Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc


Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги


Download 0.58 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/19
Sana15.02.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1202683
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   19
Bog'liq
Кулдашев Ш автореф PhD 14.07.2022

Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги. Тадқиқот натижаларининг 
ишончлилиги 
қўлланилган 
ёндашувлар 
ва 
усулларнинг 
мақсадга 
мувофиқлиги, маълумотларнинг расмий манбалардан, жумладан, Ўзбекистон 
Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Давлат статистика 
қўмитасининг статистик маълумотларидан олингани ҳамда тегишли хулоса 
ва тавсияларнинг ваколатли тузилмалар томонидан амалиётга жорий 
қилингани билан белгиланади.
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти. Тадқиқот 
натижаларининг илмий аҳамияти диссертацияда ишлаб чиқилган таклиф ва 
тавсиялардан таълим хизматлари бозорида олий таълим муассасалари 
рақобатбардошлигини ошириш, таълим хизматларига талаб ва таклиф 
мувофиқлигига эришиш, фан, таълим ва бизнес ўртасида интеграцион 
жараёнларни ривожлантириш, таълим хизматлари сифатини ошириш, таълим 
хизматлари бозорини тартибга солиш йўналишларида илмий аппаратни 
бойитиш билан изоҳланади.
Олинган натижаларнинг амалий аҳамияти таълим хизматлари бозорида 
олий таълим муассасалари рақобатбардошлигини ошириш механизмларини 
такомиллаштиришга оид меъёрий ҳужжатларни тайёрлаш, шунингдек, олий 
таълим муассасаларини инновацион ривожлантиришга йўналтирилган комплекс 
чора-тадбирлар мажмуини ишлаб чиқишда фойдаланиш мумкинлиги билан 
изоҳланади. Тадқиқот натижаларидан «Иқтисодиёт назарияси», «Инсон 
ресурсларини бошқариш», «Билимлар иқтисодиёти», «Кадрларни инновацион 
бошқариш» фанлари бўйича ўқув дастурларини такомиллаштириш, дарслик, ўқув 
ва услубий қўлланмалар тайёрлашда фойдаланилмоқда. 
Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Таълим хизматлари 
бозорида олий таълим муассасалари рақобатбардошлигини ошириш бўйича 
олинган илмий натижалар асосида:
таълим хизматлари бозорида потенциал рақобатчиларни баҳолаш 
усулини олий таълим хизматларига талаб ва таклиф нисбати ҳамда таянч 
рақобат-чилар имкониятларини аниқлаш орқали олий таълим муассасасининг 
ресурс салоҳияти интеграциясини кенгайтириш асосида такомиллаштириш 
таклифи Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 
томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 октябрдаги 
«Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача 
ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги ПФ-5847-сон 
Фармони ижросини таъминлаш бўйича «Йўл харита» ишлаб чиқишда
фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим 
вазирлигининг 2022 йил 27-июньдаги №02/02-01-18-сон маълумотномаси). 
Ушбу таклифдан фойдаланиш таълим хизматлари бозори иштирокчилари 
ўртасида самарали ҳамкорликни таъминлаш орқали олий таълим 
муассасаларининг рақобатбардошлик салоҳиятини 1,2 мартага ошириш 
имконини берган;



олий таълим муассасалари рақобатбардошлигига таъсир этувчи 
омилларни таъсир этиш даври, таъсир этиш кўлами, қамраб олиш миқёси, 
қўллаш соҳаси, молиялаштириш тавсифи ҳамда таъсир этиш хусусиятига 
кўра алоҳида йўналишлар бўйича гуруҳлаш асосидаги таснифи Ўзбекистон 
Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан Ўзбекистон 
Республикаси Президентининг 2020 йил 8 октябрдаги «Ўзбекистон 
Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш 
концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги ПФ-5847-сон Фармони ижросини 
таъминлаш бўйича «Йўл харита» ишлаб чиқишда
фойдаланилган 
(Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 
йил 27-июньдаги №02/02-01-18-сон маълумотномаси). Ушбу таклифдан 
фойдаланиш олий таълим муассасалари рақобатбардошлигига таъсир этувчи 
омилларни таснифий белгилари бўйича гуруҳлаш асосида уларнинг рақобат 
устунликларини баҳолаш имконини берган; 
олий таълим муасасалари рақобатбардошлигини рейтинг баҳолаш 
методикасини олий таълим муассасалари салоҳиятини тавсифловчи 
кўрсаткичларни аҳамиятлилик даражасига кўра тизимлаштириш ҳамда 
уларнинг ўзгариш динамикасини аниқлаш асосида такомиллаштириш 
таклифи Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим 
вазирлигининг олий таълим тизимини ривожлантириш дастурлари ва 
концепцияларини ишлаб чиқишда асос сифатида қабул қилинди
(Ўзбекистон 
Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 27-
июньдаги №02/02-01-18-сон маълумотномаси). Ушбу таклифдан фойдаланиш 
олий таълим муассасаларида рақобатбардошликни рейтинг баҳолаш орқали 
салоҳиятини ифодаловчи кўрсаткичларда юзага келган ўзгаришларнинг 
аниқлик даражасини 1,5 мартага ошириш имконини берган; 
илмий тажрибалар ва лойиҳалар натижаларини тижоратлаштириш, 
иқтисодий ва ижтимоий муаммоларни ҳал қилишга йўналтирилган таълим 
дастурларини амалга ошириш орқали билимлар трансфери платформаси 
асосида илмий-таълим кластерини ташкил этиш таклифи Ўзбекистон 
Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг олий таълим 
тизимини ривожлантириш дастурлари ва концепцияларини ишлаб чиқишда 
асос сифатида қабул қилинди
(Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта 
махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 27-июньдаги №02/02-01-18-сон 
маълумотномаси). Ушбу таклифдан фойдаланиш ОТМларининг инновацион 
фаолиятини ривожлантириш ва рақобатдош устунликларини аниқлаш 
жараёнларини баҳолаш имконини берган.

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling