Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc
Download 0.58 Mb. Pdf ko'rish
|
Кулдашев Ш автореф PhD 14.07.2022
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тадқиқотнинг усуллари.
- Тадқиқотнинг илмий янгилиги
- Тадқиқотнинг амалий натижалари
Тадқиқотнинг объекти сифатида Самарқанд вилоятидаги олий таълим
муассасалари фаолияти олинган. Тадқиқот предмети бўлиб, таълим хизматлари бозорида олий таълим муассасалари рақобатбардошлигини ошириш билан боғлиқ ижтимоий- иқтисодий муносабатлар ҳисобланади. Тадқиқотнинг усуллари. Диссертацияда тизимли таҳлил ва синтез, индукция-дедукция, гуруҳлаш, статистик ва таққослама таҳлил, комплекс баҳолаш усулларидан кенг фойдаланилган. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: таълим хизматлари бозорида потенциал рақобатчиларни баҳолаш усули олий таълим хизматларига талаб ва таклиф нисбати ҳамда таянч рақобат- чилар имкониятларини аниқлаш орқали олий таълим муассасасининг ресурс салоҳияти интеграциясини кенгайтириш асосида такомиллаштирилган; олий таълим муассасалари рақобатбардошлигига таъсир этувчи омиллар таъсир этиш даври, таъсир этиш кўлами, қамраб олиш миқёси, қўллаш соҳаси, молиялаштириш тавсифи ҳамда таъсир этиш хусусиятига кўра алоҳида йўналишлар бўйича гуруҳлаш асосида таснифланган; олий таълим муасасалари рақобатбардошлигини рейтинг баҳолаш методикаси олий таълим муассасалари салоҳиятини тавсифловчи кўрсаткичларни аҳамиятлилик даражасига кўра тизимлаштириш ҳамда уларнинг ўзгариш динамикасини аниқлаш асосида такомиллаштирилган; илмий тажрибалар ва лойиҳалар натижаларини тижоратлаштириш, иқтисодий ва ижтимоий муаммоларни ҳал қилишга йўналтирилган таълим дастурларини амалга ошириш орқали билимлар трансфери платформаси асосида илмий-таълим кластерини ташкил этиш таклифи асосланган. Тадқиқотнинг амалий натижалари қуйидагилардан иборат: олий таълим хизматлари бозори ривожланиш хусусиятларини тавсифловчи тушунчалар сифатида «таълим хизмати», «таълим хизматлари рақобатбардошлиги» категорияларининг ижтимоий-иқтисодий мазмунига оид муаллифлик таърифи ишлаб чиқилган; олий таълим муассасалари рақобатбардошлигини баҳолаш методикаси хусусий кўрсаткичларнинг аҳамиятлилик даражаси бўйича рейтингини ҳар бир кўрсаткичнинг таълим хизматлари бозоридаги рақобатбардошлигини вазн коэффициентлари орқали аниқлаш асосида такомиллаштирилган; олий таълим муассасаларида инновацион фалиятни иерархик таҳлил қилишнинг модификацияланган усули инновацион дастурни реализация 8 қилишнинг синергетик самарасини аниқлаш ҳамда таълим тизимини инновацион модернизациялаш дастурлари самарадорлигини баҳолаш мезонларини гуруҳлаш асосида такомиллаштирилган. Download 0.58 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling