Сабзавот экинларидан мўттасил ва юқори ҳосил олиб туришда маҳаллий


Селекциясининг ютуқлари ва йзпналишлари


Download 3.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet117/151
Sana03.12.2023
Hajmi3.5 Mb.
#1806389
1   ...   113   114   115   116   117   118   119   120   ...   151
Bog'liq
Сабзавот экинлари селекцияси ва уруғчилиги

Селекциясининг ютуқлари ва йзпналишлари. Бош пиѐз келиб чиққан 
бирламчи ÿ40K бизнинг мамлакатимиздир. Асримизнинг биринчи ярмидаѐк 
ҳар бир вилоятда ҳалқ селекцияси йўши билан яратилган жайдари навлар - 
популяциялар эқилар эди. Шулардан Фаргона водийсида думалоқ шаклли 
андижон, қўқанд, рапқон, хўжанд пиѐз, думалоқ-чўзинчоқ ва сигарасимон 


шаклли марғилон ва хўжанд пиѐзлари (тухум пиѐз) ҳаммадан кўра кўпpoқ 
тарқалган эди. Самарқанд вилоянида ииѐзнинг икки хили - қизил-бинафша ва 
жигарранг тусли Самарқанд пиѐзлари эқилган. Бухоро, Қашқадарѐ ва 
Сурховҳарѐ вилоятларида Туркманистондан келиб чиққан Фароб нави
Қоракалпогастон билан Хоразм вилоянида - Фароб пиѐз билаи тухумсимон 
шаклли оқ пиѐз эқилган. Тошкентда думалоқ ва сал чўзинчоқ шаклли оқ пиѐз 
ва булгор декқонлари олиб келишган Каба нав пиѐзлар эқилар эди. 
Пиѐз устидаги селекция ишлари мамлакатимизда 1937 йилдан Каба нави 
бўйича, 1939 йилдан Самарқанд ва 1944 йилдан фароб пиѐзи бўйича 
Ўзбекистон сабзавот-картошка тажриба станциясида бошланган. Селекция 
йўли билан олинган шу навлар Каба 132 (1946). Фароб 167 (1950), Самарқанд 
172 (1949) деган номлар билан республика бўйича районлаштирилган. 
Ҳозир мамлакатимизда Маргеланский удлиненный деган жайдари нав 
(1961), селекция йўли билан етиштирилган Каба 152 ва Самарқандский 
красний 172 деган навлар хдмда Қарашалский (1967) ва Испанский 313 
(1973) деб аталувчи ажнабий навлар районлаштирилган. 
Бош пиѐз билан олиб бориладиган селекция ишининг асосий йўналиши 
талайгина қимматли белгиларга эга бўлган, яхшиланган янги навларни 
олишдир. Янги навлар ва дурагайлар тезпишар, юқори ҳосилли, касалликлар 
ва зараркунандаларга чидамли, яхши туриб, таркибидаги қуруқ моддалари кўп 
сақланиб қоладиган бўлиши керак. 
Экин 
парвариши 
ва 
йиғим-теримининг 
механикалаштирилган 
технологияси талабларига жавоб берадиган, кам шокланиб, баравар 
етиладиган, пиѐзлари думалоқ шаклда бўлиб, устидаги пўсти зич тақалиб 
турадиган, пишиқ ва қуруқ бўладиган (қуруқ. пўстининг қалинлиги 0,4-0,6 
мм келадиган) навлар зарур. Бизнинг шаро- итларимизда ѐз ва куз-қиш 
мавсумларида ишлатиладиган, шунингдек шурхоқ ерларга экишга ярайдиган 
навлар катта аҳамиятга эга. 

Download 3.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   113   114   115   116   117   118   119   120   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling