Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc


Download 0.58 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/19
Sana15.02.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1202683
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   19
Bog'liq
Кулдашев Ш автореф PhD 14.07.2022

муассасалари 
рақобатбардошлигини 
ошириш 
омиллари 
ва 
кўрсаткичлар таҳлили» деб номланган иккинчи бобида республикамиз 
ОТМларининг ривожланиш ҳолати, тенденциялари ва динамикаси таҳлил 
қилиниб, таълим хизматлари бозорида фаолият кўринишлари бўйича олий 
таълим муассасаларига таъсир этувчи омиллар таснифи ишлаб чиқилди 
ҳамда ОТМлари рақобатбардошлигини баҳолаш усуллари аниқланди. 
Республикамиз иқтисодиётининг барча соҳа ва тармоқларида 
ислоҳотлар амалга оширилаётган, хусусан, олий таълим тизимида кескин 
ўзгаришлар кечаётган ҳозирги даврда таълим хизматлари сифати ва 
самарадорлигини ошириш, фан, таълим, ишлаб чиқаришни интеграциялаши 
ҳамда ОТМларининг халқаро рейтинглардаги ўрнини мунтазам ошириб 
бориш масаласи бирламчи вазифалардан бири ҳисобланади. 
ОТМ томонидан тақдим қилинган таълим хизматлари сифати давлат 
органлари томонидан расмий аккредитация бўйича баҳолаш ўтказилиши 
асосида амалга оширилади. Уларнинг битирувчилари билими натижалари эса 
иш берувчи (тадбиркор)лар томонидан баҳоланади. Аммо айтиш керакки, 
қайси муҳим омиллар олий таълим жараёнига таъсир этади? Албатта, буларга 
қуйидагилар киради: олий таълим тизимини молиялаштириш; қулай ва 
замонавий таълим шароитларини яратиш; ОТМларнинг академик ва 
молиявий мустақиллиги ва қўшимча пуллик таълим хизматларни кўрсатиш 
имкониятларининг мавжудлиги; хусусий олий таълим муассасаларини 
яратилиши ва ривожланиши; инновацион ва ахборот-коммуникация 
технологияларини таълим жараёнига жорий этилиши; кадрлар тайёрлашнинг 
кўп даражали тизимини жорий этилиши; ОТМларнинг юқори ривожланган 
ташкилий-иқтисодий таркибининг шаклланганлиги; таълим жараёнининг 
юқори даражада техник қуролланганлик ва бошқалар.
Олий таълим тизимида талабаларнинг билимини юқори даражага 
кўтарувчи энг муҳим ресурс – илмий-педагогик кадрлар ҳисобланади. 
Илмий-педагогик кадрларнинг малакаси, касбий ва педагогик маҳорати, 
компетенцияси, илм-фанни ривожлантиришдаги муносиб ҳиссаси каби бир 
қатор омиллар келгусида ОТМ битирувчиларининг билим ва мутахассислик 
даражасини ошириш имконини беради. Шунинг учун ОТМ раҳбарияти 
илмий-педагогик кадрларнинг ролини ошириш, мотивация бериш ва 


15 
самарали бошқариш усулларини жорий этиши керак. Ушбу ҳолат олий ўқув 
юртларининг деярли барча фаолият кўринишлари билан узвий боғлиқдир.
Ўзбекистон Республикасида олий таълим тизимини барқарор 
ривожлантириш ва рақобатбардошлигини ошириш бўйича туб ислоҳотлар 
амалга оширилмоқда. Республикамизда фаолиятни амалга ошираётган 
ОТМлари сони 2016-2022 йилларда 154 тага кўпайиб, бу кўрсаткич мазкур 
йиллар оралиғида 2,2 мартага ошган. Таҳлил қилинаётган йилларда 
ОТМларида ўиётган талабалар сони ОТМлар сонига мувофиқ равишда 
2016/2017 ўқув йилида 268,3 мингтадан 2021/2022 ўқув йилида 808,0 
мингтага кўпайган.

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling