Самарқанд давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи


Тадқиқот натижаларининг апробацияси


Download 1.39 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/38
Sana13.05.2023
Hajmi1.39 Mb.
#1455966
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   38
Bog'liq
talabalarni globallashuv zharayonida ichki tahdidlardan himoyalash texnologiyasini takomillashtirish

Тадқиқот натижаларининг апробацияси. Тадқиқот натижалари 4 та 
халқаро ва 9 та республика илмий-амалий анжуманида муҳокамадан 
ўтказилган. 
Тақдқиқот натижаларининг эълон қилиниши. Диссертация мавзуси 
бўйича жами 27 та илмий-услубий иш эълон қилинган бўлиб, жумладан, 6 та 
ўқув-услубий қўлланма, дастурий маҳсулотлар учун Интеллектуал мулк 
агентлигидан 2 та муаллифлик гувоҳномаси олинган, Ўзбекистон 
Республикаси 
Вазирлар 
Маҳкамаси 
ҳузуридаги 
Олий 
аттестация 
комиссиясининг докторлик диссертациялари асосий илмий натижаларини 
чоп этиш учун тавсия этилган илмий нашрларда 5 та мақола, 2 таси хорижий 
ҳамда 3 таси республика илмий журналларида нашр қилинган. 
Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми. Диссертация иши кириш, учта 
боб, хулоса, таклиф ва тавсиялар, фойдаланилган адабиётлар рўйхати ҳамда 
иловалардан иборат. Диссертациянинг асосий матни 125 саҳифани ташкил 
этади. 
ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ 
Кириш қисмида мавзунинг долзарблиги ва зарурияти асосланган, 
республика 
фан 
ва 
технологиялари 
ривожланишининг 
устувор 
йўналишларига мослиги кўрсатилган, тадқиқотнинг мақсад ва вазифалари, 
объекти, предмети ва усуллари таснифланган, муаммонинг ўрганилганлик 
даражаси, тадқиқотнинг асосий янгилиги, амалий натижалари ва унинг 


11 
ишончлилиги баён қилинган, олинган натижаларининг илмий ва амалий 
аҳамияти очиб берилган, тадқиқот натижаларининг амалиётга жорий 
қилиниши ва апробацияси, нашр этилган ишлар ва диссертация тузилиши 
бўйича маълумотлар келтирилган.
 
Диссертациянинг 
биринчи 
боби 
“Глобаллашув 
жараёнида 
талабаларни ички таҳдидлардан ҳимоялашнинг назарий асослари” деб 
номланиб, унда глобаллашув жараёнида талабалар тарбиясида юзага 
келаётган ижтимоий-педагогик муаммолар таҳлили ҳамда таълим-тарбиявий 
жараёнда талабалар тарбиясида юзага келаётган маънавий-ахлоқий муҳитни 
барқарорлаштиришда амалиётдаги ҳолати, шунингдек, хорижий тажрибалар 
таҳлил қилинган. Барча ишчи аппаратлар илмий-амалий жиҳатдан 
асосланган. 
I бобда талабалар тарбиясида мавжуд бўлган ижтимоий ички ва ташқи 
таҳдидларнинг пайдо бўлиш сабаблари, ички ва ташқи таҳдидлар 
тўғрисидаги турли қарашлар, талабалар яшаётган оилалардаги оғишлар, оила 
инқирози, ота-оналар ва талабалар муаммоси, авлодлар ўртасидаги 
муросасизликнинг олдини олишда тарбия усулларидан ўринли ва самарали 
фойдаланиш, турли ички ва ташқи таҳдидлар ва хавфларнинг намоён 
бўлишига оид ижтимоий, фалсафий, психологик, педагогик, дидактик ғоя ва 
қарашлар илмий-амалий жиҳатдан таҳлил қилинган. 
“Таҳдид” тушунчаси психологик, педагогик жиҳатдан кам ўрганилган 
масалалардан ҳисобланади. У кўпгина илмий-тадқиқот ишларида 
“Хавфсизлик” тушунчасига уйғунлашган ҳолда ўрганилган. Дунёнинг 
ривожланган мамлакатларида тадқиқотчилар ижтимоий таҳдидлар-ижтимоий 
хавфсизликка раҳна солувчи асосий омил эканлигини таъкидлайдилар.
Диссертациянинг I бобида ички таҳдидларга берилган талабалар 
фаолиятида учраётган камчиликлар қуйидаги сабаблар билан бевосита ва 
билвосита боғлиқ: 1. Талабаларнинг ижтимоий фаолияти мақсад асосида 
қурилмаган, яъни ўз ҳаёти ва фаолияти ҳақида мустақил қарор қабул 
қилмаган, келажакдаги фаолияти ҳақида тўлиқ тасаввурга эга эмаслар.
2. Талабаларда инсоний фазилатлар етарли даражада шаклланмаган, 
эътиқоди суст, миллий ва умуммиллий қадриятлар руҳида тарбияланмаган.
3. Талабаларга ўз яқинлари томонидан барча нарсалар тезда муҳайё 
қилинган. 4. Талабаларнинг ўз-ўзларига ишончи ва ташаббускорликлари ўз 
вақтида қўллаб-қувватланмаган. 5. Талабаларга ҳуқуқий билимлар, айниқса, 
бурч ва мажбуриятлар ҳақида етарлича билим берилмаган, кўникма, малака 
ва компетенциялар шаклланмаган. Бу каби салбий иллатлар талабалар хатти-
ҳаракатларида ҳам кузатилмоқда. Айниқса, талабалардаги бепарволик, 
лоқайдлик, ташаббускорликнинг ўта даражада пастлиги, коррупцияга 
мойиллик каби иллатлар барчани бирдек ташвишга солмоқда. Ўз номи билан 
шу каби иллатлар шахс маънавиятига таъсир кўрсатувчи ички таҳдидлар 
ҳисобланади. 
Шунингдек, глобаллашув жараёнида талабаларда қуйидаги кўникма, 
малака ва компетенцияларни шакллантириб бориш лозим: 1. Талабаларни 
шиддаткор замонда ахборотлардан мақсадли фойдаланишга ўргатиш.


12 
2. Таълим муассасаларида маънавий-мафкуравий ишлар мазмунини замон 
талаблари асосида янгилаб бориш. 3. Талабаларда теварак-атрофда юз 
бераётган воқеалар, ҳодисалар ва жараёнларга бефарқ бўлмаслик, оила ва 
юртга даҳлдорлик ҳиссини ошириш. 4. Талабаларнинг ташаббускорлик, 
ишбилармонлик, тадбиркорлик каби ҳаракатларини қўллаб-кувватлаш ва 
мазкур ҳаракатларга уларни жалб этиш. 5. Оила, маҳалла ва таълим 
муассасалари ўртасидаги алоқалар механизмини яратиш, айниқса, бу борада 
оила масъулиятини кучайтириш. 6. Талабалар бўш вақтини самарали ташкил 
этишнинг турли шакллари ва методларини излаб топиш. 7. Талабалар 
ўртасида соғлом турмуш тарзи маданиятини тарғиб қилиш, уларни ўз 
соғликларига эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлишга йўналтириш.
Таълим-тарбия 
жараёнида 
талабаларнинг 
маънавиятига 
таҳдид 
соладиган асосий хавфлар орасида қуйидагиларни ажратиб кўрсатиш 
мумкин: 
маданиятни оммавийлаштириш ва уни ғарблаштириш; демографик 
инқироз; миллатнинг хатти-ҳаракати ва онгини криминаллаштириш
ижтимоий тенгсизликнинг ўсиши; талабалар ижтимоий қатламларининг 
қутблашиши; ижтимоий фаровонликнинг пасайтирилиши. Бундай хавфли 
вазиятларни бартараф этиш учун таълим тизими томонидан таклиф 
этилаётган дастурлар асосида олиб борилаётган саъй-ҳаракатларга тизимли 
ёндашув зарур. Аммо улар ўртасидаги ўзаро таъсир доираси, бир томондан, 
ижтимоий ишончга; иккинчи томондан, талабалар фаровонлигини 
таъминлаш учун декларатив лойиҳалар билан тавсифланиши лозим. 
Маънавий таҳдид ва хуружларнинг кўриниши, таъсир ўтказиш 
доирасига кўра, икки гуруҳга ажратиш лозим, улар: ташқи ва ички таҳдидлар 
бўлиб, улар ҳақида диссертацияда батафсил маълумот берилган. 
Шахс маънавиятини емиришга қаратилган ташқи таҳдидлар қаторига 
ғоявий-мафкуравий таҳдидлар, наркотик моддалар ва одам савдоси, оммавий 
маданият, терроризм, миссионерлик, шовинизм, эгоцентризм, ахборотлар 
таҳдиди кабиларни киритиш мумкин. Шубҳасиз, бу таҳдидлар айрим шахс ва 
кучлар томонидан юзага келтирилмоқда. Бундай кучлар тинч аҳолига таъсир 
этишнинг турли усуллари ва воситаларини ишлаб чиқиб, ўзларида мавжуд 
бўлган барча имкониятларни: моддий, техник ва технологик манбаларни 
ишга солмоқдалар. 
Бу жараённинг нозик томони шундан иборатки, ташқаридан қараганда 
уларни сезмаслик мумкин, лекин улар ўзларини намойиш қилмасдан фаолият 
олиб борадилар. Бироқ улар шахс онги, дунёқараши, қалби, ҳатто “тани”ни 
осон эгаллаб, бутун мамлакат, миллатни бир-бирига душманга айлантиради. 
Мазкур ташқи таҳдидлар барча таҳдидларнинг асосий манбалари 
ҳисобланади. Ўз навбатида ташқи таҳдидлар ички таҳдидларни келтириб 
чиқарувчи омил ҳисобланади. Масалан, ахборот таҳдидлари ташқи таҳдид 
ҳисобланади. Унинг натижасида талабаларда ахборотларга тобелик, 
ялқовлик, бефарқлик каби уларнинг келажагига раҳна солувчи ички 
таҳдидлар пайдо бўлади. 


13 
Ички таҳдидлар ўзининг қамрови ва келтириб чиқарадиган салбий 
оқибатлари билан ташқи таҳдидлардан ҳам хавфлироқ ҳисобланади. Унинг 
хатарли жиҳати шундаки, у жамиятни ичдан емиради, давлатнинг 
ривожланиши ва тараққиётига тўсқинлик қилади. Шу билан бирга, ички 
таҳдид жамиятда яшовчи турли миллат вакиллари ўртасида зиддиятларни 
вужудга келтиради. 
Хусусан, 
ички таҳдидга берилган назарий фикрларни 
эътироф этган ҳолда, уни қуйидагича таърифладик: “ички таҳдид – 

Download 1.39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling