Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc
Тадқиқот натижаларининг апробацияси
Download 0.58 Mb. Pdf ko'rish
|
Кулдашев Ш автореф PhD 14.07.2022
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тадқиқот натижаларининг эълон қилинганлиги.
- Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми.
Тадқиқот натижаларининг апробацияси. Тадқиқот натижалари 16 та
жумладан, республика миқёсидаги 5 та, хорижий 4 та ва халқаро илмий-амалий конференцияда 7 та муҳокамадан ўтказилган. Тадқиқот натижаларининг эълон қилинганлиги. Диссертация мавзуси бўйича жами 16 та илмий иш, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссиясининг докторлик диссертациялари асосий илмий натижаларини чоп этиш бўйича тавсия этилган илмий нашрларда 9 та мақола, жумладан, 5 таси республика ва 4 таси хорижий журналларда нашр 10 этилган. Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми. Диссертация таркиби кириш, учта боб, хулоса, фойдаланилган адабиётлар рўйхати ва иловалардан иборат. Ишнинг умумий ҳажми 156 бетни ташкил этган. ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ Кириш қисмида диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати асосланган, тадқиқотнинг мақсади ва асосий вазифалари, объекти ва предмети шакллантирилган, республика фан ва технологиялари ривожланишининг устувор йўналишларига боғлиқлиги кўрсатилган, тадқиқотнинг илмий янгилиги ва амалий натижалари баён қилинган, олинган натижаларнинг илмий ва амалий аҳамияти ёритиб берилган, тадқиқот натижаларини амалиётга жорий қилишнинг синовдан ўтганлиги, нашр этилган ишлар ва диссертация тузилиши бўйича маълумотлар келтирилган. Диссертация ишининг «Таълим хизматлари бозорида олий таълим муассасалари рақобатбардошлигини оширишнинг назарий асослари» деб номланган биринчи бобида таълим хизматлари бозори ривожланишининг ўзига хос хусусиятларини тавсифловчи илмий ёндашувларни назарий жиҳатдан таҳлил этиш асосида «таълим хизматлари» ва «олий таълим муассасалари рақобатбардошлиги» категорияларининг иқтисодий мазмунига оид муаллифлик таърифи ишлаб чиқилиб, олий таълим муассаса (ОТМ)ларининг рақобатбардошлиги шаклланишига таълим хизматлари бозори иштирокчиларининг таъсири аниқланган ҳамда таълим хизматлари бозорида ОТМлари рақобатбардошлигини таъминлаш шарт-шароитлари тадқиқ қилинган. Шунингдек, ОТМларида рақобатбардошликни ошириш механизмларини жорий этиш бўйича хориж тажрибаси илмий-назарий жиҳатдан ўрганилган ва улардан республикамизда фойдаланиш имконият- лари аниқланган. Олий таълим тизими ривожланишининг ижтимоий ва иқтисодий самарадорлигини ошириш бир томондан, ушбу тизимни бошқаришнинг халқаро тажрибада кенг кўламда қўлланилаётган усулларига алоқадор бўлса, иккинчи томондан, таълим хизматлари бозорининг конъюнктураси ўзгариши ҳамда олий таълим муассасаларининг малакали юқори илмий салоҳиятга эга кадрлар таъминотига бевосита боғлиқдир. Таълим хизматлари – бу белгиланган тартибда таълим ва малака тўғрисидаги ҳужжатлар билан тасдиқланган муайян компетенция, малака ва кўникмаларни ўзлаштириш натижаси ҳисобланган таълим фаолиятини амалга ошириш жараёнида таълим муассасалари томонидан кўрсатиладиган хизматдир. ОТМлар рақобатбардошлиги – олий таълим хизматлари бозори cубъектлари иқтисодий манфаатларининг тўқнашувидан иборат бўлиб, ўзининг мавқиени оширишга йўналтирилган муайян салоҳият тури орқали намоён бўладиган, юқори ижтимоий самарага эришиш ва кўпроқ нафлиликка эга бўлиш учун курашни англатувчи кўп қиррали иқтисодий категориядир. 11 Таълим хизматлари бозорининг турли иштирокчилари манфаатларидан келиб чиқиб, муносабатларнинг характери ва ўзига хослиги ушбу бозорда ОТМлари рақобатбардошлигини шаклланишига таъсир кўрсатади. Даслаб келтирилган хусусиятлар жамият ва таълим хизматлари буюртмачиларининг талабини қондириш контекстида содир бўлади. Мазкур бозорнинг турли хил иштирокчилари томонидан кўзланган мақсадлар ташкилотга муайян хулқ- атвор моделини белгилайдиган чекловлар тизимини қўяди. Сўнгра, у рақобатбардошликни шакллантириш учун зарурий шарт-шароитларни яратади ва бозорда ривожланиш стратегиясини аниқлайди (1-расм). Таълим хизматлари буюртмачилар Уй хўжаликлари Бизнес тузилмалари Давлат Талабалар Жамоат ташкилотлари Таълим соҳасида давлат сиёсати; инновацион дастурларни давлат томионидан молиялаштириш; қабулни назорат кўрсаткичи; лицензиялаш талаблари; ДТСларининг лицензиялаш талаблари ва ҳ.к. Ўзаро таъсир этиш воситалари Давлат ижро ҳокимияти ва маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органларининг ўзаро муносабати; ОТМлари билан ўзаро муносабат. Пуллик таълим хизматлари кўрсатиш- да шартномалар доирасида касбий компетенция мазмуни ва даражасига талабларни расмийлаштириш ва буюртмаларнинг шаклланиши. Пуллик таълим хизматлари кўрсатиш- да шартномалар доирасида касбий компетенция мазмуни ва даражасига талабларнинг расмийлаштириш ва буюртмаларнинг шаклланиши; таълим жараёнида ОТМлари билан ўзаро муносабат. Пуллик таълим хизматлари кўрсатиш- да шартномалар доирасида касбий компетенция мазмуни ва даражасига талабларни расмийлаштириш ва буюртмалар шаклланиши; ОТМлари билан ўзаро муносабат. Олий таълим муассасалари Д ав лат ун иве рси тетлари , и нсти тут лар, хусус ий ун иве рси тетла р, т ая нч ун иве рси тетлар ва и нсти тут лар, т ар м оқ ва ва кола тли оли й таъ ли м м уа сс ас ала ри . |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling