Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc
Download 0.58 Mb. Pdf ko'rish
|
Кулдашев Ш автореф PhD 14.07.2022
М.Э.Пўлатов Илмий даражалар берувчи Илмий кенгаш раиси, и.ф.д., профессор Ш.О.Қувондиқов Илмий даражалар берувчи илмий кенгаш котиби, и.ф.д., доцент М.М.Мухаммедов Илмий даражалар берувчи илмий кенгаш қошидаги Илмий семинар раиси, и.ф.д., профессор 4 КИРИШ (фалсафа доктори (PhD) диссертацияси аннотацияси) Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳонда олий таълим инсон фаолиятининг барча соҳаларига янги технологияларни жорий этиш, рақобатбардошликни ошириш, турмуш даражасини кўтаришнинг муҳим шартига айланиб бормоқда. Иқтисодиёти етакчи давлатларда таълим хизматлари бозорининг ривожланиши ижтимоий-иқтисодий тараққиётнинг муҳим омили сифатида қаралмоқда. Ҳозирги вақтда халқаро таълим хизматлари бозорининг ҳажми 100 млрд. АҚШ долларидан кўпроқни ташкил этиб, шундан 50-70 млрд. АҚШ доллари олий таълим муассасалари ҳиссасига тўғри келмоқда. Хусусан, Америка университетлари маблағларининг ўртача ҳажми 1,4 млрд. АҚШ долларини ташкил этмоқда 1 . Бу эса, ўз навбатида, таълим хизматлари бозорида олий таълим муассасалари рейтингини ошириш орқали уларнинг рақобатбардошлигини таъминлашнинг алоҳида аҳамиятга эга эканлигини кўрсатмоқда. Жаҳонда таълим хизматлари бозорининг ривожланиши борасидаги тажрибалар негизида олий таълим муассасалари рақобатбардошлигини ошириш омиллари ва шарт-шароитларини аниқлаш, уларнинг рақобат устунлигини таъминлаш, олий таълим хизматларига талаб ва таклиф мувофиқлигига эришиш, фан, таълим ва ишлаб чиқариш ўртасида интеграцияни кенгайтириш, олий таълим муассасалари ресурс салоҳиятини ривожлантириш, олий ўқув юртлари рақобатбардошлигини баҳолаш услубияти ва инновацион ривожланиш механизмини такомиллаштириш, олий таълим муассасаларини ташкилий-бошқарув тизимини ривожлантириш каби илмий муаммоларни тадқиқ этиш муҳим аҳамиятга эгадир. Бугунги кунда республикада олий таълим тизимини ривожлантириш, олий таълим муассасалари илмий салоҳиятини мустаҳкамлаш, фан, таълим ва ишлаб чиқариш интеграциясини кучайтириш, илмий-тадқиқот фаолияти самарадорлигига эришиш, таълим сифатини оширишнинг муҳим омили ҳисобланган олий таълим муассасалари ресурс салоҳиятини ривожлантириш ва рақобатбардошлигини оширишга алоҳида аҳамият қаратилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномасида «... аввало таълим ва тарбияни ривожлантириш, соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, илм-фан ва инновацияларни тараққий эттириш миллий ғоямизнинг асосий устунлари бўлиб хизмат қилиши лозим» деб 2 таъкидлаганлар. Бу вазифаларни ҳал этишда таълим хизматлари бозорида олий таълим муассасалари рақобатбардошлигини ошириш омилларини аниқлаш, олий ўқув юртлари рақобатбардошлигини баҳолаш услубиятини такомиллаштириш, таълим, фан ва ишлаб чиқариш ўртасидаги интеграцияни мустаҳкамлаш ва таълим хизматлари сифатини оширишнинг илмий-услубий ва амалий жиҳатларини тадқиқ этиш долзарб ҳисобланади. 1 https://www.unipage.net/ru/universities_ranking 2 Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси, 30.12.2020. https://review.uz/oz/post/poslanie- prezidenta-uzbekistana-shavkata-mirziyoyeva-oliy-majlisu 5 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 11 июлдаги ПФ- 5763-сон «Олий ва ўрта махсус таълим соҳасида бошқарувни ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» ва 2019 йил 8 октябрдаги ПФ-5847-сон «Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида» фармонлари, 2019 йил 11 июлдаги «Олий ва ўрта махсус таълим тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4391-сон Қарори ҳамда мазкур соҳага тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда мазкур диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади. Download 0.58 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling