳосили олинади. Булар маҳсулдор бўлади-ю, лекин 
пиѐзлари ўзоқ сақланиб турмайди. Баҳорги навлари поя чиқармайдиган 


хилардан иборат, улар баҳорда экилади. Булар кузги навларга қараганда 
камроқ ҳосил беради, лекин пиѐзларини келгуси ҳосил етилғунча, баъзида 
эса, икки йилгача бемалол сақлаб қўйса бўлади. 
Кузги ва баҳорги навлари ypyғ тугмайди, булар фақат вегетатив йўл билан 
- пиѐзларининг паллаларидан, кузги навлар эса, яна хавода битадиган 
пиѐзчаларидан кўпайтирилади. Кузги саримсоқ пиѐзнинг етилиш даври 
бизнинг шароитларимизда эқилган вақтидан бошлаб ҳисобланадиган бўлса, 
250-280 кунни ташкил этади. Саримсоқ пиѐзнинг ѐввойи ҳолда ўсадиган 
турлари, шунда ҳам баланд toғ шароитларида уруғ Тупили мумкин. 
Саримсоқ пиѐзнинг ривожланиши, одатда, қуйидагича боради. Поя 
чиқарадиган навларида хавода битадиган пиѐзчаларидан бир паллали 
пиѐзчалар, булардан эса поя чиқариб, хавода битадиган пиѐзчалар берувчи 
кўп паллали пиѐзлар (поя чиқарадиган пиѐзлар) ҳосил бўлади. Поя 
чиқармайдиган навларининг пиѐзи паллалардан иборат бўлади, кейин 
ривожланиб борар экин, палласидан яна поя чиқармайдиган пиѐзлар (паллали 
пиѐзлар) пайдо бўлади. 
Поя қисми калтагина бўладиган сербар пиѐз тубидан иборат, унинг устки 
қисмида устма-уст ѐтадиган барглар, пастки қисмида эса - ѐрдамчи илдизлар 
ҳосил бўлади. Барглари ясси, чизиқсимон, силлиҳ оч яшил ѐки мум губори 
борлигидан кукимтир рангда бўлади. Баргларининг пастки томони тожсимон
устки томони - новсимон. Баргларининг асоси думалоқ, найсимон, ҳар бир 
кейинги барг аввалгисининг ичидап ўсиб чихиб, соҳта поя ҳосил қилади. 
Баргларининг асосига такалган ҳолда куртаклар - паллалар пайдо бўлиб 
боради. Янги барглари ўсишдан тухташи билан соҳта пояси ичи кавак бўлиб 
қолиб, тик тура олмайди, барглари ва пояси сўлиб, эгилиб тушади. 
Дастлабки паллалари 7-9-баргларининг қўлтиқҳарида пайдо бўлади. 
Паллалар озиқ моддалари билан тўлишиб боради ва пўстлар билан 
копланади. Саримсоқ палласининг серсув қадими рангсиз бўлса, қуруқ қисми 
оқ ѐки бинафша ранг тусда бўлиши мумкин. Саримсоқ, пиѐз мураккаб 
тузилган бўлиб, ҳар хил сондаги паллалардан иборат. Устки томондан 


биринчи баргларидан ҳосил бўладиган қуруқ, пўстлар билан копланиб 
туради. 
Саримсоқ, пиѐз ўсимликлари, айниқса кузги навлари совуқка чидамли, 
температура 0°С атрофида бўлиб турган махалда илдизлари ўса бошлайди, 3-
5°С температурада яхши ўсиб боради, температура 8°С га етганида эса
майсалари пайдо бўлади. Паллаларининг шаклланиши 15-30°С да, етилиши 
эса, 20-25°С да ҳаммадан кўра яхшироқ боради. Саримсоқ, пиѐз Ёруғликка 
унча талабчан эмас, узун (16-18 соатли) кун ўсимлиги бўлиб ҳисобланади. 
Тупроқ унумдорлиги ва намлигига бу ўсимлик жуда талабчан. Саримсоқ, 
пиѐз турли иқлим шароитларига осон мослашиб олади. У қуруқ, иссиқ, 
иқлимли минтақаларда ҳам, нам субтропик ва мўътадил иқлимли 
минтақаларда ҳам яхши битаверади.

Download 3.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   116   117   118   119   120   121   122   123   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling